Суд биноси фойдаланишга топширилди
Кўкдала тумани марказида Жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман суди биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда кенг жамоатчилик вакиллари, суд фахрийлари ва турли соҳа масъуллари иштирок этишди.
Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов тадбирни очди.
Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Дониёр Қодиров ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бахтиёр Исломов ва бошқалар юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида халқимизнинг турмуш тарзи, фаровонлиги кундан кунга ўзгариб бораётганлиги ҳамда амалга оширилаётган кенг кўламдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари натижасида халқимизнинг кўп йиллик орзу-умидлари рўёбга чиқаётганлигини, шунингдек, судга мурожаат қилувчи фуқаролар ва суд тизимида фаолият юритувчи судья ва ходимларга кенг имкониятлар яратиб берилаётганлигини таъкидлади.
Суд биноси қурилишида жонбозлик кўрсатган қурувчиларга эсдалик совғалари топширилди.
[gallery-14851]
Шундан сўнг ташриф буюрган меҳмонлар суд биносида яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди ҳамда суд биноси олдидаги майдонга эсдалик учун дарахт кўчатлари экишди.
Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири