Суғурта – қулай ижтимоий ҳимоя воситаси
“Кафолат” давлат акциядорлик суғурта компанияси Тошкент шаҳар филиали томонидан Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўтказилган давра суҳбати кекса ёшдаги фуқаролар суғуртавий ҳимоясига бағишланди.
“Кафолат” давлат акциядорлик суғурта компанияси Тошкент шаҳар филиали томонидан Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўтказилган давра суҳбати кекса ёшдаги фуқаролар суғуртавий ҳимоясига бағишланди.“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб турмуш шароитини яратиш, аҳоли ўртасида суғурта маданиятини янада юксалтириш, суғурта соҳасида яратилаётган имкониятлар, шарт-шароитларни кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида ёши улуғ инсонларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар ҳаётга изчиллик билан татбиқ этилмоқда.
– Компаниямиз томонидан ёши улуғ инсонларнинг суғуртавий ҳимоясини таъминлаш ҳамда улар ўртасида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, содир бўладиган зарарлар натижасида уларни молиявий йўқотишлардан ҳимоялаш мақсадида бир қатор хизматлар кўрсатилмоқда, – дейди “Кафолат” ДАСК Тошкент шаҳар филиали мутахассиси Шерзод Исломов. – Жумладан, кекса ёшдаги фуқароларнинг суғуртавий ҳимоясини янада мустаҳкамлаш ва уларга қулайликлар яратиш мақсадида “Нуроний” ва “Файзли хонадон” янги суғурта хизматлари ишлаб чиқилди. Мазкур суғурта турлари фахрийлар учун ҳар томонлама қулай, пасайтирувчи коэффициентларни ўз ичига олган бўлиб, томонлар учун манфаатлидир.
“Файзли хонадон” кексаларнинг мол-мулкини суғурталаш тури ҳисобланади. Ёши улуғ инсонларга тегишли барча мулклар “Кафолат” ДАСК томонидан кексаларнинг мулкини суғурта қилишнинг янги ишлаб чиқилган қоидаларига асосан суғурталанади. Мазкур суғурта турлари бўйича хизматларни фахрийлар компаниянинг республика ҳудудларида жойлашган 160 дан ортиқ бўлимидан ва суғурта агентларидан сотиб олиши мумкин.
Тадбирда мутахассислар иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берди.