Спорт: Устувор вазифалар кўриб чиқилмоқда
Бугун, 10 июль куни Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг навбатдаги ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтади.
Кеча Спорт вазирлигида ўтган ҳайъат олди йиғилишида профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилган ёзги аттестация якунлари, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаларининг амалга оширилиши, ҳудудларда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари, энергия самарадорлигини ошириш ҳамда 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, харид қилинган спорт инвентарлари ва жиҳозларини топшириш-қабул қилиш ҳамда сақлаш ҳолати, “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.
Спорт муассасаларида рақамлаштириш ишларининг бориши, ахборот тизимларидан самарали фойдаланиш, коррупцияга қарши курашиш, молиявий интизомни таъминлаш, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш ҳолати юзасидан масъулнинг ҳисоботлари тингланди.
Жорий йилги “Ҳоким олимпиадаси”да хусусий спорт клублари иштироки, эришилган натижалар ва йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилинди.
Т.Рўзиев, ЎзА