Стикерим бор, лекин машинам жарима майдонида...
Юнусобод туманида яшовчи Алишердан Ортиқовнинг бу мурожаатига АОКАда ўтказилган брифингда ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов жавоб берди:
Юнусобод туманида яшовчи Алишердан Ортиқовнинг бу мурожаатига АОКАда ўтказилган брифингда ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов жавоб берди:
“Шу фуқаро мисолида, махсус стикери бўлган барча автотранспорт ҳайдовчиларига мурожаат қилмоқчиман. Фуқаро О.Анинг автотранспорт воситасининг техник кўрик муддати 10 апрелда тугаган. Шунинг учун 16 апрель куни ЙПХ ходими баённома расмийлаштириб, транспорт жарима майдонига қўйилган.
Стикер карантин даврида ҳаракатланиш ҳуқуқини беради, лекин барча ҳужжатларингиз жойида ва тўлиқ бўлиши керак.
Шу ўринда велосипед эгаларига ҳам тушунтириш бермоқчимиз. Агар велосипеддан фойдаланиб ишга қатнаётган бўлсангиз, ёнингизда уч хил ҳужжат бўлиши керак. Паспорт, иш жойингизни гувоҳномаси ёки меҳнат дафтарчасидан кўчирма, карантин даврида ишга жалб этилганингиз ҳақида ташкилотдан бирор-бир ҳужжат. Бошқа мақсадларда велосипеддан ёки скутерлардан фойдаланиш карантин қоидасини бузган ҳисобланади.