Стартап лойиҳалар танлови ғолиблари тақдирланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Косонсой туманида «Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!» бош ғояси асосида миллий анъаналаримиз, Наврўз билан боғлиқ қадриятларимизни акс эттирувчи сайл ўтказилди.
Сайлда туман ҳокими ташаббуси билан IT-йўналишига оид стартап-ғоялар, муаммоларга ахборот технологияларини қўллаган ҳолда ечим топиш ҳамда креатив ғояларни аниқлаш бўйича 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида ўтказилган «Startap loyihalar 2024» танлови ғолиблари тақдирланди.
[gallery-16556]
Тақдирлаш маросимида туман ҳокими Дилмурод Қодиров ҳамда вилоят ҳокимининг рақамлаштириш бўйича маслаҳатчиси Бахтиёр Охунбобоев иштирок этди. Туманда ахборот технологияларини ривожлантириш борасида илгари сурилаётган ташаббуслар, бугун улар миқёси тобора кенгаяётгани хусусида фикр билдирилди.
Стартап лойиҳалар танлови ғолибларига ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
Таъкидлаш керак, танлов веб ва мобиль дастурлаш, анимация дизайн, ёшларга IT таълим бериш йўналишларида бўлиб ўтди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА