Суд адолат ва қонун устуворлигини таъминламоқда
Республикамизда суд-ҳуқуқ тизимини чуқур ислоҳ қилиш, либераллаштириш, суд ҳокимиятининг ҳақиқий мустақиллигини мустаҳкамлаш, судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоясини таъминлаш, одил судловга бўлган ишончини оширишга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Республикамизда суд-ҳуқуқ тизимини чуқур ислоҳ қилиш, либераллаштириш, суд ҳокимиятининг ҳақиқий мустақиллигини мустаҳкамлаш, судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоясини таъминлаш, одил судловга бўлган ишончини оширишга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман судининг ўтган давр мобайнида суд-ҳуқуқ ислоҳотларини амалга оширишдаги фаолияти Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашга, одил судловни амалга оширишда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилди. Жумладан, 2017-2019 йиллар давомида туман суди томонидан 664 нафар шахсга нисбатан 564 жиноят ишлари кўрилиб, 435 нафар шахсга нисбатан ҳукм чиқарилди. 4 нафар шахсга маҳалла фуқаролар йиғинларининг кафолат хатлари асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган. 215 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди, 200 та жиноят иши, яъни барча ишларга нисбатан қарийб 36 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.
Жиноят содир этган шахсни жазолаш эмас, балки жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг шарт-шароит ва омилларни ўрганиш, ҳар бир жиноят тафсилотларини профилактика инспекторлари, маҳалла ва жамоатчилик иштирокида чуқур таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Шу боис ишларни сайёр суд мажлисларида кўриш, аҳоли билан очиқ мулоқотлар ташкил этиш, ишлар бўйича ёки оқлов ёки айблов ҳукмлари чиқариш орқали фуқароларнинг сарсон-саргардон бўлишига чек қўйиш кабиларга асосий эътиборни қаратмоқдамиз.
Хусусан, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар Дастури ишлаб чиқилиб, барча судьяларнинг аҳоли билан жойларда очиқ мулоқотлар ташкил этилиши самарадорлиги оширилди ва Халқ қабулхоналарида сайёр қабуллар ўтказиш амалиёти кенгайтирилди.Шунингдек,ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, фуқароларнинг ҳуқуқий масалалар юзасидан муаммоларини тизимли ҳал этиш ва аҳолининг ҳуқуқий онгини доимий ошириб бориш мақсадида “Менинг маҳаллам – менинг судям” ғояси асосида Олтиариқ туман жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлари судьялари томонидан ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида режа асосида сайёр учрашувлар ўтказилмоқда.
Хусусан, 2017-2019 йиллар давомида судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида аҳоли ўртасида 235 та очиқ мулоқотлар, телевидениеда 36 та, радиода 2 та, газета ва журналларда 21 та ҳамда 7 та веб-сайтларда чиқишлар амалга оширилди.
Судьялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва виртуал қабулхонаси билан ҳамкорлик ўрнатилиши натижасида туман ҳудудида фуқароларнинг мурожаатлари бўйича олиб борилган ишларда иштирок этиб, 9 та мурожаат кўриб чиқилди.
Туман суди томонидан аҳолини жамиятдаги ҳуқуқий онгини ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида тумандаги маҳаллалар ва таълим муассасаларида сайёр суд мажлислари ва очиқ мулоқотлар ўтказилди. Бундан ташқари туман суди томонидан кўриб чиқилган ҳар бир жиноят иши бўйича ҳукм нусхалари ва хусусий ажримлар муҳокама қилиш ва тарбиявий ишлар олиб бориш учун судланувчиларнинг яшаш манзилига юбориб келинмоқда. Жумладан жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида 257 та ёки 48,75 фоиз ишлар бўйича хусусий ажримлар чиқарилиб, жойларга муҳокама қилиш учун юборилди.
Бу борадаги ишларимизни бундан-да жадаллаштириш, халқ билан кўпроқ очиқ мулоқотлар ўтказиш, халқнинг ичига кириб, уларнинг дарду ташвишларини эшитиш судьялар фаолиятининг асосини ташкил этиши зарур бўлади.
Ш.ҲОМИДОВ,
Жиноят ишлари бўйича
Олтиариқ тумани судининг раиси