Сўхлик отахонлар қувончини бир кўринг (+видео)
Фарғона вилояти Сўх туманининг Жавпая массивида янги ўзлаштирилган ер майдонларидан 50 сотихдан аҳолига ажратилди. Ер эгасига айланган сўхликларга сертификатлар топшириш тадбири катта шодиёнага айланди.
Жавпая массивида жами 1000 гектарга яқин ер фойдаланишга киритилмоқда. Дастлабки босқичда массивнинг юқори қисмида тоғлар бағрида 230 гектар майдонда барпо этилган, томчилаб суғориш тизими жорий этилган интенсив ўрикзор, 50 сотихдан лотларга ажратилиб, кооперация усулида ҳудудга яқин яшовчи аҳоли вакилларига ажратиб берилди.
Янги ер эгасига айланган сўхликлар, оқсоқоллар сўз олиб, тумандаги сўнгги йиллардаги ўзгаришлар, тақдим этилаётган даромад топиш имкониятларидан мамнунликларини изҳор қилиб, яратиб берилаётган шароитлар учун миннатдорлик билдиришди. Хурсандчиликларини рақслар билан нишонлашди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/667ALPbOH50" title="Сўхлик отахонлар қувончини бир кўринг" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>М.Сулаймонов, ЎзА