Столтенберг: НАТО эшиклари очиқ
Швеция ва Финландиянинг НАТОга таклиф этилиши Шимолий Атлантика альянсининг эшиклари очиқлигини кўрсатади. Бу ҳақда ташкилот Бош котиби Йенс Столтенберг Сербиянинг “Kurir” газетаси мухбири билан суҳбатида маълум қилди.
“НАТОнинг бир неча ўн йил давомида кенгайиши бутун Европада тинчлик, барқарорлик, фаровонлик ва демократия ўрнатишга ёрдам берган тарихий муваффақиятидир”, деди Бош котиб.
“Финландия ва Швеция Иттифоқимизга салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда. Қўшинларимиз кўп йиллардан бери функционал жиҳатдан бир-бирини алмаштириб туради. Бу мамлакатлар кучлари НАТОнинг Афғонистондаги собиқ миссияси, шунингдек, Ироқда KFOR (НАТО бошчилигидаги халқаро кучлар) доирасида биргаликда ҳарбий тайёргарликдан ўтган, машғулотларда қатнашган”, деди Столтенберг.