Сўхдаги маҳаллалар обод гўшаларга айланмоқда
Айни кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб Республика ишчи гуруҳи бошчилигида “Обод маҳалла — обод кўча — обод хонадон” дастури доирасидаги кенг қамровли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.
Бевосита ушбу жараёнга Президент маслаҳатчиси ўринбосари бошчилигида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Халқ қабулхоналарининг масъул ходимлари, республиканинг вазирлик ва идоралари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар секторлари, соҳавий ташкилотлар раҳбарлари жалб этилган.
Бу борадаги ишлар самарадорлиги эса Фарғона вилоятининг олис Сўх тумани аҳолисини ҳам мамнун этмоқда. Хусусан, Республика ишчи гуруҳи масъуллари иштирокида туманнинг 15 та объектида қурилиш-монтаж ишлари бажарилди ва 8 та объект фойдаланишга топширилди.
Жумладан, ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш бўйича режадаги 11 та объектдан 45 км. асфальтлаш ишлари бажарилиб, фойдаланишга топширилди, қолган 2 та объектда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича 1 та объект, “Гулистон” МФЙ ҳудудига янги 6.6 км. тармоқ тортиш, 2 дона трансформатор ва 221 дона темирбетон таянчларни ўрнатиш ишлари бажарилиб, якунига етказилди.

Суғориш сув таъминотини яхшилаш бўйича 1 та объект, “Қизилқиёқ” МФЙ ҳудудига суғориш сув тармоқларини тортиш объектида қурилиш-монтаж ишлари бажарилиб, тармоқ тортиш ишлари якунланди ва янги насос ўрнатилиб, фойдаланишга топшириш арафасида.
Аҳоли мурожаатидан келиб чиқиб, ижтимоий аҳволи оғир бўлган Р.Тўхтаназаров ва Р.Тўхтасиновнинг уй-жойлари таъмирланиб, топширилди.
Шу билан бирга, аҳоли вакилларини иш билан таъминлаш, бандлик масалаларига ечим топишдек ишлар амалга оширилмоқда, адирликларда минглаб гектар ерларнинг ўзлаштирилиши, сув чиқарилиб, экин майдонлари барпо этилиши ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ишлари борасидаги энг йирик лойиҳаларга айланмоқда.
Хусусан, Калча қишлоғи яқинидаги Жавпая адирликларида минг гектар, Демирсад қишлоғи яқинидаги Қайроқ массивида яна 1,5 минг га. ер майдонлари ўзлаштирилиши, ўрикзор ҳамда малиназор плантациялар яратилиши бунинг исботи, албатта.
Халқ қабулхонаси, секторлар раҳбари, аҳоли ўрамларидаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар фаоллари ўрганишлари асосида бу ер майдонлари эндиликда ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли қатламларига 50 сотихгача ажратиб берилмоқда. Ёз палласи ниҳоялар экан, ер эгалари улардан ўзларининг дастлабки ҳосилларини ҳам олмоқда.

Дарҳақиқат, бугун Сўхда ҳам барча маҳаллалар обод гўшаларга, кўркам масканларга айланмоқдаки, натижада обод ва намунали хонадонлар, кўчалар, маҳаллалар сони ортиб бормоқда.
Пировардида юртдошларимизнинг эртанги кунга бўлган ишончи юксалиб, яшашга, келажакка бўлган интилиши кучаймоқда. Ободлик бор жойда эса ҳамиша файз-барака бўлади.
Айни кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб Республика ишчи гуруҳи бошчилигида “Обод маҳалла — обод кўча — обод хонадон” дастури доирасидаги кенг қамровли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.
Бевосита ушбу жараёнга Президент маслаҳатчиси ўринбосари бошчилигида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Халқ қабулхоналарининг масъул ходимлари, республиканинг вазирлик ва идоралари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар секторлари, соҳавий ташкилотлар раҳбарлари жалб этилган.
Бу борадаги ишлар самарадорлиги эса Фарғона вилоятининг олис Сўх тумани аҳолисини ҳам мамнун этмоқда. Хусусан, Республика ишчи гуруҳи масъуллари иштирокида туманнинг 15 та объектида қурилиш-монтаж ишлари бажарилди ва 8 та объект фойдаланишга топширилди.

Жумладан, ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш бўйича режадаги 11 та объектдан 45 км. асфальтлаш ишлари бажарилиб, фойдаланишга топширилди, қолган 2 та объектда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича 1 та объект, “Гулистон” МФЙ ҳудудига янги 6.6 км. тармоқ тортиш, 2 дона трансформатор ва 221 дона темирбетон таянчларни ўрнатиш ишлари бажарилиб, якунига етказилди.
Суғориш сув таъминотини яхшилаш бўйича 1 та объект, “Қизилқиёқ” МФЙ ҳудудига суғориш сув тармоқларини тортиш объектида қурилиш-монтаж ишлари бажарилиб, тармоқ тортишишлари якунланди ва янги насос ўрнатилиб, фойдаланишга топшириш арафасида.

ЎзА