Тошкент шаҳрида яшовчи 29 ёшли аёл Қ.М. ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 50.000.000 сўм пуллари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган. Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Сирдарё вилоятида яшовчи 23 ёшли С.И. содир этганлиги аниқланган.

Унга кўра, С.И., жабрланувчи Қ.М. билан телеграм мессенжери орқали танишиб, унга товар сотиб олиш учун спонсор кераклиги ва пулларини оз фурсатларда 30 фоизга кўпайтириб беришни ваъда қилиб, алдов йўли билан 50.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини  ўтказиб олишга эришиб, мазкур пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ш.Суяров, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Спонсор" бўлиш қимматга тушди