Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Қуйи палата Спикери Н.Исмоилов мажлисни кириш сўзи билан очар экан, ўтган ҳафтада Қонунчилик палатасидаги муҳим тадбирлар ҳамда мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим жараёнлар хусусида тўхталди:

– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 18 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи ташкилий мажлисидаги, шунингдек, Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқишга бағишлаб 20 ноябрда ўтказилган мажлисидаги маърузаларида давлатимиз раҳбари ҳокимиятнинг вакиллик органларига бўлиб ўтган сайлов жараёнлари сифатини юқори баҳолаб, сиёсий партияларнинг сайловолди дастурларида баён этилган қатор ташаббусларни қўллаб-қувватлади. Сиёсий партиялар фракциялари бу ташаббусларни биринчи галдаги вазифалар сифатида белгилаб, уларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаши зарур.

Президентимизнинг мазкур маърузалари парламент аъзоларига тақдим этилган жуда бой ва қимматли дастурий ҳужжат сифатида қадрлидир. Ушбу ҳужжатлар фракциялар ва Қонунчилик палатаси иши билан боғлиқ дастурларнинг долзарблигини ҳамда қуйи палата фаолияти самарадорлигини оширишга ёрдам беради, – деди Спикер.

Шунингдек, Спикер Президентимизнинг: “Депутат – бу халқ хизматчиси, барчага ўрнак бўладиган, сиёсий билими ва онги юксак, ўз Ватанини чин дилдан севадиган инсондир”, деб таъриф берганига алоҳида урғу берди. Президентнинг “Депутатнинг овози – бу халқ овози эканини ҳеч қачон унутмаслигимиз зарур. Юрт тақдирига дахлдор ҳар бир масалага ёндашувда, аввало, сизларга ишонган, сизларга ўз номидан қонун қабул қилиш, қарор чиқариш ҳуқуқини берган меҳнаткаш, бағрикенг ва олижаноб халқимизни кўз олдингизга келтириб, фақат бугунни эмас, келажак авлодларнинг тинчлиги ва бахт-саодатини ўйлаб иш тутсангиз, эл-юртимиз ҳам рози бўлади”, деган мурожаатини яна бир бор ёдга олиб, депутатларни янада самарали ишлашга даъват этди.

Бундан ташқари, қуйи палата Спикери 28 ноябрда мева-сабзавот етиштириш, қайта ишлаш ва уни экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишига тўхталди. Мамлакатимиз Президенти йиғилишда озиқ-овқат ва иқтисодий хавфсизликни таъминлашга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари сурганлигига, унда Қонунчилик палатасидаги фракциялар ҳамда тегишли қўмиталар раҳбарлари ҳам иштирок этганлиги қуйи палатанинг мазкур соҳадаги аниқ вазифаларини белгилаб олишда ҳамда бу борада парламент назоратини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.

Шу билан бирга, Спикер Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 ноябрдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга оширишга фаол нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори хусусида сўз юритиб, ушбу ҳужжат нуронийлар вакилларининг билим ва тажрибасидан фойдаланиш орқали оилаларни камбағалликдан чиқариш тизимида яна бир таъсирчан механизм яратиш учун асос бўлганлигини таъкидлади.

Депутатларнинг сайлов округларидаги фаолиятида фаол нуронийлардан иборат муҳим ҳамкор пайдо бўлганлигини, бу эса депутатларнинг сайлов округлардаги ишини янада самарали йўлга қўйишга, одамларни безовта қилаётган муаммолар тўғрисида тўлиқ ва ҳаққоний ахборот олишга имконият яратишини эътироф этди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спикер: Президент маърузалари қуйи палата фаолияти самарадорлигини оширишга ёрдам беради