Маълумки, суд буйруғи низосиз талаблар бўйича суд муҳокамаси ўтказмасдан берилган суд ҳужжати ҳисобланади.

Яъни, суд буйруғи судья томонидан ундирувчи ва қарздорни судга чақирмасдан, уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан якка тартибда, суд муҳокамаси ўтказмасдан берилади.

ФПКнинг 171-моддасига кўра, суд буйруғи бериладиган талаблар санаб ўтилган бўлиб, агар арз қилинган талаб мазкур санаб ўтилган талаблардан ташқари бўлса, суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиш учун асос бўлади.

Хусусан, нотариал тасдиқланган битимга асосланган, коммунал хизматлар ёки алоқа хизматлари тўлови бўйича қарздорликни тасдиқловчи ҳужжатларга асосланган ундириш тўғрисида, вояга етмаган болалар учун алиментлар ундириш тўғрисидаги, оталикни белгилаш билан ёки учинчи шахсларни жалб этиш зарурати билан боғлиқ бўлмаган талаб, ҳисобланган, лекин ходимга тўланмаган иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақида, фуқаролардан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида талаблар ва бошқа талаблар бўйича суд буйруғи берилади.

Агар суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг шакли, мазмуни ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар ФПКда белгиланган талабларга мос бўлса, арз қилинган талабнинг мазмуни бўйича суд буйруғи ариза судга келиб тушган кундан эътиборан уч кун ичида судья томонидан берилади.

Суд буйруғи берилганидан кейин суд унинг кўчирма нусхасини дарҳол қарздорга юборади.

Суд буйруғи бир вақтда ижро ҳужжати кучига ҳам эга бўлиб, суд буйруғи бўйича ундирув буйруқ берилганидан кейин ўн кунлик муддат ўтгандан кейин ва суд ҳужжатларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

Истисно тариқасида, алимент ундириш ва ходимга уч ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган иш ҳақини ундириб бериш тўғрисидаги суд буйруқлари дарҳол ижрога қаратилади.

Бироқ, ФПКда суд буйруғи тарафлар иштирокисиз, суд муҳокамаси ўтказилмадан чиқарилганлиги сабабли қарздорнинг ҳам унга нисбатан эътироз билдириш ҳуқуқлари кафолатланган.

Яъни, қарздор арз қилинган талабга қарши эътирозларини буйруқни берган судга суд буйруғининг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда юборишга ҳақли бўлиб,бундай ҳолда судья суд буйруғини бекор қилиб, бу ҳақда ажрим чиқаради.

Айрим ҳолларда қарздорлар томонидан суд буйруғига нисбатан эътироз билдириш муддати ўтказиб юборилиши мумкин.

Бундай вазиятлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Буйруқ тартибида иш юритишни тартибга солувчи қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 23-бандида тушунтириш берилган. Унга кўра, суд буйруғига нисбатан эътироз билдириш учун қонунда белгиланган ўн кунлик муддатнинг қарздор томонидан ўтказиб юборилганлиги суд томонидан узрли деб топилган тақдирда, суд унинг илтимосномасига асосан, ушбу муддатни тиклаши мумкин. Муддатни тиклаш ҳақида илтимоснома билан мурожаат қилинмасдан туриб, муддат ўтказилгандан сўнг берилган эътирозлар суд томонидан кўрилмайди ва муаллифга қайтарилади.

Суд буйруғи бекор қилинган тақдирда ундирувчининг такроран судга мурожаат қилиш ҳуқуқи чекланмайди, балки ундирувчи билдирган талаб билан даъво ишини юритиш тартибида даъво ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли бўлади. Бунда даъво ариза тарафлар чақиртирилган ҳолда, уларнинг иштирокида суд мажлисида кўриб чиқилади.

Суд буйруғи фақатгина қарздорнинг эътирози асосида эмас, балки ундирувчининг аризасига кўра ҳам бекор қилиниши мумкин.

Жумладан, ФПКнинг 181-моддасига кўра, алиментлар ундириш тўғрисидаги суд буйруғи ижро ишини юритиш бўйича ундирув тугагунига қадар ундирувчининг аризасига кўра бекор қилиниши мумкин.

Айтиб ўтиш жоизки, бугунги кунда ҳам судларда суд буйруғи тартибида иш юритиш жисмоний ва юридик шахсларнинг низоли бўлмаган фуқаролик муносабатларини ортиқча сансалорликларсиз тартибга солиш имкониятини яратиб келмоқда.

Акмал Бозорбоев, 
Равшанбек Турдиев,
Сирдарё вилоят судининг судья катта ёрдамчилари.
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суд буйруғи уни берган суд томонидан бекор қилиниши мумкин