Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2025 йил 20 июндаги қарорига мувофиқ, Сирдарё туманида жойлашган автомобиль заводи ўз ходими фойдасига иш ҳақи тўлаб берадиган бўлди.

Мажбурий ижро бюроси Сирдарё туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздор корхонадан жами 46 миллион 658 минг сўм иш ҳақи тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжати амалда бажарилди.

Шу билан бирга, ижро ҳужжати талабини ихтиёрий равишда бажармагани учун корхонага 2,3 миллион сўм миқдорида ижро йиғими ҳам қўлланди.

— Мазкур йўналишдаги чора-тадбирлар Мажбурий ижро бюроси томонидан изчил давом эттирилмоқда, — дейди Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилоят бошқармаси катта инспектори Шуҳрат Маҳмудов.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суд ишчи фойдасига қарор чиқарди