Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 майдаги «Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда даволашда улардан кенг фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорнинг 2-илова 28-бандига асосан барча вилоят ва туманларда Стевия доривор ўсимлигини етиштириш топшириғи берилган.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашида Ҳиндистон “Stevia” доривор ўсимликлар ассоциацияси директори, Республика савдо-саноат палатаси ва “Olloxyoroxun STEVIA eksperimental” фермер хўжалиги масъуллари билан расмий учрашув ташкил этилди. Унда мамлакатимизда Стевия доривор ўсимликларини етиштириш хусусида сўз борди.

Учрашувда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари Т.Саттаров мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, фермер ва деҳқон хўжаликларига яратиб берилаётган имкониятлар, ажратилаётган субсидиялар, кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш борасидаги ишларни алоҳида қайд этди.

Инвестор ўз сўзида, Ўзбекистонда доривор ўсимликларни хусусан, «Стевия» ўсимлигини етиштириш қайта ишлаш ва экспортга йўналтиришни ташкил этиш борасида фикр билдирди.Учрашувда иштирокчилар келгусида юртимизда доривор ўсимликлар турларини кўпайтириш жумладан, Стевия ўсимлигини кўпайтириш борасида ўқув курслари, семинар тренинглар ва давра суҳбатлари ташкил этиш бўйича келишиб олишди. Шу билан бирга, томонларнинг ўзаро ташкилий ва услубий жиҳатдан ҳамкорлик қилиш, сифатли ва кафолатланган маҳсулотлар етиштириш ва келгусида ушбу маҳсулотларни экспорт қилиш масалаларида ҳам келишиб олишди.

Тадбир якунида иштирокчиларга кенгаш томонидан чоп этилган «Аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликлари учун амалий услубий тавсиялар» қўлланмаси тарқатилди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стевия етиштиришда Ҳиндистон билан ҳамкорлик қилинади