Президентимиз бошчилигида жорий йилнинг 15 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш ҳамда келгусидаги устувор вазифалар, шунингдек, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, иқтидорли ёшларни кашф этиш, уларни рағбатлантириш юзасидан бир қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилди.

Йиғилишда белгиланган вазифалар асосида мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни янги босқичга олиб чиқишнинг мустаҳкам пойдеворига асос солинди.  Соҳа мутахассислари ва мутасаддилари, раҳбар ходимларга яратилган имкониятларни тўлақонли ишга солиш орқали мамлакатда аҳоли жисмоний фаоллигини юксалтириш ва халқаро спортдаги ютуқларни янада ошириш бўйича вазифалар белгиланди.

Ҳар бир миллатнинг келажаги соғлом ва баркамол авлодга боғлиқ. Спорт эса нафақат жисмоний тарбия, балки ватанпарварлик ва ирода мактаби ҳамдир. Мамлакатимизда ушбу соҳани ривожлантириш учун охирги тўрт йилда ажратилган маблағ 1,5 триллион сўмдан 3 триллион сўмга оширилди. 101 та йирик спорт иншооти қурилиб, 67 таси реконструкция қилинди. Бу эътибор самараси ўлароқ Париж олимпиадасида юртимиз спортчилари  бир қатор ютуқларга эришди.

Президентимиз энди 2028 йил Лос-Анжелес олимпиадасида Ўзбекистон спортчиларининг кучли ўнталикка киришини мақсад қилиб белгилади. Бунинг учун селекция тизимини яхшилаш, спорт федерациялари билан ҳамкорликни кучайтириш ва малакали мураббийларни тайёрлаш муҳим вазифалардан бири этиб белгиланди.

Бугунги кунда спортни ҳар томонлама ривожлантириш, халқаро ареналарда юқори чўққиларни забт этишда ОТМларнинг ўрни беқиёс. Сўнгги йилларда нафақат пойтахтда, балки ҳар бир вилоят марказида фаолият олиб бораётган олийгоҳлар спорт йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашга жуда катта эътибор қаратмоқда. Мазкур ташаббусларни амалиётга татбиқ этишда Жиззах давлат педагогика университети ҳам фаол иштирок этаётганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим. 

Юртимизда жуда қисқа муддатда олий таълим тизимидаги муаммолар бартараф этилиб, давр талабларига мослаштирилди. Ёшларнинг олий таълимдаги қамрови 9 фоиздан 42 фоизга етказилди. Нодавлат олий таълим муассасалари фаолияти учун ҳам кенг йўл очилди. Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони соҳада янги саҳифа очишга замин яратди. Унда интеллектуал тараққиётни жадаллаштириш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини ривожлантириш каби вазифалар белгилаб берилди.  Концепция асосида ОТМларга қабул квотаси кўпайтирилди, рақамли технологиялар ва таълим платформалари амалиётга кенг жорий этилди. 

Шунингдек, ёшларни спортга жалб этиш, илмий тадқиқотлар натижаларини спорт мактаблари билан ҳамкорликда амалга оширилганлиги сабабли қатор йўналишларда самарали натижаларга эришилди. Халқаро тажрибалар асосида олий таълим муассасаларида назарий билимдан кўра, амалий кўникмаларни шакллантиришга кучли эътибор қаратилмоқда. 

Талабаларда спорт ҳақида, шунингдек, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда креатив фикрлаш, амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган ўқув режалар ишлаб чиқиш ва бошқа мақсадларда олий таълим муассасаларига босқичма-босқич академик мустақиллик берилмоқда. Айниқса, молиявий мустақиллик ортидан кўп йиллардан буён қаддини кўтаролмай келаётган институт ва университетлар ўз нуфузини тиклаяпти. Эътиборлиси, ҳар жиҳатдан мустақил ОТМлар халқаро рейтинглардан муносиб ўрин эгаллаб, жаҳонда Янги Ўзбекистон имижини шакллантиришга ҳисса қўшмоқда. 

Ҳар бир таълим муассасаси талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун маънавий-маърифий тадбирларни мунтазам ўтказишга алоҳида эътибор қаратаётгани ҳам алоҳида таҳсинга лойиқ. Айниқса, маданий учрашувлар, спорт мусобақалари, ижодий тўгараклар ва илмий конференциялар орқали ёшларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш одат тусига кирган. Бироқ аксарият талабалар мазкур имкониятдан тўлиқ фойдаланмаётганини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Бу эса ёшларнинг бўш вақтини қандай ташкил қилиш ва уларга янада кўпроқ имконият яратиш масаласи ҳақида чуқур ўйлашни талаб қилади. Хўш, бу борада нималар қилишимиз керак? Қандай жиҳатлар эътиборга олиниши зарур?

Аввало, ҳар бир таълим муассасасида талабаларнинг бўш вақтини қандай ўтказаётгани, уларга қайси тўгараклар ёки фаолият турлари қизиқ экани, шунингдек, қандай янги имкониятларни исташи ҳақида сўровномалар ўтказиш айни муддао. Ушбу сўровномалар орқали талабалар орасида илмий, спорт, ижодий, маданий ёки техник йўналишларга қизиқиш даражасини аниқлаш мумкин. 

Булардан ташқари, сўровномалар давомида талабаларга шахсини ривожлантириш учун қандай машғулотлар, семинарлар ёки тренинглар кераклиги ҳақида фикр билдириш имконияти ҳам тақдим этилиши керак.

Бугунги аҳволни ҳисобга олсак, талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун кўпроқ инновацион ёндашувлар ва янги дастурлар ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ, деб ўйлайман. Мисол учун, талабалар ўртасида жамоавий спорт мусобақалари, илмий ва маданий фаолиятга қизиқишни ошириш мақсадида интерактив ва замонавий усулларни қўллаш мумкин. Бунда дарсдан сўнг ташкил этилаётган тўгарак ва курсларни онлайн ва офлайн ташкил этиш лозим. Айни ташаббус талабалар учун қўшимча қулайлик яратади. Чунки баъзи ёшлар шахсий ва ижтимоий сабаблар туфайли дарсдан кейин тўгарак ёки курсларга қатнашишга қийналади. Онлайн тўгарак ва курслар бу борада қулай имконият тақдим этади. Спорт билан кечки ва тонги машғулотларда қатнашиш талабаларда спорт иммунитетини оширишга хизмат қилади.

Шу каби дастурларни мобил илова ёки веб-платформалар шаклида ишлаб чиқиш, талабалар учун қулай ва интерактив тарзда тақдим этиш лозим. Жисмоний тарбия ва спортга оид халқаро конференциялар, вебинарлар ёки “Талабалар лигаси”, “Беш ташаббус” олимпиадаси ва “Универсиада” спорт мусобақалари ҳам ўтказиб бориш айни муддао. Бунинг натижасида талабаларда турли  мусобақаларда иштирок этиш имконияти пайдо бўлади. Бу уларнинг дунёқарашини кенгайтиради, билимини бойитади ва жисмонан соғлом қилади. 

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун тўгараклар нафақат волейбол ёки баскетбол йўналишида, балки замонавий ва амалий кўникмаларни ўргатувчи шахмат, кибер спорт турлари  курсларини ҳам қамраб олиши керак. Мисол учун, мобилография курсларида замонавий технологиялар ёрдамида кибер спортга кенг йўл очилмоқда ва   контент яратиш асослари ўргатилади. 

Бугун талабаларнинг кўпида маънавий-маърифий тадбирларга, айниқса спорт тўгаракларга қизиқиш камдек, назаримда. Бунинг сабабларидан бири телефон ёки компьютер ўйинлари ёки яна ҳам ёмони, бўш вақтларини шунчаки беҳуда ўтқазмоқда. Бу эса уларнинг маънавий ва спорт тадбирларда қатнашиш имкониятини камайтиради. 

Ҳозир деярли барча олий таълим муассасаларида анъанавий спорт майдончалари мавжуд. Шундай бўлсада, талабалар орасида спортнинг замонавий шакллари, айниқса, фитнес ва индивидуал шуғулланишга қизиқиш ортмоқда. Бироқ ОТМлар ҳудудида етарлича жиҳозланган спорт заллари ва фитнес марказлари бор бўлсада талабалар ташқаридаги  пулли спорт залларига боришни афзал кўрмоқда. Чунки у ерда ҳеч қандай норматив талаб қилинмайди, шуғулланган соатига пул тўласа бас. Олийгоҳларда эса мураббий назоратида бўлиб белгиланган нормативларни бажариш талаб қилинади. 

Хориждаги университетлар тажрибасига назар солсак, олий таълим муассасасининг ўзида замонавий спорт заллари, фитнес ва йога марказларини ташкил этилганини кўриш мумкин. Талабаларда ўқиш мобайнида стресс, хавотир каби руҳий ҳолатлар бўлиши табиий ҳол. Имтиҳонлар, академик талаблар ва шахсий муаммолар уларнинг ички ҳолатига салбий таъсир қилиши мумкин. Шу боис, кўплаб ривожланган давлатларнинг етакчи олийгоҳларида талабалар учун психологик маслаҳат марказлари ва спорт тўгараклари  фаолият юритади. Бу марказлар нафақат стресс ва депрессияни енгишда ёрдам беради, балки талабаларнинг маънавий-руҳий камолотига ҳам хизмат қилади. 

Шу ўринда талабаларга маънавий ва психологик жиҳатдан ёрдам бериш учун психологик маслаҳат ва мотивацион тренинглар ўтказишга мўлжалланган маънавий ва руҳий барқарорлик марказлари ташкил этиш, стрессни камайтириш бўйича маърифий семинарлар ўтказиш ҳамда руҳий саломатликни мустаҳкамлаш орқали маънавий-руҳий камолотни оширишга хизмат қилувчи машғулотларни жорий қилиш мақсадга мувофиқ. Шу билан бирга талабаларга спорт маслаҳат хизматлари ёки йога спорт турини кўрсатиш ҳам самара беради. Бу каби лойиҳалар маънавий-маърифий жиҳатдан талабаларнинг руҳий ҳолатини барқарорлаштириш, руҳлантириш ва ўқув жараёнини тўғри давом эттиришга ёрдам беради. 

Спорт ва соғлом турмуш тарзи инсон тафаккурини кенгайтириб, танқидий фикрлашни шакллантиради ҳамда янги билимларни олишни ўрганишга туртки беради. Шу сабабли жаҳоннинг нуфузли университетларида китоб муаллифлари билан учрашувлар ва адабий тадбирларни мунтазам ўтказиш одат тусига кирган. 

Жумладан, Барcелона ва Ноттингем университетларида ватанга садоқат, миллат руҳини сингдиришда таниқли спортчилар билан учрашувлар ташкил этилади. Бу тадбирларда талабалар спортчи билан бевосита суҳбатлашиш, таниқли спортчи билан шу спорт туридаги ютуқ ва муаммоларни муҳокама қилиш ва ижодий фикр алмашиш имкониятига эга бўлади. 

Бундай учрашувларнинг афзалликлари кўп. Талабаларнинг спорт иммунитетини  ошириш, танқидий фикрлаш ва таҳлилий ёндашувини ривожлантириш ҳамда “соғлом миллат соғлом ҳаёт” ғоясини янада теран тушунишига хизмат қилади. Шу сабабли таълим муассасаларида мунтазам спорт клублари ташкил этиш, таниқли спортчилар билан учрашувлар ўтказиш ҳамда талабаларнинг ижодий фаолиятини рағбатлантириш мақсадга мувофиқ. 

Тўғри, бизда ҳам таниқли спортчилар билан учрашувлар ташкил этиб борилади, аммо бу учрашувларда спортчининг таржимаи ҳоли, эришган муваффақиятининг омиллари ва қисқагина мастер классдан нари ўтилмайди.

Илмий ва профессионал ривожланишда муваффақиятли инсонлар тажрибаси билан танишиш ҳам талабалар учун жуда фойдали. Бундай тадбирлар орқали талабалар муваффақият сирлари ва касбий ўсиш йўлларини ўрганади, ҳаётий тажриба орттириш ва қийинчиликларни енгиш бўйича сабоқлар олади. Ёш спорт тарғиботчиларни пайдо бўлиши ва уни рағбатлантириш талабаларнинг бўш вақтини самарали ташкил қилишда жуда фойдалидир, деб ўйлайман.

Президентимиз таъкидлаганидек, спортга кириб келаётган ҳар бир ёшга имконият яратиш, уларни рағбатлантириш ва келажакда Ўзбекистон номини халқаро ареналарда янада юксалтириш – умумий вазифамиз бўлмоғи шарт ва лозим. 

Шавкат Шарипов,

Жиззах давлат педагогика

университети ректори, профессор

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спортга эътибор – соғлом миллат кафолати