Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ҳудудларга чиқиб, халқ билан мулоқот қилиш, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларга ечим топишда “маҳаллабай” тизими асосида иш олиб борилмоқда. Чекка ва олис ҳудудларда давлат хизматлари марказлари томонидан сайёр давлат хизматларининг кўрсатилаётганлиги фуқаро ва тадбиркорлар учун янада қулайликлар туғдирмоқда.

Паркент тумани Давлат хизматлари маркази томонидан аҳолига сайёр хизмат кўрсатиш учун йўлга чиққан мобиль автобус “Сўқоқ” қишлоқ фуқаролар йиғини томон йўл олди.  

Туман марказидан 10-15 чақирим олисда жойлашган “Улуғбек”, “Ҳуррият”, “Чашма” ва “Чинор” маҳалла фуқаролар йиғинларида 12 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Деярли ҳар куни аҳоли бирор бир юмуш билан Давлат хизматлари марказига иши тушади. Шуни алоҳида эътиборга олиб, соҳа ходимлари мобиль автобусда сўқоқликларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилди.

— Биз бундай сайёр хизматлар давомида аҳоли ўртасида хизматларни Давлат хизматлари марказларига келмасдан, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон тарзда олишни ҳам тарғиб қилаяпмиз, — дейди Паркент туман Давлат хизматлари маркази директори Жаҳонгир Ризаев. 

— Мазкур портал орқали мурожаат қилган аҳоли марказга шахсан бориб тўланадиган тўловга нисбатан камроқ тўлаш имконияти, яъни имтиёз бериш орқали қулайликлар яратилгани тушунтирилди. Бундай қулайликлардан самарали фойдаланиш эса фуқароларимизнинг вақти ҳам, маблағи ҳам тежалишига хизмат қилади. Қолаверса, Давлат хизматлари марказларидаги узундан узоқ навбат кутишларнинг олди олинади. Сайёр хизмат давомида фуқароларга 15 га яқин давлат хизматлари кўрсатилди.  

Шу куни туман давлат хизматлари маркази ходимлари 51-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олаётган ёшлар ва мактаб ўқитувчилари учун давлат хизматлари марказларида кўрсатилаётган хизматлардан электрон тарзда фойдаланиш афзалликлари ҳақида тушунтириш-тарғибот тадбирларини ҳам амалга оширди.  

Таъкидлаш жоиз, ҳозирги вақтга қадар Тошкент вилоятидаги 1 минг 44 та маҳалла фуқаролар йиғинининг 235 тасида тушунтириш-тарғибот тадбирлари амалга оширилган. Шунингдек, вилоятдаги 891 та таълим муассасасининг 225 тасида тарғибот тадбири ўтказилиб, бунда 8 минг нафар ўқитувчи ва ўқувчиларга электрон хизматдан фойдаланиш бўйича йўл-йўриқ кўрсатилган.

А.Мусаев,ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сўқоқликларга сайёр давлат хизматлари кўрсатилди