Спортсевар хотин-қизлар беллашуви
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мамлакатимизда хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, жамиятда, оилада ўз ўрнини топиши ва соғлом авлодни тарбиялаши учун муҳим шароитлар яратилмоқда. Жойларда ўтказилаётган спорт мусобақалари ҳам бу борадаги саъй-ҳаракатларнинг амалий намуналаридан.
Ана шундай мусобақаларнинг навбатдагиси Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тахтакўпир тумани Кенгашининг “Аёллар қаноти” бўлими томонидан ҳудуддаги “Белтаў” ва “Атакел” овул фуқаролар йиғинида ўтказилди.
[gallery-21744]
Партиянинг “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида спортнинг волейбол тури бўйича ташкил этилган мусобақада туман маҳаллаларидан 18-30 ёшгача бўлган спортсевар хотин-қиз иштирок этди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА