Фуқаролик ишлари бўйича судларда 2019 йилда кўриб чиқилган 188 минг 282 ишдан 4 минг 233 таси меҳнат низоларига оид бўлган.

Ишга тиклашни сўраб 1 минг 964,иш ҳақини ундиришни сўраб 1 минг 279 киши судга мурожаат қилган. Шундан 775 фуқаро суд қарори асосида ишга тикланган. 873 ходимнинг иш ҳақи ундириб берилган.

Бу рақамлар эса ҳануз иш берувчилар томонидан ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилаётганлигини кўрсатади. Бунга кўп ҳолларда айрим ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарларининг амалдаги меҳнат қонунчилиги талабларини билмаслиги сабаб бўлмоқда.

Олий судда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан “Меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган низолар” бўйича ўтказилган очиқ мулоқот шу ҳақда сўз юритилди.

Олий суди раисининг ўринбосари Х.Ёдгоров судлар томонидан кўрилган меҳнат ҳуқуқи билан боғлиқ ишлар юзасидан мулоҳазаларини билдириш билан бирга келгусида бундай ҳолатлар, яъни иш берувчи томонидан ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишларга тўхталиб ўтди.

photo5282896060429216920.jpg

Суд томонидан қатор чоралар белгиланган, хусусан, иш берувчи ҳамда ходимлар учун қўлланма тайёрланган. Кадрлар билан ишловчи ходимларнинг малакасини ошириш, касаба уюшмалари билан ҳамкорликда меҳнат қонунчилиги бузилишининг олдини олиш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилиши режалаштирилаётир.

Тадбирда журналистларнинг эътибори аҳолини меҳнат қонунчилиги билан таништириб боришда ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилди.

Олий суд судьялари иштирокчиларга меҳнат низоларининг судга тааллуқлилиги, судга мурожаат қилиш муддатлари, меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари ва тартибига оид масалаларда амалдаги Меҳнат кодекси талабларини тушунтирди.

Иштирокчиларга Олий суд томонидан тайёрланган “Меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган низолар” номли амалий қўлланмалар тақдим этилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суд қарорлари асосида 775 фуқаро ишга тикланди