Бу ташаббус Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва ЮНИСЕФ ҳамкорлигида амалга оширилган.

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судида илк бор судда ишлар кўрилаётган вақтда жабрланувчи ёки жиноят гувоҳи бўлган болаларга дўстона муҳитли тергов хонаси фойдаланишга топширилди.

photo5359523886217145877.jpg

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Комилов, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн ва соҳа мутасаддилари болалар хонасида яратилган шароит билан танишди.

photo5359523886217145878.jpg

Бу ташаббус Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва ЮНИСЕФ ҳамкорлигида амалга оширилган. Янги амалиёт болалар ўзини эркин ва хавфсиз сезиши учун қулай муҳит таъминлашга хизмат қилади. Болаларга руҳий шикаст етказиш эҳтимолини имкон қадар камайтириш мақсадида хона замонавий видео ва аудио тизими билан жиҳозланган. Хонада жабрланувчи ёки жиноят гувоҳи бўлган бола суд муҳокамасида иштирок этаётганида фақатгина судья билан гаплашади.

photo5359523886217145879.jpg

– Суд биносида болаларга дўстона муҳитли ушбу хонанинг очилиши соҳада муҳим аҳамиятга эга, – дейди Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди раиси вазифасини бажарувчи Абдулла Абдулхаев. – Айрим ҳоллар бўладики, суд жараёнида чақирилган болалар воқеа бўйича гувоҳлик беришга қийналади. Шунинг учун жабрланувчи ёки жиноят гувоҳи бўлган болани руҳий шикастланишдан ҳимоя қилиш мақсадида суҳбат ёки тергов учун муҳит дўстона бўлиши керак. Шунингдек, суд муҳокамасида бола судьядан бошқа жараён иштирокчилари, жумладан, айбланувчи билан мулоқотда бўлмаслиги кераклиги ҳам инобатга олинмоқда.

photo5359442990508125100.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суд биносида болаларга дўстона муҳитли тергов хонаси очилди