Спорт баҳсларида - тиббиёт ходимлари
ФОТОРЕПОРТАЖ
Аҳоли ўртасида соғлом турмуш қарор топтириш орқали меҳнат фаолияти самарадорлигини ошириш, спортни янада оммалаштириш мақсадида Республика тез тиббий ёрдам маркази Фарғона филиалида мини футбол, волейбол, шахмат-шашка бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.
Вилоятдаги тиббиёт муассасалари жамоалари ўртасида кечган қизиқарли ва муросасиз баҳсларда мини футбол бўйича 1-ўринни мезбон жамоа эгаллади. Волейбол баҳсларида олтиариқлик тиббиёт ходимлари пешқадамлик қилган бўлса, шахматда 1-ўринни эркаклар ўртасида Қува тумани тез тиббий ёрдам станцияси ходими Машрабжон Бойназаров, аёллар ўртасида ҳам қувалик Муаттар Мадалиева қўлга киритди. Шашка беллашувида ғолиблик эркаклар ўртасида Қува тумани ТТЁ станцияси ходими Давлатбек Сатторовга, аёллардан Фарғона шаҳар ТТЁ станцияси ходими Нилуфар Жамолдиновага насиб этди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
[gallery-17535]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА