Суданда 70 дан кўп одам фожиали ҳалок бўлди
Суданнинг Шимолий Дарфур штати Фашир шаҳарчаси марказидаги шифохонага учувчисиз самолёт ҳужуми уюштирилди. Оқибатда 70 дан зиёд инсон ҳаётдан кўз юмди.
"Sudan News Agency" - SUNA хабарига кўра, минтақа раҳбари Мини Aрко Минави ижтимоий тармоқдаги саҳифасида "Тезкор ҳаракат кучлари томонидан касалхонанинг тез ёрдам бўлимига зарба берилгани, натижада кўплаб беморлар, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлгани"ни билдирди.
Баёнотда Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳужумдан кейин зарур хизмат кўрсата олмагани ҳам қўшимча қилинган.