Спорт – нафислик ва саломатлик манбаи
Бугун 25 ноябрь куни пойтахтимиздаги Молия институти спорт мажмуасида вазирлик ва идораларда фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида “Гимнастрада” спорт мусобақаси бўлиб ўтади.
Кеча Туризм ва спорт вазирлигида “Спорт нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида ўтказилаётган мазкур мусобақанинг иштирокчилари ўртасида қуръа ташлаш маросими ташкил этилди.

Турли ташкилотларда ақлий меҳнат билан шуғулланаётган опа-сингилларимизнинг саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилаётган “Гимнастрада” спорт мусобақаси 2020 йилда қабул қилинган “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон ижросини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.


– Айтиш лозимки, мусобақага қизиқиш жуда юқори бўлди. Буни баҳсларда 50 дан ортиқ вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратида хизмат қиаётган 600 нафардан ортиқ хотин-қизлардан иборат терма жамоалар қатнашиш учун руйхатдан ўтганлигида ҳам кўриш мумкин, – дейди Туризм ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи Зарина Абдуллаева.
Т. Рўзиев,
ЎзА