Ўзбекистон Республикасида суд тизими ривожланиши тарихига назар ташласак, 1993 йил 2 сентябрда "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинган. Мазкур қонун билан судлар фаолияти тартибга солинган (Конституциявий суд бундан мустасно). 2000 йил 14 декабрда «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни янги таҳрирда қабул қилинди.

Ижтимоий муносабатлар, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ривожлангани сари янги қонун нормасини қабул қилишга эҳтиёж сезилади. 2021 йил 28 июль куни «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун қабул қилинганлиги муносабати билан 1993 йил 2 сентябрда «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳамда 2000 йил 14 декабрда «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни янги таҳрири ўз кучини йўқотган деб топилди.

2021 йил 28 июль куни «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни олдин қабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги қонунлардан фарқи нимада?

Янги қабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан судья лавозимида бўлишнинг энг юқори ёши белгиланди. Олий суд судьяси лавозимида бўлишнинг энг юқори ёши 70 ёшни, бошқа судлар судьялари учун – 65 ёшни ташкил этиши кўрсатилди.

Судьяларнинг лавозимда бўлиш муддатлари кўрсатилди. Унга кўра, судья биринчи марта 5 йиллик муддатга, навбатдаги 10 йиллик муддатга ва лавозимда бўлишнинг муддатсиз даврига белгиланган тартибда сайланади ёки тайинланади.

Халқ маслаҳатчиси бўлишга қўйиладиган талаб белгиланди.

35 ёшдан кичик бўлмаган, фуқароларнинг яшаш ёки иш жойидаги йиғилишида очиқ овоз бериш йўли билан икки ярим йил муддатга сайланган Ўзбекистон фуқароси халқ маслаҳатчиси бўлиши мумкинлиги кўрсатилди.  

Янги қабул қилинган қонун билан судьяларнинг ижтимоий ҳимояси билан боғлиқ нормалар киритилди, ҳеч ким суд қарорига асосланмаган ҳолда қамоққа олиниши мумкин эмаслиги, одил судловни амалга оширишда ҳар бир кишига малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланди.

Р.Қосимов, Фарғона вилоят суди

 фуқаролик ишлари бўйича судьяси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суд тизими ривожланиши тарихига назар ташласак...