60 ёшдан ошган 2 нафар шахсга нисбатан 2 та жиноят иши кўриб чиқилган, шундан 2 нафарига ҳам озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Жиноят ишлари бўйича Бухоро туман суди томонидан одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш борасида жорий йилнинг биринчи ярмида туман судида кўриб тамомланган жиноят ишлари 102 нафар шахсга нисбатан 76 тани ташкил қилган.

Шундан 81 нафар шахсга нисбатан 56 та жиноят иши бўйича айблов ҳукми чиқарилган. 21 нафар шахсга нисбатан 20 та жиноят иши ҳаракатдан тугатилган.

– Жами судланган 102 нафар шахснинг 6 нафари ёки 6 фоизига жарима,38 нафари ёки 37 фоизига ахлоқ тузатиш ишлари, 25 нафари ёки 25 фоизига озодликни чеклаш, 7 нафари ёки 7 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланиб, 1 нафар шахсга шартли ҳукм, 4 нафари жазо тайинланмасдан судланган, – дейди Жиноят ишлари бўйича Бухоро тумани суди раиси Нозимжон Жўраев. – Мазкур даврда туман суди томонидан оқлов ҳукми чиқарилмаган. Ушбу даврда вояга етмаган 1 нафар шахсга нисбатан 1 та жиноят иши кўриб чиқилган бўлиб, вояга етмаган шахсга нисбатан ҳукм чиқарилиб, жарима жазоси тайинланган. Қонунга хилоф ишларга қўл урган шахслар орасида аёллар борлиги ачинарлидир. Жорий йилда ҳудуд бўйича 9 нафар аёлларга нисбатан 8 та жиноят иши кўриб чиқилган бўлиб, барча жиноят ишлари бўйича айблов ҳукми чиқарилган.

photo_2020-08-18_15-45-43.jpg

2020 йилнинг биринчи ярмида кўрилган жиноят ишлари таҳлил қилинганда туманда фирибгарлик (Жиноят кодекси 168-моддаси), транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш (Жиноят кодекси 266-моддаси), тегишли рухсатномасиз ўқотар қурол, шунингдек ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини тайёрлаш, сақлаш (Жиноят кодекси 248-моддаси), таъқиқланган гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда экиш (Жиноят кодекси 270-моддаси) жиноятлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ошганлиги кузатилмоқда.

Туман суди томонидан жорий йилнинг биринчи ярмида 42 нафар шахсга нисбатан сурункали алкоголизмдан мажбурий даволанишга юбориш, 40 нафар шахсга нисбатан маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисидаги, 59 нафар шахсга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш, 12 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги материаллар кўриб чиқилган ва қонун доирасида ҳал этилган.

Кўрилган материаллар таҳлили ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сурункали алкоголизмдан мажбурий даволанишга юбориш тўғрисидаги материаллар 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 19 тага ошганлигини кўрсатмоқда.

Жойларда ўтказилаётган сайёр суд мажлислари ҳам ўз кутилган натижасини беряпти. 2020 йилнинг биринчи ярмида туман суди томонидан жами 76 та жиноят ишидан 16 таси сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.

Ушбу даврда жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида 55 та ёки ишларнинг 72 фоизи бўйича хусусий ажримлар чиқарилган.

Судларнинг жамоатчилик билан алоқаларини кучайтириш ҳамда судлар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида қонун ҳужжатларида суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек корхона, муассаса ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларни суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига суд раислари томонидан тегишли ахборотларни тақдим этилиши белгиланган. Мазкур амалиётни жорий этиш мақсадида яқинда ўтказилган халқ депутатлари Бухоро туман кенгашининг навбатдаги сессиясида берилган ҳисобот депутатлар томонидан маъқулланди. Жамоатчилик билан қилинадиган ишлар белгилаб олинди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари амалда