Андижонда вилоят судларининг жорий йил биринчи ярмидаги фаолияти юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Вилоят судлари мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, давлат, жамоат ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари иштирок этган анжуманда вилоят Жиноят, Фуқаролик ишлари бўйича, шунингдек, Иқтисодий ва Маъмурий судлар томонидан жорий йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар бўйича маълумот берилди.

Анжуманда Андижон вилояти суди раиси Талъатбек Мелибоев томонидан мамлакатимиз суд тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида судлар фаолияти сифат жиҳатдан юқори босқичга кўтарилганлиги, қолаверса, судларга ташриф бюрувчилар учун кўплаб қулайликлар яратилганлиги, суд бинолари замонавий моддий-техник воситалар билан босқичма-босқич таъминланаётганлиги, шунингдек, суд мажлисларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш учун зарур имкониятлар яратилганлиги таъкидланди.  

Шунингдек, тадбирда суд ишларини кўришда суд биноларига ўрнатилган интернет тармоқларидан кенгроқ фойдаланиш, ишларни кўришни янада соддалаштириш, фуқароларга қулайликлар яратиш ҳамда ИИБ инспекторлари вақти беҳуда сарфланишининг олдини олиш мақсадида вилоят ИИБ билан интеграция қилинган интернет тармоғи орқали маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни масофадан туриб “TE Desktop” электрон дастури орқали онлайн тарзида кўриб чиқиш йўлга қўйилганлиги қайд этилди. Ҳозирги кунда жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар, Андижон, Булоқбоши ва Марҳамат туман судлари томонидан ушбу тоифадаги ишлар масофадан туриб кўриб чиқилмоқда.  

– Вилоят иқтисодий судлар томонидан жорий йилнинг ўтган даврида хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорларнинг ўз вақтида солиқ қарзларининг тўламаганлиги, савдо қоидаларини бузиш, шартнома шартлари ва талабларига амал қилмаслик, банкротлик билан боғлиқ 4 минг 407 та иш кўриб чиқилди, – дейди Андижон вилоят судининг ўринбосари Шоядбек Мирзаев. – Кўрилган ишлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 минг 86 тага ортган. Бундан ташқари, 1 минг 972 иқтисодий судларга оид ишлар, жами ишларнинг 58,3 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди. Кўрилган ишларда қонун устуворлигини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини амалдаги қонунлар доирасида ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилди.  

Кўрилган иқтисодий ишлар ўтган йилнинг мос даври билан таққсоланганда, олди-сотди шартномаси юзасидан низолар 50 тага, маҳсулот етказиб бериш бўйича ишлар 168 тага, контрактация шартномаси бўйича ишлар 391 тага, пудрат шартномаси юзасидан низолар 32 тага, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси юзасидан низолар 59 тага, кредит шартномаси юзасидан ишлар 239 тага ва молиявий санкция қўллаш 167 тага ошган бўлса, ижара шартномаси юзасидан низолар 6 тага, ерга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низолар 25 тага, банкрот деб топиш билан боғлиқ ишлар 552 тага ҳамда корпоратив низолар 3 тага камайган.

Жорий йилнинг биринчи ярмида тадбиркорлар ва юридик шахслар томонидан иқтисодий судларга 245 та мурожаат келиб тушган. Шундан, 167 таси сайёр ва шахсий қабулларда, 54 таси Президентнинг Халқ қабулхонаси ва виртуал қабулхонаси орқали, 24 таси бевосита судларга келган мурожаатлардир. Мурожаатларнинг 5 таси қаноатлантирилган, 1 таси рад этилган, 239 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.  

Анжуманда Жиноят, Фуқаролик ва Маъмурий судларнинг фаолияти юзасидан ҳам иштирокчиларга маълумотлар тақдим этилди. Оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган барча саволларга тегишли судьялардан батафсил жавоб олди.  

[gallery-3158]

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суд тизими: сарҳисоб ва амалий жараён