Бухоро юридик техникумида жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди судьялари ҳамда вилоят суди ходимлари томонидан ўқувчи-ёшлар билан “Суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятлар ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича вилоятда амалга оширилаётган чоралар” мавзусида учрашув ўтказилди.

Унда техникумнинг “Юридик хизмат фаолияти”, “Суд ҳуқуқий фаолияти” ҳамда “Давлат ҳуқуқий фаолияти” йўналишларидан таҳсил олаётган ўқувчи-ёшлари ҳамда “Хусусий-ҳуқуқий фанлар” кафедраси ўқитувчилари қатнашди.

-Жамиятимиз ҳаётида ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш фуқаролик жамиятига асосланган демократик тамойилларидан бири бўлиб, профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этишдан ҳам кўзланган асосий мақсад, ўқувчиларнинг назарий билимлари асосида ҳуқуқий кўникма ва малакаларини шакллантиришдан иборат, - дейди вилоят судининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бош консультанти Нурбек Рахимов. -Учрашувда суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, соҳада фуқароларга яратилаётган имкониятлар, ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятлар ва уларнинг олдини олиш бўйича вилоятда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Ўқувчиларнинг назарий билимларини амалиётда тўғри қўллай олиши учун замин яратиш мақсадида шу куни жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди судья Ж.Тожиев иш юритувидаги маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1763-моддасида яъни автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланишда ифодаланган ҳуқуқбузарликни содир қилган Каримов Абдурахмон Рахим ўғлига оид маъмурий ишни сайёр суд мажлисида кўриб чиқди.

Ушбу суд жараёнидан ўқувчи ёшлар суд процесси ҳақида тушунчага эга бўлди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар суд-ҳуқуқ соҳасида ўзларини қизиқтираётган саволлар билан мурожаат қилди.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Суд ва ёшлар" учрашувида сайёр суд ҳам ўтказилди