Универсал спорт саройида мазкур шиор остида 14 ёшдан 18 ёшгача ва ундан юқори ёшдаги спортчилар ўртасида универсал жанг спорт тури бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақасига старт берилди.

Мусобақа Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси С.Баратова, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари О.Қосимов ва бошқалар мазкур тадбир хотин-қизлар, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спортни оммалаштиришга қаратилгани билан аҳамиятли эканини таъкидлади.

Универсал жанг спорт тури инсонда матонат, чидамлилик, мақсадга интилиш, ирода мустаҳкамлиги, чаққонлик каби хислатларни шакллантиради. Ушбу спорт тури билан шуғулланаётган, халқаро мусобақаларда фахрли ўринларни олиб қайтаётган қизларимиз сафи тобора ортиб бораётгани қувонарли ҳолдир.

Тадбир доирасида универсал жанг спорт тури бўйича 2018 йилда жаҳон чемпионлигини қўлга киритган спортчиларни тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди. Миллий гвардия хизматчилари томонидан кўргазмали чиқиш намойиш этилди.

Мусобақа 11 октябргача давом этади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спорт – гендер тенглик тарафдори
Спорт
19:30 / 08:10:2019