Куни кеча Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида сузиш бўйича ўтказилаётган чемпионатда мадҳиямиз янгради.

Мусобақанинг дастлабки кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Михаил Клешко 50 метр масофага чалқанча усулда сузиш баҳсларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилди. Маҳоратли спортчимиз дунёнинг бир қатор кучли спортчилари билан баҳсда  26.43 сония натижа қайд этиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Жорий йил Сингапурда ўтадиган жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ўтайдиган ушбу Дубай халқаро турнири давом этаётган айни кунларда Тошкентдаги Ўзбекистон касаба уюшмалари сув спорти ҳавзасида сузиш бўйича U15, U17 ва катта ёшдаги спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўз ниҳоясига етди.

Мамлакат чемпионатида юртимизнинг турли ҳудудларидан 300 нафардан зиёд спортчи иштирок этди.

Шиддатли кечган мусобақалар сарҳисобига кўра, Андижон, Наманган, Навоий, Тошкент, Бухоро вилояти вакиллари турли йўналишларда ғолиб ва совриндорликни қўлга киритди. Умумий медаллар жамғаришда пойтахтлик спортчилар етакчи бўлди.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спорт: Дубайда мадҳиямиз янгради