Андижон вилояти судида Судьялар олий мактаби вакиллари томонидан “Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Халқаро юристлар комиссияси ташкилотининг экспертлари ҳамкорлигида ўтказилган мулоқотда ҳудудда фаолият кўрсатаётган судьялар ва суд ходимлари билан одил судловни таъминлашга ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасига оид Конвенциялар ва халқаро ҳужжатларнинг аҳамияти ва амалиётда қўлланилиши юзасидан фикр алмашилди. Инсон ҳақ-ҳуқуқларини, адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, жумладан, турли мамлакат фуқаролари билан боғлиқ низоларда Конвенция ҳамда халқаро ҳужжатларнинг ўрни муҳим.  

[gallery-5963]
Хусусан, судлов жараёнида Минск шаҳрида имзоланган “Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида” ги, Кишинёв шаҳрида имзоланган “Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида” ги, “Бола ҳуқуқлари тўғрисида” ги Конвенциялар, “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси” ҳамда икки томонлама давлатлараро келишувларга мурожаат қилишга тўғри келади. 
Давра суҳбатида юқорида қайд этилган халқаро ҳужжатлар, Минск ҳамда Кишинёв Конвенцияларининг фарқи, қандай ҳолатларда айнан қайси Конвенцияга асосланган ҳолда суд ишини юритиш масалалари хусусида тушунтиришлар берилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида” ги қонуни халқаро ҳуқуқ нормалари билан ҳамоҳанглигига алоҳида урғу берилди.  
Жумладан, “Гендер ҳуқуқи масалалари. Халқаро стандартлар ва хорижий тажриба” мавзусида маърузалар, бу борада судьяларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Судьялар олий кенгаши билан ҳамкорликда тайёрланган “Халқаро ҳуқуқ нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши” номли амалий-услубий қўлланманинг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Суд амалиётида юзага келадиган саволларга атрофлича жавоб берилган мазкур қўлланма судьяларнинг билим, малака ва тажрибасини оширишга ёрдам бериши алоҳида қайд этилди.  
Давра суҳбати иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга экспертлардан батафсил жавоблар олди.  
 
Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,  
З. УМРЗОҚОВ сурат

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суд ишини юритишда халқаро ҳужжатларнинг аҳамияти