Стол теннисчиларимиз гуруҳда биринчи
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида стол тенниси бўйича Осиё чемпионатининг эркаклар ўртасидаги жамоавий баҳсларида теннисчиларимиз учинчи ғалабасини қўлга киритди.
Гуруҳ босқичининг иккинчи турида терма жамоамиз қувайтлик рақибларини, учинчи турда Қирғизистон термасини бир хил 3-0 ҳисобида таслим қилди.
Эслатиб ўтамиз, стол теннисчиларимиз гуруҳ босқичининг биринчи турида Тожикистон термасини ҳам 3-0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Шу тариқа, маҳоратли стол теннисчиларимиз гуруҳ босқичида барча рақибларини енгиб, биринчи поғонадан жой олган ҳолда навбатдаги босқичга йўл олди.
Жавоҳир Тошхўжаев ЎзА