Спортчимиз Венгрияда зафар қучди
Венгриянинг Сегед шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ўтказилаётган жаҳон кубоги босқичида мамлакатимиз спортчиси Артур Гулиев муваффақиятга эришди.
Шиддатли ўтган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Артур Гулиев 200 метрга каноэда эшкак эшиш дастурида олтин медални қўлга киритди.
Юртдошимиз ушбу масофани 41.31 сонияда босиб ўтди.
Португалиялик Ҳелдер Силва 41.56 натижа билан 2-ўринни, италиялик Маттиа Алфонси 41.82 кўрсаткич билан 3-ўринни эгаллади.
Артур Гулиев ғалабаси шарафига Венгрия спорт майдонида Ўзбекистон байроғи юксалиб, мадҳиямиз баралла янгради.
Т.Рўзиев,
ЎзА