Президентимизнинг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига биноан одил судловни амалга оширишда узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, пенсияга чиққан судьялар учун “Суд фахрийси” кўкрак нишони жорий этилди.

Шунга кўра Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2021 йил 27 августдаги қарорига мувофиқ, Фарғона вилоят суди фахрийлари Карим Толибов ва Нуринисахон Обидова “Суд фахрийси” кўкрак нишонига сазовор бўлишди. Фарғона вилоят суд-ҳуқуқ тизими ходимлари иштирокида ўтган тадбирда кўкрак нишонлари ўз соҳибларига тантанали равишда топширилди.

Шу ўринда икки фахрий ҳақида икки оғиз сўз. Асли бухоролик бўлган Каримжон Толибов олийгоҳдаги таҳсилдан сўнг суд тизимидаги меҳнат фаолиятини Фарғонада бошлаган. 1972-2006 йилларда, яъни 34 йил суд-ҳуқуқ тизимида виждонан меҳнат қилиб, мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшган. Шу билан бирга юзлаб шогирдларни тарбиялаган.

[gallery-3811]

Сир эмаски, судьялик жуда машаққатли ва ўз навбатида шарафли касбдир. Айниқса, аёл киши учун мазкур соҳада ишлаш осон эмас. Нуринисахон Обидова эса касбига бўлган садоқати ва фидойилиги туфайли 1971 йилдан 2005 йилга қадар тизимда ибратли йўлни босиб ўтди.

Тадбирда сўз олганлар фахрийларни қутлар экан, бугун юртимизда мазкур соҳада рўёбга чиқарилаётган ўзгаришларнинг моҳияти ва аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суд фахрийлари тақдирланди