Стартап ўзи нима ва у қандай пайдо бўлган?
“Стартап” термини инглизча start-up сўзидан олинган бўлиб, унинг “жараённи бошлаш”, “ишга тушириш” каби маънолари мавжуд.
Илм-фан ва техника ютуқларини кенг қўллаган ҳолда иқтисодиёт тармоқларига, ижтимоий ва бошқа соҳаларга замонавий инновацион технологияларни тезкор жорий этиш мамлакатимизнинг ушбу соҳадаги динамик ривожланишининг муҳим шарти ҳисобланади. Куни кеча “Стартаплар тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали regulation.gov.uz га жойлаштирилди. Хўш, бизга стартап феномени ҳақида нималар маълум?
“Стартап” термини инглизча start-up сўзидан олинган бўлиб, унинг “жараённи бошлаш”, “ишга тушириш” каби маънолари мавжуд. Даставвал “стартап” атамаси 1939 йил АҚШда юқори технологиялари соҳасидаги ишланмаларга ихтисослашган Санта-Клара водийси (Калифорния)да пайдо бўлган. Ўша вақтда Стенфорд университети талабалари Дэвид Паккард ва Уильям Хьюлеттлар ўзларининг кичик лойиҳасини яратади ва у ишни стартап деб атайди. Кейинчалик эса мазкур стартап аста-секинлик билан катта ва машҳур Хьюлетт-Паккард (HP) корхонасига айланди.
Мижозлар истиқболи (customer development) методи асосчиларидан америкалик тадбиркор С.Бланк ўзининг “Стартап эгалари учун қўлланма” (“Steve Blank and Bob Dorf. The Startup Ownerʼs Manual”) китобида стартапни бизнес-моделини кенгайтиришни кўзлаган вақтинчалик тузилма, деб ҳисоблайди. Бир гуруҳ олимлари стартапларни кичик тадбиркорлик субъекти ва фақат юқори таваккалчилик сифатида қабул қилса, бошқа гуруҳ олимлари эса стартаплар ўзининг бизнес моделини кенгайтириш мақсадида инвестиция жалб қилишни мақсад қилган юридик шахслар деб билишади. Демак, стартап бу фаолияти юқори таваккалчиликка асосланган ва бизнес моделини кенгайтириш учун инвестицияларни жалб қилиш мақсадини кўзлайдиган вақтинчалик бўлган тузилмалар.
Стартаплар қайси соҳаларда кўп учрамоқда?
Бугунги кунга келиб стартаплар ахборот технологиялари (IT), тадбиркорлик маҳсулотлари ва хизматлари (Business Products & Services), сунъий интеллект (AI), интернет дастурлар ва хизматлар (Internet Software & Services), мобил дастурлар ва хизматлар (Mobile Software & Services), интернет ашёлари (IoT), электрон тижорат (e-commerce), молия технология (Fintech), биотехнологиялар (Biotech), реклама технология (Adtech), 3 ҳажмли чоп этиш (3D Printing), логистик ташишилар (Supply chain & Logistics) каби соҳаларда динамик тарзда ўсишга эришмоқда. Таъкидлаш лозимки, ҳозирги пайтга келиб энг машҳур интернет стартаплар сифатида Facebook, видеороликлар базаси – YouTube, фотосуратларни сақлаш хизмати – Flickr, хабарлар алмашинуви платформаси – Twitter кабилар тан олинади.
Стартаплар статистикаси қанақа?
Innmind.com интернет сайтиниг маълумотига кўра дунё бўйича ҳар йили 100 млн стартаплар ўз фаолиятини бошлайди. Шу рақамларнинг ичида 1.35 млн стартаплар айнан технологик соҳага ихтисослашган стартаплар ҳиссасига тўғри келади. Ҳар йилдаги стартап компаниялардан 5.7 млн стартаплар муваффақиятли тарзда акселератор дастурларига саралаб олинади, аммо шулардан 824 стартаплар глобал бозорга ўзининг товар, иш ва хизматларни таклиф этиш орқали чиқиш имкониятига эга бўлади. Рўйхатдан ўтган бошқа стартаплар эса одатда тўғри бизнес-модел танланмаганлиги, самарали стартап лойиҳасининг шаклланмаганлиги, инвестициялаш манбасига эга бўлмаганлиги каби қатор сабаблар туфайли ўз фаолиятини тугатишига мажбур бўлади.
Стартаплар бўйича хорижий давлатлар тажрибаси қандай?
Стартаплар бўйича энг юқори тараққиётга эришган давлат АҚШ саналади. Фаолиятини айнан стартап сифатида бошлаган АҚШнинг Facebook, Youtube, Google, Apple компаниялари бугунга келиб катта гигант корпорацияга айланишга улгуришди. Мамлакатда соҳани тартибга солувчи Бэй-Доул қонуни, Стивенсон-Уайдлер қонуни ва “Бизнинг бизнес стартаплар тўғрисида”ги (JOBS act) қонунлар орқали стартапларнинг самарали фаолият юритиши учун қулай механизмлар ўрнатилган.
Қолаверса, АҚШ Кичик бизнес администрацияси (US Small Business Administration) томонидан соҳани қўллаб-қувватлаш йўлида Кичик бизнес инновацион тадқиқот (Small Business Innovation Research (SBIR)), Кичик бизнес технология трансфери (Small Business Technology Transfer (STTR)) дастурлари орқали стартапларга 150 минг АҚШ долларидан 1 млн АҚШ долларигача бўлган суммада молиявий кўмак ҳамда малакали экспертлар томонидан консалтинг хизматлари кўрсатиб борилади.
Жанубий Кореяда эса 2017 йили Кичик, ўрта бизнес ва стартаплар вазирлиги (Minister of SMEs and Startups) ташкил этилди. Унинг асосий функцияси кичик, ўрта бизнес ва стартапларни ташкил этиш ва ривожлантириш учун қулай тизим ишлаб чиқиш ҳамда йирик компаниялар билан кичик, ўрта бизнес ва стартаплар ўртасидаги ҳамкорликни таъминлашга кўмаклашишдан иборат.
Стартаплар динамик суратда ривожланган давлатлардан яна бири Исроил саналади. Мамлакатда Samsung, Yahoo, Microsoft каби йирик компанияларнинг илмий тадқиқот марказлари стартапларга акселераторлик хизматларини кўрсатади ва истиқболли стартапларни саралаб олишади.
“Стартаплар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси нималарни назарда тутяпти?
Қонун лойиҳасида стартап-экотизимни давлат томонидан тартибга солиш, шунингдек стартапларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, стартап-экотизим субъектлари фаолиятини амалга ошириш, кўмак дастурларида стартапларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш, сертификатланган бизнес-инкубаторлар ва акселераторлар ва стартапларни молиялаштириш ва уларни молиялаштиришда чет эл венчур капиталини жалб қилиш учун қўшимча чора-тадбирлар ҳақида қоидалар ишлаб чиқилган.
“Стартаплар тўғрисида”ги қонун нималарни тақдим этади?
Бугунги кунгача стартап термини қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда қайд этилган бўлса-да, у ҳақида яхлит бир таъриф мавжуд эмас эди. Қонун, энг аввало, мазкур бўшлиқни бартараф этган ҳолда стартап тушунчасига таъриф тақдим этади. Қолаверса, қонун билан стартаплар фаолиятига янги субъектлар кириб келади ҳамда қонун ушбу субъектлар синфининг шакллантиришга хизмат қилади.

Булар қаторига бизнес-инкубатор, стартап акселератор, индивидуал венчур инвестори (бизнес-ангел) ва малакали корпоратив венчур инвестори каби стартап фаолияти иштирокчилари мансуб. Умуман эса, мазкур қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда стартапларнинг ривожланиш йўлидаги асосий фактор бўлиши билан бирга, уларнинг ҳуқуқий, ташкилий, инвестициялаш жабҳаларида истиқболга эришиши учун ташланган муҳим “қадам” ҳисобланади.
А.Тожибоев,
Тошкент давлат юридик
университети ўқитувчиси