Мамлакатимиз банк секторида рақамли ўзгаришлар изчил давом этмоқда. Президентимиз томонидан тасдиқланган “2020-2025 йилларга мўлжалланган банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси” ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида молиявий хизматларни рақамлаштириш, очиқликни таъминлаш ва самарадорликни ошириш соҳа ривожининг асосий йўналишлари сифатида белгиланган.

Ушбу муҳим ҳужжатлар асосида банклар инфратузилмаси янгиланмоқда, хизмат кўрсатишнинг замонавий, хавфсиз ва мижоз эҳтиёжларига йўналтирилган моделлари жорий этилмоқда. 

Бундай ўзгаришлар эса аҳоли даромадларининг ўсиши ва электрон тижоратнинг жадал ривожига мос ҳолда инновацион сервисларга бўлган талабни янада кучайтирмоқда. Айниқса, кичик ва микробизнес сегментида айрим амалий жараёнларни соддалаштириш ва уларни рақамли форматга ўтказиш бугунги кун талаби бўлиб қолмоқда.

Ўзсаноатқурилишбанк (SQB) давлатимиз раҳбари бошчилигидаги ислоҳотлар доирасида айнан шу йўналишда замонавий рақамли банк платформасини яратиш ишларини бошлади. Мақсад ­­ тадбиркорларга қулай, тезкор ва ортиқча бюрократиядан холи хизматларни тақдим этиш.

Банк Бошқаруви раиси Азиз Акбаржонов ана шу стратегик ўзгаришлар ва амалга оширилаётган ишларни тизимда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар билан боғлаган ҳолда қуйидагиларни сўзлаб берди:

– Ҳақиқатан ҳам, кейинги йилларда республикамизда банклар бизнес моделини халқаро молия ҳамжамиятига интеграция қилишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан корпоратив бошқарувни такомиллаштириш, молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш ҳамда замонавий риск-менежмент стандартларини жорий этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тижорат банклари учун янги ўсиш нуқталарини яратиб берди. 

Айниқса, рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини амалиётга жорий этиш ва киберхавфсизликни кучайтиришга қаратилган ташаббуслар секторда инновацион ечимларни кенг кўламда қўллашга хизмат қилмоқда. Буларнинг барчаси банк тизимининг барқарор ривожланиши ва мижозлар учун замонавий, хавфсиз хизматлар экотизимини шакллантиришда ҳал қилувчи омилга айланди.

Ўз навбатида, SQB фаолиятида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар ҳам банк секторидаги изчил трансформация жараёнларининг яққол ифодасидир. Банк Халқаро молия корпорацияси, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда “KPMG International” аудиторлик ва консалтинг ташкилоти билан ҳамкорликда кўп босқичли трансформация дастурини амалга ошириб келмоқда. Бу дастур бизга корпоратив бошқарувни замонавий стандартлар асосида қайта қуриш, молиявий барқарорликни кучайтириш ва ички жараёнларни изчил оптималлаштириш имконини берди.

Бугунги кунда SQB нафақат мамлакатдаги етакчи тижорий банклардан бири, балки бизнес ва инвесторлар учун ишончли молиявий шерик сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлади. Корпоратив ва чакана сегментлардаги кўрсаткичлар изчил ошиб бормоқда, активлари, капитали, депозит ва кредит портфеллари ҳажми каби асосий кўрсаткичлари бўйича мамлакатдаги учта энг йирик банклар қаторида ўз ўрнини барқарор сақлаб турибди. 

Хусусан, 2025 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, банкнинг фаол мижозлари 1 миллион 160 минг нафардан ошди, мижозлар мамнунлик индекси (NPS) 71,7 фоизни ташкил этди. “SQB Mobile” фойдаланувчилари сони 2 миллион 464 мингга етди, бу ўтган йилга нисбатан 1,5 баравар ўсиш демакдир. “SQB Business” аудиторияси эса 42 мингдан ошиб, ўсиш суръати 2,8 бараварни ташкил қилди. “SQB Business” фойдаланувчиларининг изчил ортиши, аввало, юридик шахслар эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда рақамли хизматлар доирасининг кенгайтирилиши билан боғлиқ. Жумладан, тадбиркорлик субъектлари учун мўлжалланган ушбу мобил иловада кредитлаш, якка тартибдаги тадбиркорлар учун ҳисобрақам очиш, тариф пакетларини бошқариш ҳамда бошқа замонавий рақамли сервислар босқичма-босқич жорий этилди.

Банкнинг “яшил” кредит портфели 672,3 млн долларга етиб, бир йилда 20 фоизга ўсди. Шу даврда кичик ва ўрта бизнесга қарийб 7,5 трлн сўм миқдорида кредитлар йўналтирилиб, ушбу йўналишдаги ўсиш 1,8 бараварни қайд этди.

Эътиборлиси, банкда олиб борилаётган ислоҳотлар фидоий ва ташаббускор жамоанинг узлуксиз изланиши, салоҳияти ва янгиланишга интилишига таянади. Шу асосда рақамли ечимлар кенг жорий этилиб, ички бизнес жараёнлари такомиллаштирилмоқда ҳамда мижозлар эҳтиёжига йўналтирилган хизмат модели шакллантирилмоқда. 

– Азиз Акбаржонович, Банк томонидан AT1 облигацияларини чиқариш қарори қайси омиллар натижаси сифатида қабул қилинди?

– Сўнгги йилларда Ўзбекистонда иқтисодий ва молиявий соҳада янги босқич бошланди. Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатнинг иқтисодий йўналиши билан бир қаторда банк тизимини ҳам тубдан янгилади. 2017 йилда миллий валюта бозорини либераллаштириш бўйича қабул қилинган қарорлар ташқи иқтисодий алоқалар борасида кенг имкониятлар очиб, хорижий инвестициялар учун очиқ, шаффоф ва ишончли муҳитни шакллантирди.

Айнан шу янгиланган макроиқтисодий шароитда SQB илғор корпоратив бошқарувга асосланган банк сифатида халқаро капитал бозорларига чиқиш стратегиясини амалга ошира бошлади. 2019 йилда Лондон фонд биржасида 300 миллион АҚШ долларлик еврооблигацияларни, 2024 йилда эса Reg S ва 144А форматларида доллар ва сўмдаги облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди. Бу банкни халқаро молия бозорида муносиб иштирокчи сифатида танитди. 

Мазкур тажрибалар бизга бозор механизмларига янада чуқурроқ интеграцияланиш имконини берди. AT1 инструментларини жорий этиш қарори эса мана шу босқичма-босқич ўзгаришларнинг мантиқий давоми, дейиш мумкин. Бу – халқаро амалиётда қабул қилинган илғор капитал механизмларини миллий банк амалиётига татбиқ этишга қаратилган изчил қадамдир.

AT1 облигациялари жаҳон банк секторида капитал етарлилигини мустаҳкамлаш, хавфларга нисбатан чидамлиликни ошириш ва барқарор молиявий сиёсат юритиш учун қўлланиладиган замонавий инструмент ҳисобланади.

SQB учун бу инструментни жорий этиш банкнинг инновацион молиявий ечимларга очиқлигини, капитал сиёсатида узоқ муддатли барқарорликка катта эътибор қаратаётганини яна бир бор тасдиқлайди. AT1 облигациялари орқали биз нафақат капитални мустаҳкамламоқдамиз, балки янги стратегик йўналишлар, хусусан, кичик ва микробизнесни қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган рақамли инфратузилмани барқарор молиялаштиришни таъминлаяпмиз.

Таъкидлаш керакки, бундай стратегик қарорлар ва мураккаб молиявий инструментларни жорий этиш банкда чуқур таҳлилга асосланган мактаб, шунингдек профессионал жамоанинг ўзаро ҳамкорлиги ва масъулиятли ёндашуви натижасидир. Айнан шу жамоавий салоҳият банкка бозордаги ўзгаришларни олдиндан кўра олиш ва уларга тизимли тайёргарлик кўриш имконини бермоқда.

Маълумки, 2026 йилдан жорий этиладиган 1 фоизлик соддалаштирилган солиқ режими юртимизда ўн минглаб янги тадбиркорларнинг пайдо бўлишига туртки бўлади. Уларга эса ишончли рақамли банк зарур. Биз капитални мустаҳкамлаш ва рақамли инфратузилмани ривожлантиришни бирлаштирган стратегия асосида тадбиркорлар учун замонавий бизнес платформасини яратишга интилаяпмиз.

– Нима учун айнан ҳозир кичик ва микробизнес томон стратегик бурилиш қилдингиз?

– Чакана банк соҳасида рақамлашув жуда юқори даражада. Мижозлар ҳар куни бир неча клик орқали онлайн тўловлар, ўтказмалар ҳамдабошқа банк хизмат ва маҳсулотларидан самарали фойдаланишмоқда.

Бироқ кичик ва микробизнес субъектлари бундай қулайларга тўлиқ эга эмас. Улар ҳали ҳам ортиқча ҳужжат, навбат ва ташрифлар каби қийинчиликларга дуч келмоқда.

Шунинг учун чакана банк йўналишидаги энг яхши амалиётларни кичик ва микробизнес соҳасига татбиқ этишни бошладик. Тадбиркор бир неча клик орқали ҳисобрақам очиш, эквайринг (ёки терминал) улаш, онлайн кредит олиш ва барча операцияларни мобил тарзда бошқариш имкониятларига эга бўлади.

Бу сегмент учун рақамли экотизим яратиш бозорда самарадорликни оширади ва бизнесга тезкор ишлаш имконини беради.

– SQB сервис моделини қандай янгиламоқда?

– Биз анъанавий “сўров бўйича хизмат” моделидан воз кечиб, шерикликка асосланган ёндашувни жорий қиляпмиз.

Асосий йўналишлар:

          Ягона сервис экотизими: рақамли каналлар, алоқа маркази ва менежерлар ягона платформага бирлаштирилмоқда. Бу йил юридик шахслар учун алоҳида “Сall-center” ишга тушади.

Сифат назоратининг ягона тизими: ҳар бир каналда бир хил юқоридаражадаги стандарт жорий этилади.

 Индивидуал ёндашув: йирик мижозларга шахсий менежерлар бириктирилади.

 CRM тизими:мижоз ҳақидаги барча маълумотлар бир жойга жамланади. Бу мижоз эҳтиёжини олдиндан аниқлаб, улар мурожаатидан аввал ечим таклиф этиш имконини беради.

– Лойиҳа бошланганига бир ойдан ошди. Илк натижалар қандай?

– Янги сотув модели ишга туширилди ва натижалар кутилганидан яхшироқ бўлди. Қисқа даврда:

– телемаркетинг, агентлар ва тўғридан-тўғри сотув каналлари тузилди;

– ҳисоб рақами очиш жараёнида ҳужжатлар сони 10 тадан 1 тагача қисқартирилди;

– Ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) (ёки экспорт-импорт) билан шуғулланувчи мижозлар учун алоҳида хизмат механизми жорий этилди;

– бизнес-талаблар ва маҳсулотлар бэклоги тузилди;

– ягона маълумотлар базаси ва дашбордлар тизими ишга туширилди.

Бу рақамли бошқарув модели учун асос бўлади. Энди қарорлар аниқ маълумотларга таяниб қабул қилинади.

Шу билан бирга, маркетинг стратегияси ишлаб чиқилиб, ислоҳотлар ва янгиликлар жамоатчиликка очиқ тарзда етказиб борилмоқда.

“SQB Business” мобил иловаси ва дастурини мамлакатда кичик ва микробизнес учун етакчи банк сифатида илгари суриш белгиланди. 

Ҳозирнинг ўзида илк бизнес-ҳамкорларимиз пайдо бўлгани бозорда юқори талаб, ишонч ва қизиқиш мавжудлигидан далолат беради.

– Корпоратив ва ўрта бизнес сегментларида амалга оширилаётган трансформация нималарни ўз ичига олади?

– SQB ушбу сегментда хизмат моделини янги босқичга кўтариб, барча жараёнларни мижоз йўлига мувофиқ қайта қурди. Ҳар бир корхонага индивидуал мижоз менежери бириктирилиб, стандарт хизматлар билан бирга бизнеснинг ўзига хос эҳтиёжларига мос ечимлар таклиф этилмоқда.

Корпоратив мижозларнинг ахборот тизимлари билан тўғридан-тўғри боғловчи API-интеграция жорий этилди. Бу ҳисоб-китоблар ва кундалик операцияларни автоматлаштириб, вақт ва ресурсларни тежайди. Янгиланган корпоратив интернет-банкинг эса онлайн депозитлар, корпоратив карталарни бошқариш, оммавий иш ҳақи карталарини очиш каби қатор функциялар орқали мижоз жараёнини янада соддалаштирди.

Ўрта бизнес учун муҳим янгилик – Саудия Арабистони риалида биринчи тўлов амалга оширилиб, Форс кўрфази давлатлари билан ҳисоб-китоблар тез ва хавфсиз тарзда йўлга қўйилди.

Умуман, SQB корпоратив ва ўрта бизнесда мижозга йўналтирилган, рақамли ва тезкор хизмат экотизимини барпо этди. Бундай ёндашув, ўз навбатида, бизнес ўсиши билан бирга банк барқарорлигини ҳам мустаҳкамлайди.

– Мижозлар билан ишлашда қайси омилни устувор деб биласиз: қамровлиликми ёки содиқлик?

– Иккаласи ҳам муҳим, лекин содиқлик устувор. Қамровга тез ўсиш ёки инвестиция билан эришиш мумкин. Аммо мижоз ишончи йиллар давомида шаклланадиган асосий устун ҳисобланади.

Рақамли даврда бу янада муҳим. Мижоз банкка келмасдан сервислар орқали мулоқот қилади. Агар ҳар бир қадамда ишонч ва қулайлик бўлса, у узоқ йиллар ҳамкорликда қолади.

– Яқин орада яна қандай янгиликлар кутилмоқда?

– Йил охиригача интернет-банкинг, кейинги йил бошида эса мобил илова ишга тушади. Бу тадбиркорлар учун кундалик операцияларни янада енгиллаштиради.

– Ўзбекистон банк секторининг кейинги 3-5 йиллик истиқболини қандай тасаввур қиласиз?

– Рақамли модель устувор бўлади. Офлайн офислар аҳамияти камаяди, хизмат тезлиги ва қулайлик эса асосий рақобат мезонига айланади.

SQB ўз олдига тадбиркорлар учун мамлакатдаги етакчи рақамли бизнес-банкка айланиш мақсадини қўйган. Зеро, келажак банки – бу смартфондаги банк.

Бунда эса банкимиз жамоасининг кучи, ўзаро бирдамлиги, қолаверса, мижозлар ишончи ва садоқати мадад бўлади.

– Мазмунли суҳбат учун ташаккур!

ЎзА мухбири Аcлиддин Суюнов суҳбатлашди

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
SQB кичик бизнес учун рақамли банк яратмоқда