Сўз заргарининг янги нашр этилган китоблари тақдимоти
Ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, филология фанлари доктори, профессор, ўзбек таржимашунослик илмининг асосчиси Ғайбуллоҳ ас - Саломнинг "Танланган асарлар", "Таржима санъати" мақолалар тўпламининг 7 - китоби ҳамда "Ғайбуллоҳ ас - Салом замондошлари хотирасида" тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажид, Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров, "Жаҳон адабиёти" журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев, ижодкорнинг қизи Назира ас - Салом ва бошқалар устоз она тилимизга, адабиётга садоқат билан хизмат қилган ижодкор бўлганини таъкидлади.
Ғайбулла ас - Салом – моҳир таржимон, сўз заргари, меҳрибон устоз сифатида одамлар меҳрини қозонган инсон эдилар. Маълумотларга кўра, унинг раҳбарлигида 50 дан зиёд номзодлик, 20 га яқин докторлик диссертацияси ҳимоя қилинган. Шогирдлари унинг учун фарзандларидек азиз ва қадрдон эди.
[gallery-13676]
Тадбирда устоз ижодкорнинг инсоний фазилатлари, янги нашр этилган китоблар хусусида батафсил сўз юритилди.
Н. Усмонова,
О. Пардаев (суратлар), ЎзА