Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 77-моддасига кўра, судланганлик шахснинг содир этган жинояти учун ҳукм этилганлигидан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолатдир. Судланганлик ҳолати жазо тайинланган суд ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб, у тугалланган ёки олиб ташланган пайтгача давом этади.

Маълумки, тугалланмаган ёки олиб ташланмаган судланганлик ҳолати асосан икки хил ҳуқуқий оқибатларни, яъни биринчиси – жиноий-ҳуқуқийиккинчиси эса умумий-ҳуқуқий оқибатларни юзага келтиради.

Судланганлик ҳолатининг жиноий-ҳуқуқий оқибатлари судланганлиги тугалланмаган ва олиб ташланмаган шахс томонидан янги жиноят содир этилган ҳолда келиб чиқади. Хусусан, жиноят квалификациясига таъсир этувчи, яъни жиноий жавобгарликни кучайтирувчи ҳолат сифатида баҳоланади, муайян ҳолларда эса шахсни ўта хавфли рецидивист деб топишга асос бўлади ва бошқа бир қатор масалаларни ҳал этишда инобатга олинади.

Судланганлик ҳолатининг умумий-ҳуқуқий оқибатлари сифатида эса бир қатор фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни амалга оширишда чекловларга асос бўлиб хизмат қилади. Яъни, давлат бошқарув органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда муайян лавозимларни эгаллашда, ҳарбий хизматни ўташда, сайланиш ҳуқуқидан фойдаланишда ёхуд муайян фаолият билан шуғулланишда тақиқларни юзага келтиради.

Статистик маълумотлар, судланганлик динамикаси кейинги уч йил давомида мунтазам ўсиб бораётганлигидан далолат бермоқда. Хусусан, судланган шахслар сони 2019 йилда 27 603 нафарни, 2020 йилда 27 999 нафарни ташкил этган бўлса, 2021 йилда эса 45 010 нафарни ташкил этган ва ўтган 2020 йилга нисбатан 62,2 фоизга ошган.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, судланганлик институтига оид Жиноят кодексининг нормалари, улар қабул қилинганидан сўнг қарийб йигирма саккиз йил ўтган бўлса-да, улар такомиллаштирилмаган.

Шу сабабли, судланган шахсларнинг ҳуқуқий аҳволини яхшилаш ва жиноят қонунчилигини янада либераллаштириш мақсадида қуйидаги йўналишларда судланганлик институтини янада такомиллаштириш мақсадга мувофиқдир.

Биринчидан. Маълумки, суд томонидан жазо тайинлашда содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, қилмишнинг сабаби, етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдори, айбдорнинг шахси ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.

Шу нуқтаи назардан, миллий қонунчилигимизда МДҲга аъзо айрим давлатлардан фарқли равишда судланганлик ҳолати содир қилинган жиноятнинг таснифидан эмас, балки шахс амалда ўтаган жазо тури ва муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланиши белгилангани мантиқан тўғридир.

Амалдаги Жиноят кодексининг 43-моддасида жазолар енгилидан оғирига қараб қуйидаги кетма-кетликда назарда тутилган:

- жарима;

- муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;

- мажбурий жамоат ишлари;

- ахлоқ тузатиш ишлари;

- хизмат бўйича чеклаш;

- озодликни чеклаш;

- интизомий қисмга жўнатиш;

- озодликдан маҳрум қилиш;

- умрбод озодликдан маҳрум қилиш.

Бироқ, Жиноят кодекси 78-моддасининг «в» ва «г» бандларида назарда тутилган судланганликнинг тугалланишига оид муддатлар ушбу Кодекснинг 43-моддаси ҳамда ушбу модданинг «б» бандига нисбатан номувофиқ эканлиги кўринади.

Чунки мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазолар ўтаб бўлинган кундан бошлаб шахснинг судланганлик ҳолати тугалланиши назарда тутилгани ҳолда ушбу жазоларга нисбатан бирмунча енгил ҳисобланган жарима, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш каби жазолар ўталганидан кейин тегишинча бир ва икки йил ўтгач судланганликнинг тугалланиши белгилаб қўйилгани бир-бирига зиддир.

Статистик маълумотларга кўра, судлар томонидан шахсларга нисбатан асосан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланмоқда. Хусусан, 2021 йилда жами судланган 45 010 нафар шахснинг 4 455 нафарига (9,9 %) жарима, 539 нафарига (1,2 %) мажбурий жамоат ишлари, 12 950 нафарига (28,7 %) ахлоқ тузатиш ишлари, 12 906 нафарига (28,7 %) озодликни чеклаш жазолари тайинланган. 

Шунингдек, 1 213 нафари (2,7 %) шартли ҳукм қилинган. Озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган 12 922 нафар шахслар умумий судланган шахсларнинг 28,7 фоизини ташкил этади.

Шу сабабли, қонунчиликда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган: жарима, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш каби жазолар ҳам ўтаб бўлинган кундан бошлаб шахснинг судланганлик ҳолати тугалланишини назарда тутиш таклиф этилади.

Худди шундай нормалар Қозоғистон ва Украина каби давлатлар Жиноят кодексларида мавжуд.

Иккинчидан. Жиноят кодексининг 50-моддасига асосан, озодликдан маҳрум қилиш жазоси бир ойдан йигирма йилгача муддатга тайинланади ва судланганлик ҳолати тайинланган жазонинг умумий муддатидан эмас, балки унинг амалда ўтаб бўлинган қисмидан (80-модда) келиб чиқиб ҳисобланади.

Шунингдек, озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахс ушбу жазонинг муайян қисмини (3/1, 3/2,4/1 қисмини ёки ярмини) ўтагач, унга нисбатан Жиноят кодексининг 73 ёки 74-моддасида назарда тутилган инсонпарварлик қоидалари қўлланилиши мумкин.

Масалан, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахсга 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган бўлса, у жазонинг учдан бирини, яъни бир йилини ўтаганидан сўнг, Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан у жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиниши мумкин. Ушбу ҳолатда шахс тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг амалда бир йилини ўтаган бўлишига қарамасдан, унинг судланганлик ҳолати мазкур модданинг «д» бандига асосан тўрт йил ўтганидан сўнггина тугалланади.

Бу эса ўз навбатида озодликдан маҳрум қилиш жазосини қисман ўтаб келган шахсга нисбатан узоқ муддат давомида ҳуқуқий хусусиятга эга муайян чекловлар татбиқ этилишига сабаб бўлади.

Шунга кўра, Жиноят кодексининг 78-моддасида назарда тутилган ўталган жазо муддатлари орасидаги тафовутларни ва судланганлик ҳолатининг тугалланишига оид узоқ муддатларни бир-бирига мувофиқ тарзда оптималлаштириш (қисқартириш) таклиф этилади.

Қозоғистон, Грузия, Украина, Беларус, Тожикистон каби давлатлар Жиноят кодексларида судланганлик ҳолати тугалланишига доир максимал муддат 8 йилни ташкил этиши белгиланган.

Учинчидан. Шунингдек, Жиноят кодекси 79-моддасининг учинчи қисмига кўра, ўн беш йил ва ундан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан шахснинг судланганлик ҳолати, жазо ўталганидан сўнг қанча вақт ўтганидан қатъий назар, тугалланмайди. Балки, у жазони ўтаб чиққанидан сўнг ўн беш йил мобайнида янги жиноят содир этмаса, суд унинг судланганлигини олиб ташлаши мумкин.

Статистик маълумотларга кўра, ўта оғир жиноят содир этган шахслар сони умумий судланганларнинг жуда кам қисмини ташкил этади. Хусусан, 2021 йилда жами ишлари кўрилган 61 263 нафар шахснинг 2 567 нафари ёки 4 фоизи ўта оғир жиноят содир этганликда айбланган.

Шу сабабли, Жиноят кодекси 78-моддасининг биринчи қисмини ўн беш йилдан ортиқ, лекин йигирма йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин ўн йил ўтгач, шахснинг судланганлик ҳолати тугалланишини белгилаш ҳақида янги банд билан тўлдириш таклиф этилади.

Тўртинчидан. Статистик маълумотларга кўра, кейинги уч йил давомида вояга етмаганлар орасида судланганлар сони ошиб бормоқда. Хусусан, 2019 йилда 497 нафар ва 2020 йилда 499 нафар вояга етмаган шахс судланган бўлса, бу кўрсаткич 2021 йилда 1 152 нафарни ташкил этади ва ўтган йилга нисбатан 43,3 фоизга ошган.

Амалдаги Жиноят кодексида вояга етмаган шахсларга нисбатан судланганлик ҳолатининг тугалланишига оид алоҳида нормалар назарда тутилмаганлиги сабабли, ушбу масалалар умумий қоидалар асосида кўриб келинмоқда.

Жиноят қонунчилигида вояга етмаган шахсларга нисбатан жазо тайинлаш ва бошқа масалаларда бир қатор инсонпарварлик қоидалари белгиланганлигини инобатга олиб, шунингдек уларнинг ҳуқуқлари ҳимоясини янада кучайтириш ва келгусида жамиятда ўзининг муносиб ўрнини топишига кўмаклашиш мақсадида, Жиноят кодексининг 78-моддасига вояга етмаган шахсларнинг судланганлик ҳолати тугалланишига оид алоҳида қисқартирилган муддатларни назарда тутувчи қўшимчаларни киритиш таклиф этилади.

Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Тожикистон Республикалари Жиноят кодексларига кўра, вояга етмаганлар судланганлик ҳолати тугалланишининг энг кўп муддати (ўта оғир жиноятлар бўйича) жазо ўталганидан кейин 3 йилни ташкил этса, Украина Жиноят кодексида эса бундай муддат 5 йил қилиб белгиланган.

Бешинчидан. Жиноят кодексининг 69-моддасида жазони ижро этиш муддати ўтиб кетганлиги муносабати билан жазодан озод қилиш тартиби назарда тутилган. Бироқ, Жиноят кодексининг 78-моддасида бундай ҳолларда шахснинг судланганлик ҳолати қандай тартибда ҳал қилинишига оид нормалар белгиланмаган. Бу эса ўз навбатида, амалиётда шахс янгидан жиноят содир этган тақдирда унинг қилмишини квалификация қилиш ва бошқа масалаларни ҳал этишда муаммоларни юзага келтиради.

Шу сабабли, Жиноят кодексининг 78-моддасини агар суд ҳукми билан тайинланган жазо ижро этилмаган бўлса, ушбу кодекс 69-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган жазони ижро этишнинг тегишли муддати тамом бўлган пайтдан бошлаб шахснинг судланганлик ҳолати тугалланган,деб ҳисобланишини назарда тутувчи қўшимча билан тўлдириш таклиф этилмоқда.

Худди шундай нормалар Беларусь, Украина ва Тожикистон каби давлатлар Жиноят кодексларида мавжуд.

Юқорида баён қилинган биринчи – бешинчи йўналишдаги муаммоларни ҳал қилиш мақсадида, Жиноят кодексининг 78-моддасининг матнини қуйидаги таҳрирда баён этиш таклиф этилади:

«Шахснинг судланганлик ҳолати қуйидаги пайтларда тугалланади:

а) шартли ҳукм қилинганларга нисбатан — синов муддати тугаган кундан бошлаб;

б) жарима жазоси ижро этилгач, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш, интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач;

в) бир йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – олти ой ўтгач;

г) бир йилдан ортиқ, лекин уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – бир йил ўтгач;

д) уч йилдан ортиқ, лекин беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – икки йил ўтгач;

е) беш йилдан ортиқ, лекин етти йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – уч йил ўтгач;

ж) етти йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – беш йил ўтгач;

з) ўн йилдан ортиқ, лекин ўн беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – саккиз йил ўтгач;

и) ўн беш йилдан ортиқ, лекин йигирма йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – ўн йил ўтгач.

Вояга етмаганларнинг судланганлик ҳолати ушбу модда биринчи қисмининг «в» - «и» бандларида назарда тутилган муддатларнинг тенг ярми ўтганидан сўнг тугалланади.

Агар суд ҳукми билан тайинланган жазо ижро этилмаган бўлса, ушбу кодекс 69-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган жазони ижро этишнинг тегишли муддати тамом бўлган пайтдан бошлаб шахснинг судланганлик ҳолати тугалланган ҳисобланади».

Олтинчидан. Жиноят кодекси 79-моддасининг учинчи қисмига кўра, ўта хавфли рецидивистларнинг судланганлик ҳолати тугалланмайди, балки улар жазони ўтаб чиққанидан кейин ўн беш йил мобайнида янги жиноят содир этмасалар, суд тартибида олиб ташланиши мумкин.

Маълумки, Жиноят кодексининг 73 ва 74-моддаларида назарда тутилган жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш каби инсонпарварлик қоидалари ўта хавфли рецидивистларга нисбатан қўлланилмайди ва натижада улар жазо муддатини охирига қадар ўтаб чиқишади.

Бундай ҳолда ушбу шахсларнинг судланганлиги улар жазони ўтаб чиққанидан кейин ўн беш йил ўтгачгина олиб ташланиши ЖКнинг инсонпарварлик ва одиллик принципларига бирмунча номувофиқ кўринади.

Шу сабабли, ўта хавфли рецидивистларнинг судланганлигини олиб ташлашнинг амалдаги муддатини ўн беш йилдан ўн йилга қадар қисқартириш таклиф этилади.

Еттинчидан. Бундан ташқари, судланганликни олиб ташлаш юзасидан илтимоснома билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга субъектлар доираси назарда тутилган Жиноят кодекси 79-моддасининг биринчи қисми билан амалдаги Жиноят – процессуал кодекси
544-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари ўртасида жиддий номувофиқлик мавжуд. Яъни, ушбу ҳар иккала моддада судга илтимоснома билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга субъектлар доираси турлича белгиланган.

Шу боис, ушбу моддаларга ўзаро номувофиқликни бартараф этишга қаратилган қўшимчаларни киритиш лозим бўлади.

Шунингдек, Жиноят – процессуал кодекси 544-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, суд томонидан судланганликни олиб ташлаш рад этилган тақдирда, бу масалага доир қайта илтимоснома ажрим чиққан кундан бошлаб камида бир йил ўтганидан кейин киритилиши мумкин.

Шу билан бирга, мазкур моддада ушбу масала юзасидан чиқарилган суднинг ажрими устидан юқори турувчи судга шикоят ёки протест келтириш тартиби назарда тутилмаган.

Бу ҳолат судланганликни олиб ташлаш юзасидан судга мурожаат қилган шахснинг ҳуқуқларини чеклаши билан бирга, мазкур масала юзасидан чиқарилган суд ажримининг қонунийлиги ва асослилигини таъминлаш имконини бермайди.

Шу сабабли судга қайта илтимоснома киритиш муддатини бир йилдан олти ойга қисқартириш, шу билан бирга, судланганликни олиб ташлаш масаласини кўриб чиқиш юзасидан чиқарилган суд ажрими устидан юқори инстанция судига умумий тартибда шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкинлигини белгилаш таклиф этилади.

Юқорида баён этилган ҳолатлардан келиб чиқиб, «Мадад» – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Жиноят – процессуал кодексларига судланганлик институтини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳасини тайёрлаш давомида Россия Федерацияси, Қозоғистон, Грузия, Украина, Беларусь каби давлатлар жиноят қонунчилиги ўрганилди.

Фикримизча, ушбу қонун лойиҳаси қонунчиликдаги мавжуд бўшлиқларни бартараф этишга, муқаддам судланган шахсларнинг, шу жумладан, вояга етмаганларнинг ҳуқуқий аҳволини яхшилашга ва жиноят қонунчилигини янада либераллаштиришга хизмат қилади.

Тошбоев РАҲИМҚУЛ,

ҳуқуқшунос

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судланганлик институтини янада такомиллаштириш мақсадга мувофиқдир