Жаҳон тажрибасида замонавий бозор иқтисодиёти шароитида миллий иқтисодиётнинг биронта соҳа ёки тармоғи давлатнинг бевосита иштирокисиз ривожланмайди. Айниқса, мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш орқали аҳолининг бандлигини таъминлаш муаммоларининг ечимида давлатнинг амалий ёрдамига эҳтиёж сезиларли даражада юқори бўлади.

Қишлоқ хўжалигида аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда маҳсулот ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мақсадида кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларини давлат қўллаб-қувватлашнинг турли йўналишлари қўлланилмоқда. Хусусан, 2022 йилдан давлат томонидан томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилганда харажатларнинг бир қисмини субсидия ҳисобидан қоплаб бериш  тизими жорий этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 декабрда қабул қилинган  «Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида томорқада етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш мақсадида ташкил этиладиган кооперацияларга омборхоналарни жиҳозлаш, қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари учун субсидиялар ажратилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралда қабул қилинган «Томорқа хўжаликларида етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш тизимини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги қарори асосида низом қабул қилинган.

Унга кўра, 2022 йилдан томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари харид қилиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ 150 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган ҳажмда субсидия берилади.

Субсидия - давлат бюджети маблағлари ёки махсус жамғармалар ҳисобидан муайян мақсадлар учун жисмоний ва юридик шахсларга бериладиган пул маблағи ёки натура шаклидаги ёрдам. Субсидия давлат томонидан аниқ ижтимоий мақсадларни кўзда тутиб, қайтариб олмаслик шарти билан ажратилади.

Субсидиялар иқтисодиётни диверсификациялаш, экспорт-импортни мувозанатлаштириш, фан-техника янгиликларини ўзлаштиришни йўлга қўйиш, миллий саноатни ўстириш, айрим ҳудудларни ва тармоқларни ривожлантириш ва бошқа мақсадларда ажратилади. Давлатнинг иқтисодий дастурларида иштирок этадиган корхоналар ҳам субсидия маблағларини олиши мумкин.

Низомга кўра, томорқа ер эгалари билан томорқада етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харидини ташкил этиб,  юртимиз ҳудудида кооперация асосида иш ташкил қилган манзилли рўйхатга киритилган тадбиркорлик субъектлари, «Томорқа хизмати» субсидия олувчилар бўлиши мумкин. Бунда талабгор манзилли рўйхатга кириш учун аризани Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) ёки бевосита Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» давлат муассасасининг ахборот тизимига кириш орқали юборади.

Талабгор аризани электрон тарзда календарь йилнинг 1 апрелига қадар юбориши шарт. Талабгор аризага кооперация асосида ишни ташкил этганлигини тасдиқловчи фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман (шаҳар) кенгаши ва тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчисининг тавсияномасини илова қилади.

Қарор ижросидан келиб чиқиб, ҳудудлардан туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига 35 та талабгорларнинг манзилли рўйхатлари тақдим этилди. Мазкур манзилли рўйхатга мувофиқ, томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари харид қилиш учун талаб этиладиган 25,21 миллиард сўм, шундан ўз маблағлари ҳисобидан 19,86 миллиард сўм, субсидия ҳисобидан 5,25 миллиард сўм зарурлиги аниқланди.

Субсидия маблағларини кенгаш ҳузуридаги жамғармадан олиш мумкин. Жамғармага омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун 2023-2025 йилларда Давлат бюджетидан маблағ йўналтирилади.

Қайд этиш керакки, субсидия олувчиларга бир қатор талаблар белгиланган. Мисол учун, давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлиши, томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этиш, фаолиятини самарали амалга ошириш учун зарур бўлган эгалик ёки бошқа мулкий ҳуқуқ, шунингдек, ижара ҳуқуқи асосида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган ишлаб чиқариш бино ва иншоотларига ҳамда зарур техник-технологик воситаларга эга бўлиши шарт.

Шунингдек, субсидия олувчида омборхоналарни жиҳозлаш, сотиб олинаётган қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари хариди бўйича тузилган шартномалар юзасидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонаси томонидан берилган хулоса бўлиши ҳам талаб этилади.

Мазкур субсидия ажратиш бўйича имтиёзнинг қўлланилиши томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва унда етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харидини таъминлашга хизмат қилади.

Аббос МАДИЕВ,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш

 жамғармаси бўлим бошлиғи

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Субсидия бериладиган тадбиркорлик субъектларининг манзилли рўйхати шакллантирилди