Сотилган Муҳаббат... қабристонда тунади
Чеҳраси анча ёш кўринсада, кўзларига чўккан мунг ва сочидаги оқлар эътиборимни тортди.
“Мактабда ўқирдим, ҳали паспорт олиш ёшига ҳам етмагандим. Ўгай онам отам билан чиқишолмас, доим калтакнинг тагида қоларди. Кейин аламини мендан оларди. Ана шундай жанжалларнинг биридан кейин онам мени бозорга олиб бориб, кўйлак олиб берадиган бўлди.
Негадир боргим келмади, йўқ хоҳламайман дедим. Лекин, онам қўярда қўймай, иккита гиламни менга кўтартириб, бозорга борди. Гиламларни сотгач, мени катта йўлга олиб чиқди. Уйга кетайлик, десам ҳозир шошилма дея, ўтаётган автомобилларни тўхтатишни бошлади. Ҳайдовчилардан бири билан узоқ гаплашгач, шу одам билан бориб асал олиб келасан, уни пулига кўйлак сотиб оламиз, дея онам қаршилигимга ҳам қармай машинага ўтқазиб юборди.
Жуда узоқ юрдик. Манзилга тунда етиб келдик. Асаллардан еб кўр, ёққанини бериб юборамиз, деб хонага киритиб юборишди. Кейин ўрта ёшли одам кириб, мен учун жуда кўп пул тўлагани ва энди унга хизмат қилишимни айтди...
Шу тариқа зах ертўлага 30 кун қамаб қўйилдим. “Асалчи”нинг хотини ва болалари бор эди. Ана шундай азобли кунлардан бирида “асалчи”нинг хотини “эримга тегасан, энди у билан бир хонада турасан, деб жой солиб, уриб-суриб хонага киритиб юборди...
Минг бир азобда, хўрланиб яна бир ой яшадим. Қаердаман, қандай қочиб кетсам бўлар экан деб доим ўйлардим. Кунларнинг бирида ана шу орзуим амалга ошди... лекин қаерга боришни билмасдим, шунда кўзим йўл устидаги қабристонга тушди... доим қўрқиб юрганим –бу манзил шу тобда менга хавфсиз бўлиб туюлди...”
Аслида Сурхондарёда туғилган ва онаси сотгач, Ургутга келиб қолган Муҳаббат бир неча кун қабристонда яшайди. Бир аҳволдаги қизни бу ерга келган аёллардан бири уни уйига олиб бориб, бошидан ўтганларини тинглайди. Зўравонликка учраган хотин-қизларга ёрдам берадиган нодавлат ташкилот борлигини, ўша ерга олиб бормоқчилигини айтади. Қиз эса бу ҳам мени сотиб юбормоқчи бўлса-чи!? деган ваҳимда унга эргашади.
“Раҳмдиллик” жамиятида яшаётган қизнинг акаси берилган эълонлар туфайли бир йилдан кейин топиб келди ва Муҳаббатни олиб кетди. Аммо воқеалар шу тариқа, яхшилик билан якун топмади. Акс ҳолда бу мақола ҳам ёзилмаган бўларди.
Муҳаббат уйга қайтгач, қўлини “бигиз” қилиб кўрсатувчиларни ва онасининг ҳар бир ҳаракатидан азоб чекаверди. Қишлоқда бош кўтариб юролмай қолган, руҳан жуда толиққан қиз ўзи ўсган қишлоққа бегона бўлиб қолганини ҳис қилиб, бир йилдан кейин яна “Раҳмдиллик“ марказига қайтиб келди.
Ҳа-я бу вақтда “асалчи” судга берилди. У кунлар ҳақида Муҳаббат шундай ҳикоя қилади. “...Суд бўлди. Суддан олдин у одам мени топиб келиб, агар бир оғиз гапирадиган бўлсанг, қўлим ҳамма жойга етади, бутун оилангни ўлдириб юбораман, дея қўрқитди. Судда тилим айланмади, ҳеч нарса айтолмадим. Қўрқдим... шу тарзда ишлар ёпди-ёпди бўлди.
Ҳали жуда ёш эдим, мен ҳам бахтли оила қўришни, фарзандларим бўлишини жуда хоҳлардим. Шундай орзулар билан Самарқанд шаҳрида ишлаб юрганимда бир йигитни учратдим. Бир-биримизга кўнгил қўйдик. Ўтмишимни минг бир қўрқув билан сўзлаб бердим, тушунди. 2017 йилда оила қурдик. Аммо бахтим кулмади, яна алданиб қолдим.
Сиқилиш, калтак, очлик... ҳомиладорлик даврим жуда қийин ўтди ва ўғлим ногирон туғилди. Худога шукр, оёқ қўли, кўз қулоғи жойида, икки ёшдан ўтиб учга қараб кетяптики ҳамон ҳаракатсиз. Докторларга кўрсатдим. Неврологик касал, ҳозир даволатсангиз тузалиб кетади, дейишди. Эримга айтсам, “Менга ногирон бола керак эмас, ўлдириб юбор” деди. Мен эса боламдан воз кечолмайман. Эрим билан ажрашдим. Ҳозир яна “Раҳмдиллик”ка қайтиб келдим. Энди мени болам билан ҳам қабул қилишди... Ҳозир яшашдан ягона мақсадим — фарзандимни оёққа қўйиш!”
Кўзида ёш билан сўзлаётган қиз ва унинг фарзандига қараб, ўгай онасининг шу қадар шафқатсизлик қилишга нима сабаб бўлганига қизиқдик. “Отам ичиб олиб, онамни ўласи қилиб калтакларди. Зулм жонидан ўтгач, онам отамдан қасдини олиш, фарзанд доғида бир умр куйиб ўтишини истаб, менга шундай кунларни раво кўрган экан...”
Қанчалар шафқатсизмиз!

Эслатма: Мазкур ҳолат юзасидан мутахассислар шарҳи, ҳуқуқшунос муносабати берилади. Сайтимизни кузатиб боринг.