Жорий йилнинг 25-30 март кунлари Иорданияда спорт курашлари бўйича ўтган Осиё чемпионатида 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритган терма жамоамиз аъзоларининг ютуқлари муносиб эътироф этилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси биносида ўтказилган тақдирлаш маросимида таъкидланганидек, мамлакатимизда олимпия спорт турларига берилаётган алоҳида эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар натижасида халқаро мусобақаларда маҳоратли спортчи ёшларимиз катта муваффақиятларга эришиб келмоқда.

Тадбирда Бош прокуратура, Олий таълим, фан ва инновациялар ҳамда Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, мамлакат спорт курашлари ассоциацияси раҳбарияти, фахрийлар, спортчилар ва мураббийлар иштирок этиб, курашчиларимизнинг қитъа чемпионатидаги иштироки улардан янги Олимпия даврида катта натижалар кутиш учун асос бўлишини билдирди.

Тақдирлаш маросимида юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Рустам Ассакаловга “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони топширилди. Шунингдек спортчилар, мураббийлар ва тиббиёт соҳаси мутахассислари моддий рағбатлантирилди. Курашчи ёшларга Спорт вазирлигининг бир йиллик стипендия сертификатлари топширилди.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спорт курашлари: Осиё чемпионатида муваффақиятга эришганлар тақдирланди