Мамлакатимизда суд ва қонун устуворлигини таъминлашда қатор ислоҳотлар амалга оширилиб, ижобий ўзгариш ва янгиланишлар рўй бермоқда.

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси томонидан тасдиқланган “Қорақалпоғистон Республикасида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш” бўйича “Йўл харитаси” соҳада янги тараққиёт босқичини бошлаб берди. Шу асосда амалга оширилаётган ишлар ва соҳадаги сўнгги янгиликлар ҳақида ЎзА мухбири Қорақалпоғистон Республикаси судининг раиси Гулнора БАЗАРБАЕВА билан суҳбатлашди.

– Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида жорий этилган мазкур тажриба доирасида қабул қилинган 12 бўлим ва 70 банддан иборат “Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларнинг тўлиқ ижросини таъминлашга ҳаракат қилдик, – дейди Г.Базарбаева. – Унда нафақат судларнинг, балки барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг вазифалари белгиланган бўлиб, жиноятчиликка қарши курашишда ўзaро ҳамкорликда фаолият юритиш таъминланди.

Унинг ҳар бир бўлим ва бандида Қорақалпоғистонда одил судловни амалга ошириш, коррупциясиз жамият қуриш борасидаги ишларни жадаллаштириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, судларни жазолавчи органдан – адолат қўрғонига айлантиришга қаратилган аниқ мақсад ва вазифа белгиланган. Ана шу устувор вазифаларни амалга ошириш учун махсус комиссия таркиби тасдиқланди.

Шунингдек, суд ва тергов органлари фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини, судьялар ўртасида гендер тенгликни таъминлаш, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш, одил судловни амалга оширишда терговнинг сифатини яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, соҳа ходимларининг тажрибасини, амалий кўникмалари ва маънавиятини юксалтириш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилиб, мазкур йўналишда белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш борасида аниқ манзилли чора-тадбирлар амалга оширилди.

– Мазкур йўналишда қилинган ишларга қисқача тўхталсангиз...

– Ўтган йил бошидан буён Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тергов органлари ходимлари билан биргаликда 5 марта махсус семинар ўтказилган бўлса, 3 маротаба масофадан, яъни онлайн қисқа муддатли ўқув курси ташкил этилди. Уларда суриштирувчи ва терговчиларга қонунларни тўғри қўллаш, ягона тергов ва суд амалиётини шакллантириш, судлар томонидан жиноят ишининг мазмуни жиҳатдан кўриб чиқилишида тергов органлари томонидан Жиноят-процессуал кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга қатъий риоя қилиш масалалари батафсил тушунтирилди. Мазкур йўналишда махсус режа тасдиқланиб, хамкорликда фаолият олиб борилди.

Бундан ташқари, ёш терговчиларнинг судларда амалиёт ўташи йўлга қўйилиб, бугунги кунга қадар унинг тартиби ишлаб чиқилди ва ўтган 2021 йилнинг август ойидан бошлаб терговчилар белгиланган режага мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича шаҳар ва туман судларида амалиёт ўтамоқда. Бу амалиётнинг жорий этилиши суд, тергов сифатини яхшилаш билан бирга, маълум бир жиноят иши бўйича аниқ ва одил ҳукм чиқаришга ижобий таъсир кўрсатади.

Судлар ва тергов органлари фаолиятининг шаффофлиги, очиқлигини таъминлаш мақсадида жойларда мунтазам равишда профилактика инспекторлари билан биргаликда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари, давра суҳбатлари, семинарлар ва учрашувлар ўтказилиб, улар оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали кенг оммага етказиб борилди.

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни аниқлаш эмас, балки уларни келтириб чиқараётган омиллар билан курашиш аҳамиятлидир. Мазкур йўналишда ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Ҳар ҳафтанинг пайшанба куни “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” деб белгиланиб, унда аҳолининг ҳуқуқий маданияти, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, жамиятда тутган ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган суҳбатлар ташкил этилиб, унда оғир ва ўта оғир жиноят юз берган ҳудудларнинг ўзида муҳокама қилинди. Бундай жиноятлар келгусида содир этилишининг олдини олиш мақсадида фуқаролар йиғинларига аниқ мақсадга йўналтирилган профилактик тарғибот–ташвиқот тадбирлари мунтазам олиб борилмоқда.

– “Йўл харита”да гендер тенгликни таъминлаш бўйича ҳам аниқ вазифалар белгиланган. Унинг ижросига ҳам тўхталиб ўтсангиз...

– Гендер тенглик инсоннинг асосий ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотларга қараганда, бу фактор энг юқори даражадаги иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий тараққиётнинг омили. Фақатгина эркаклардан иборат жамоага нисбатан хотин-қизлар тенг бўлган жойда, агар ақлий меҳнат билан банд бўлса, бир неча баробар юқори натижага эришилар экан. Бундан ташқари, гендер тенглик – бу давлатнинг демократик ривожланиш даражасини кўрсатадиган индикатор ҳисобланади.

Шундай экан, бугунги кунда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, уларнинг давлат бошқарувидаги ролини кучайтириш, хотин-қизларни раҳбар лавозимларига тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилган. Буни бошқа соҳалар каби суд тизимида ҳам кўриш мумкин.

Хусусан, бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида 68 нафар судья фаолият юритаётган бўлса, шундан 17 нафари яъни 25 фоизини хотин-қиз ташкил этади. Судьялар орасида гендер тенгликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, юрист хотин-қизларнинг руйхати шакллантирилган. Бундан ташқари, юридик таълим муассасалари битирувчи қизларини суд тизимида ишлашга қизиқтириш, уларнинг бу касбга бўлган меҳри ва қизиқишини орттириш мақсадида мунтазам равишда давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

– Суд тизимининг очиқ-ошкоралигини таъминлаш, уларнинг жамоатчилик билан алоқаларини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишларга ҳам тўхталсангиз?...

– Илгари суд ёпиқ муассаса сифатида танилган бўлса, бугунги кунда ҳақиқий маънода фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қиладиган органга айланди, десам асло муболаға бўлмайди. Судлар ва тергов органлари фаолиятининг очиқ-ошкоралиги, шаффофлигини таъминлаш борасида судьялар фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда жойларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқда.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг судларнинг фаолиятига оид маълумотларни ўз вақтида олишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси судида оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича бош консультант лавозими жорий этилди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси судларининг t.me/QRSUDI ҳамда qoraqalpogiston.sud.uz веб-сайти ташкил этилди.

Очиқ суд мажлисларини албатта тарафларнинг розилиги билан видео, аудио ва тўғридан-тўғри трансляция этиш имконияти берилди. Бундан ташқари, соҳа ишларининг очиқлигини таъминлаш ва фуқароларни асосли маълумотлар билан яқиндан таништириш мақсадида суд раисларининг оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари учун ҳар чоракда бир мартаба онлайн брифинглар ўтказиш амалиёти йўлга қуйилди.

Шунингдек, Президентимизнинг қарори билан 2020-2023 йилларда суд ҳокимияти органларини рақамлаштириш дастури тасдиқланди. Унга мувофиқ, 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб судларда суд мажлисларини тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан (аудиофиксация) фойдаланган ҳолда юритиш, суд мажлисининг баённомаларини ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда шакллантириш, апелляция инстанцияси судларида ишларни судьялар ўртасида автомат тақсимлаш, 2021 йилнинг 1 октябридан бошлаб барча суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида иштирокчиларни СМС хабар орқали бепул хабардор қилиш амалиёти жорий этилди.

Судлар томонидан фуқаролар ва тадбиркорларга интерактив хизмат кўрсатилиши йўлга қуйилди. Хусусан, фуқароларнинг “оғирини енгил, мушкулини осон қилиш” мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси судлари, шаҳар ва туман судларининг биноларида “Аҳолига бепул ҳуқуқий ёрдам” хоналари ташкил этилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхоналарида “Суд бурчаклари” ташкил этилган бўлиб, улар керакли маълумотлар билан таъминланган.

Хулоса қилиб айтганда, 2020 йилнинг ноябрь ойида тасдиқланган “Йўл харита”да белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш муддати ўтган йилнинг ноябрь ойида ўз якунига етди. Унинг ижро муддати тугагани билан белгилаб олган йўналиш ва вазифаларнинг ижроси давом этмоқда. Бу йўлда судьялар ўзларининг билим ва тажрибасини тайёр.

Довуд Абибуллаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Судлар жазоловчи органдан адолат қўрғонига айланади”