Судьялар олдига халқ билан мулоқот қилиш, жойларга бориб одамлар дардига қулоқ тутиш, манфаатларини ҳимоя қилиш топширилди.

Президентимизнинг 2020 йил 24 июлда “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони эълон қилинди.

ЎзА мухбири Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон КОМИЛОВ билан мазкур фармон мазмун-моҳияти ва тизимда кутилаётган ўзгаришлар хусусида суҳбатлашди.

– Янги фармон суд тизимига оид тарихий қадам бўлди, десак тўғри бўлади. Бутун дунёда бўлганидек мамлакатимизда ҳам судларнинг мустақил, холис ва адолатли фаолият юритишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Фармон аҳамияти ҳақида фикр билдиришдан олдин соҳага оид ислоҳотларга тўхталиб ўтсам.

Президентимиз раҳбарлигида cуд тизимида муҳим ўзгаришлар амалга оширилди. Аввало, ягона суд амалиёти шакллантирилди. Судьяларни танлаш ва лавозимларга тайинлашда ошкора ва муқобил танлов тизими яратилди. Судья лавозимига муддатсиз тайинлаш амалиёти жорий қилинди.

Тўғриси, ўша пайтда вазият анча оғир эди. Ўша кезларда вилоятларда ўтказилган қабулларда жамиятда адолатсизлик иллати пайдо бўлгани аён бўлди. Яширишнинг ҳожати йўқ, ўша пайтда судлар жамиятдан узилиб қолган, одамларнинг судьяга нисбатан ишончи йўқолган эди.

Давлатимиз раҳбари шуларни ҳисобга олиб, судлар олдига одамларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилиб, уларнинг ишончини қозониш, жамиятда қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш вазифасини қатъий қўйди.

Бунинг амалий ижроси сифатида судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш йўлида муҳим чоралар кўрилди. Жойларда сайёр қабуллар ўтказиш мунтазам йўлга қўйилди, суд раислари ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида брифинглар ўтказиш қатъий қоидага айланди.

Айниқса, оммавий ахборот воситалари билан мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатилди. Илгари суд мажлисларига киритилмаган журналист, блогер ва кенг жамоатчилик учун эшикларимиз очилди. Айнан оммавий ахборот воситаларининг судларга иштироки тартибини белгиловчи Олий суд пленуми қарори қабул қилинди.

Бу жараёнда қонунчилик асосларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Айниқса, суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича фармон ҳамда далиллар мақбуллигига оид қонуннинг қабул қилингани одамларнинг дардига малҳам бўлди. Бу ислоҳотлар ноҳақлик туфайли умидини йўқотган кўплаб тақдирлар ва оилаларга катта ишонч бағишлади.

Натижада судлар томонидан кейинги йилларда 2 минг 273 фуқарога нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди. Шунингдек, жиноят йўлига билиб-билмай кирган 3,5 мингдан ортиқ ёшлар ва хотин-қизларни маҳалла ва жамоатчилик кафиллигига олгани учун уларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмади. Инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузганлиги учун ҳуқуқ-тартибот идораларининг 60 нафар ходими жиноий жавобгарликка тортилди.

Янги фармон билан эса инсон манфаатларига қаратилган бундай эзгу ишлар салмоғи янада кўпаяди.

– Фармонга кўра, 2021 йил 1 январдан вилоят фуқаролик, жиноят ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ҳолда ягона умумюрисдикция судлари ташкил этилади. Айтинг-чи, бунга қандай зарурият бор эди?

– Бу фуқароларнинг судга мурожаат қилишдаги айрим тўсиқларни бартараф этиш билан боғлиқ. Аниқроқ айтганда, вилоят судларининг амалдаги тузилмаси бир қатор муаммоларни келтириб чиқармоқдаки, бу суднинг мустақиллиги, одил судлов сифати ва самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Хўш, бу муаммолар нималардан иборат? Биринчидан, ҳар бир вилоятда жиноят, фуқаролик ва иқтисодий судларнинг алоҳида-алоҳида фаолият юритиши, бир-биридан мустақил иш кўриши фуқаролар ва тадбиркорларнинг у суддан бу судга қатнаб сарсон бўлишига сабаб бўлмоқда. Бу, ўз навбатида, жойларда турли хил норозиликларни келтириб чиқаряпти.

Бу фикримнинг исботи тариқасида 2019 йилнинг ўзида 58 мингдан ортиқ фуқаро ва тадбиркорлар судлардаги оворагарчиликларга нисбатан ўз эътирозини билдирганини айтиб ўтишим керак.

Иккинчидан, алоҳида судлар мавжудлиги ягона суд амалиётини шакллантиришга тўсқинлик қилмоқда. Масалан, қонун нормалари судлар томонидан турли хил талқин этилмоқда. Бу, ўз навбатида, суд қарорлари сифатига таъсир қилаётир. Оқибатда фуқароларнинг ҳуқуқларини қонуний муддатларда таъминлаш тамойили бузилмоқда.

Учинчидан, ўрта бўғин умумий юрисдикция судларининг алоҳида фаолият юритиши халқаро стандартлар талабига ҳам жавоб бермайди.

Хорижий давлатларнинг бу борадаги тажрибасига эътибор қаратсак, Франция, Италия, Канада, Жанубий Корея, Қозоғистон, Беларусь ва бошқа давлатларда ўрта бўғин умумюрисдикция судлари фуқаролик, жиноят ва иқтисодий ишлар бўйича ягона суд сифатида муваффақият билан фаолият юритиб келаётганини кўриш мумкин.

Қисқаси, фармонга кўра, жорий этиладиган судлар янги тузилмасида битта раис ва унинг жиноят, фуқаролик ҳамда иқтисодий ишлар бўйича қатъий ихтисослашган ўринбосари бўлади. Бу судларнинг бошқарув тизимини такомиллаштиради, фуқароларнинг муаммоси шу вилоятнинг ўзида ҳал бўлади.

Ишончим комилки, фармонда белгиланган бу вазифанинг ҳаётга тўлақонли жорий этилиши тез орада кутилган натижасини беради.

– Маъмурий одил судлов тизимини яратиш қандай натижа беради?

– Фармонига кўра, 2021 йил 1 январдан туман (шаҳар) маъмурий судлари негизида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судлар ташкил этилади. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилади.

Бунда Олий суд маъмурий судлов ишларини юритиш бўйича олий инстанция ҳисобланади ва Олий суд таркибида раиснинг биринчи ўринбосари раҳбарлигидаги маъмурий ишлар бўйича ҳайъат фаолият юритади.

Маълумки, бутун дунёда маъмурий судлар суд тизимида ўта муҳим ўрин тутади. Чунки маъмурий судлар фаолияти моҳият-эътибори билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан, маҳаллий ҳокимликларнинг фаолиятида қонунийликни таъминлаш, уларнинг ноқонуний қарорларини ҳақиқий эмас, деб топиш орқали фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ўз вақтида ҳамда самарали тиклашга қаратилган.

Мисол учун, маъмурий судлар томонидан 2019 йил ва 2020 йилнинг олти ойида ҳокимларнинг 1909 қарори ҳақиқий эмас, деб топилди.

Бундан кўринадики, шунча ноқонуний қарорлар бекор бўлиши билан жойларда адолат тикланган.

Маъмурий судлар томонидан амалга оширилаётган бундай ижобий ишларни яна кўплаб келтириш мумкин. Демак, бундан уч йил муқаддам шахсан Президентимиз ташаббуси билан юртимизда маъмурий судларнинг ташкил этилиши амалда ўзини тўлиқ оқлади.

Аммо бу тизим ҳам илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда такомиллаштириб боришни тақозо қилади.

Чунки маъмурий судлар фаолиятида муаммолар йўқ эмас. Биринчидан, туман миқёсида маъмурий судлар мустақил фаолият юритишида турли хил қийинчиликларга дуч келмоқда; иккинчидан, оммавий-ҳуқуқий низоларни кўришга ихтисослашган маъмурий судларга табиатига кўра бир-бирига зид бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўриш ҳам юклатилган.

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриш ваколатининг жиноят ишлари бўйича судларга олиб берилиши жуда тўғри ва адолатли бўлади. Чунки жиноят ишлари бўйича судлар судьялари доимий равишда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб келган. Яна шу тартиб жорий этилиши жиноятчилик бўйича ҳақиқий ҳолатни тўғри баҳолашга имкон беради.

БМТ ривожланиш дастури, Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) ва Нагоя университети экспертлари Ўзбекистонда маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилиши ва маъмурий судларни мустақил суд сифатида сақлаб қолишни тўғри қарор, деб баҳолаган.

– “Бир суд – бир инстанция” тамойили қандай афзалликларга эга?

– Бу тамойил халқаро тажрибада синалган, умумэътироф этилган дунёда энг мақбул суд тизими ҳисобланади. Бу тамойилга кўра, суд иш юритувига келиб тушган ҳар қандай иш уч босқичда якунига етади.

Буни соддароқ тарзда тушунтирадиган бўлсам, биринчи босқич –туманлараро, туман (шаҳар) судлари. Иккинчи босқич – апелляция (вилоят судлари). Учинчи босқич – кассация (Олий суд).

Юқорида кўрсатиб ўтилган ана шу уч босқичда ҳар қандай иш ўзининг қонуний ечимини топади. Бу янгиликнинг жорий этилиши натижасида халқаро ташкилотлар ва экспертларнинг эътирозига сабаб бўлаётган, эскилик сарқити бўлган, ўз номи билан одил судловнинг мазмун-моҳиятига мутлақо тўғри келмайдиган назорат тартибида ишларни кўриш амалиётидан тўлиқ воз кечилади.

Шу ўринда, Президентимизнинг судьяларнинг адолатли қарор қабул қилишга таъсир ўтказувчи барча омилларни, жумладан, Олий суд раиси, Бош прокурор ва улар ўринбосарларининг суд ҳужжатлари устидан назорат тартибида протест келтириш ҳуқуқини бекор қилиш тўғрисидаги таклифи ҳам жуда тўғри.

Прокурорнинг айрим ҳуқуқлари чекланмоқда. Эндиликда прокурор суднинг ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими ва қарори бўйича ишларни фақат ушбу ишлар юзасидан тарафлар мурожаат этган тақдирда, суддан чақириб олиб ўрганиши мумкин бўлади. Бошқа ҳолларда прокурор ишларни чақириб олишга ҳақли эмас.

Прокурорнинг фуқаролик ва иқтисодий ишларни кўришдаги иштироки ҳам қатъий чегараланади.

Жорий этилаётган яна бир янгилик – жиноят ишини кўришда дастлабки эшитув босқичининг киритилиши жиноят ишининг кўриб чиқилишига тўсқинлик қиладиган омилларни тез аниқлаш ва бартараф этишга хизмат қилади.

Шунингдек, жиноят ишларини судда кўриш учун тайинлаш босқичида иш юзасидан қарорларни тортишув тамойили асосида тарафлар иштирокида қабул қилиш тартибининг белгиланиши ҳам одил судлов одамларнинг кўз ўнгида, очиқ-ошкора, шаффоф тарзда амалга оширилишига ва адолат қарор топишига хизмат қилади.

– Фармонда Олий суд тузилмасида инвестициявий низоларни ва рақобатга оид ишларни кўриш бўйича алоҳида судлов таркиби тузиш белгиланган. Бу судлов ҳайъатининг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?

– Бу жуда катта янгилик ҳисобланади. Чунки илгари бизда бундай судлов таркиби бўлмаган. Инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатли ҳимоя қилиш, уларнинг ишончини мустаҳкамлаш мақсадида шундай махсус судлов таркиби шакллантирилиши мамлакатимиз инвестициявий жозибадорлигини ошириши шубҳасиз.

Демак, Олий суд тизимида ихтисослаштирилган Судлов таркиби ташкил этилади ва унинг зиммасига йирик инвесторларнинг (20 миллион доллардан кўп инвестиция киритган) ва давлат органлари ўртасидаги инвестициявий низоларни ҳамда рақобатга оид ишларни кўриш вазифаси юклатилади.

Бунда қуйидаги тартиб ўрнатилади: йирик инвесторлар ўз хоҳишига кўра, бевосита Олий суд судлов таркибга ёки умумий тартибда вилоят судларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Бундай судлов таркибнинг ташкил этилиши инвесторлар турли суд инстанциялари ўртасида 5-6 ойлаб сарсон бўлиб юришининг олдини олади. Чунки эндиликда уларнинг барча муаммолари битта суд доирасида ҳал қилиниши таъминланади.

– Судлар фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш бўйича Дастур лойиҳаси ишлаб чиқилишидан мақсад нима?

Маълумки, судлар фаолиятида замонавий ахборот технологияларни кенг жорий этиш судларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, фуқароларнинг судларга мурожаат қилиш имкониятларини кенгайтиришда ўта муҳим ўрин тутади.

Аммо бу борада ўз ечимини кутиб турган бир қатор муаммолар мавжуд. Шу боис фармон талабидан келиб чиқиб, судлар фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини янада кенгроқ жорий этиш бўйича махсус Дастур ишлаб чиқилмоқда. Унга кўра, жорий йил якунига қадар судлар фаолиятида “Адолат” ахборот тизимлари комплекси жорий этилади.

Тизим орқали давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари, адвокатлик тузилмалари ҳамда адвокатлар судларга фақат электрон шаклда мурожаат қилиш имкони яратилади.

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари жиноят ишлари бўйича ва маъмурий судларга ахборот тизими орқали электрон мурожаат қилади. Мурожаатлар ҳолатини онлайн тарзда кузатиб бориш мумкин бўлади.

Судлар томонидан тарафларга маълумотлар электрон шаклда юборилади. Апелляция инстанция судларида ишларни автоматик равишда тақсимлаш имконияти яратилади.

Жорий йил якунига қадар барча судларда суд мажлисларини аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда мажбурий қайд этиб бориш ҳамда суд мажлислари баённомаларини ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда юритиш тартиби жорий этилади.

Суд мажлисларида видеоконференцалоқа режимида иштирок этиш имконини берувчи мобиль дастур ишлаб чиқилади. Бунда иштирокчилар ўзлари хоҳлаган жойдан туриб видеоконференцалоқа режимининг мобиль версиясидан фойдаланган ҳолда суд мажлисларида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Судлар фаолиятида сунъий интеллектдан фойдаланиш тартиби жорий этилади. 2021 йил 1 апрелга қадар Олий суд ахборот базаси 15 вазирлик ва давлат идораси ахборот тизимларига интеграция қилиниши орқали маълумотлар алмашинуви юз фоиз рақамлаштирилади.

Видеоконференцалоқа режими орқали жазони ижро этиш муассасаларида жойлашган шахсларни бевосита улар жойлашган жойдан туриб суд мажлисларида, шунингдек, суд раҳбариятининг шахсий қабулларида иштирокини таъминлаш тизими яратилади.

Олий суднинг my.sud.uz интерактив хизматлар порталида “Суд хабарномаси” хизмати жорий қилинади. Бунда ишда иштирок этувчи шахсларга суд хабарномаларини инсон омилисиз олиш имконияти яратилади.

Маъмурий судларда маъмурий ҳуқуқбузарликка оид кўриладиган ишлар электрон кўринишда шакллантирилади.

Иштирок этувчи шахсларга суд ҳужжатларини электрон шаклда, шунингдек “SMS“ хабар ҳамда электрон почта манзилига юбориш орқали уларни хабардор қилиш тизимини яратилади.

Ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлаш ҳақидаги суд ҳукмлари ва унинг ижросига доир маълумотлар электрон шаклда алмашилади. Суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилган шахслар томонидан жазони ижро этиш муассасасининг ахборот тизими орқали судларга электрон шаклда мурожаат қилиш имконияти яратилади.

– Фармонда айрим туман судлари тугатилиб, айрим туманларда янги судлар ташкил қилиниши белгиланган. Шу ҳақда ҳам тўхталиб ўтсангиз.

– Суд тизими тузилмаси аҳолининг талаб ва эҳтиёжлари, шунингдек, судларнинг иш юкламаси инобатга олинган ҳолда такомиллаштирилмоқда. Хусусан, 2021 йил 1 январдан Амударё, Нуробод, Пастдарғом ва Бойсун туман иқтисодий судлари тугатилиб, бу ҳудуддаги иқтисодий низоларни кўриш вазифаси яқин туманлардаги судлар зиммасига юклатилади.

Чунки ушбу туманларнинг аҳолиси сони нисбатан кам ва иқтисодий судларнинг иш юкламаси ҳам унчалик юқори эмас. Масалан, Бойсун тумани иқтисодий суди 2020 йил 6 ойи давомида 21 иш кўрган.

Аҳоли сони нисбатан кўп бўлган ҳамда қўшни туман судлари узоқ масофада жойлашган Янгийўл тумани, шаҳри, Ургут, Хатирчи, Пахтакор туманларида фуқаролик ишлари бўйича судлари ва Пастдарғом туманлараро иқтисодий суди ташкил этилади.

Шунингдек, Сўх тумани анклав бўлгани, фуқароларга чегарадан ўтиб, Риштон туманидаги туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш қийинчилик туғдираётгани инобатга олиниб, туманда фуқаролик ишлари бўйича суд ташкил этилади.

Бундан ташқари, янги ташкил этилган Бўзатов, Тахиатош, Бандихон ва Тупроққалъа туманларида ҳам жиноят ишлари бўйича судлар фаолияти йўлга қўйилади.

Умуман айтганда, Президентимизнинг ушбу тарихий фармонида белгиланган муҳим вазифалар моҳият-эътибори билан суд ҳимояси имконияти ошишига хизмат қилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суд ҳимояси имконияти ошади