Суд ҳужжатлари ижроси назоратда
Қашқадарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан МИБ вилоят бошқармаси масъуллари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари ва давлат ижрочилари ҳамда жиноят ишлари бўйича судьялар иштирокида суд ҳужжатлари ижросига бағишланган видеоконференцалоқа тарзида семинар ташкил этилди.
Семинарда суд ҳужжатлари ижросини самарали таъминлаш борасида амалиётда юзага келаётган муаммолар ўрганилди. Сўз олганлар мавжуд муаммоларнинг ечими, суд ҳужжатлари ижросини таъминлашда ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, қолдиқда турган суд қарорлари таҳлил қилиниб, ҳар бир суд қарорларининг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Семинар давомида иштирокчилар суд қарорлари ижросида юзага келаётган мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан тегишли таклифларини билдириб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.


Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири