Фарзандининг ютуғи, билими ва тарбиясидан фахрланиш халқимизга хос фазилат. Шу боис бизда ўғил-қизи яхши устоздан сабоқ олиши, замонавий таълим масканида ўқиши учун ота-она бор имкониятини ишга солади. Энг муҳими, келажак авлодни том маънода етук, зукко этиб камолга етказиш давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборида.

Мустақиллик туфайли халқимизнинг асрий орзулари рўёбга чиқди. Эртанги кунимиз эгалари бўлган ёш авлодни камолга етказиш учун таълим соҳаси тубдан ислоҳ қилинмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан инсон капиталини ривожлантириш, узлуксиз таълим тизимининг ҳар бир босқичида сифат кўрсаткичини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентли – ЎзА мухбирининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев билан суҳбати соҳани ислоҳ қилиш жараёнига илғор хорижий тажрибани жорий этиш хусусида кечди.

Таълим тизимини ривожлантиришда нодавлат муассасаларга кенг йўл очиш муҳим аҳамиятга эга. Шундай ташкилотлар фаолиятини кенгайтириш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

– Мамлакат келажаги, барча соҳалар ва лойиҳалар муваффақияти билимли инсонларга боғлиқ. Шу нуқтаи назардан шиддат билан ривожланиб бораётган замонда ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодий ва маънавий ривожланиши маълум даражада таълим сифати билан белгиланади. Давлатимиз раҳбари Президентлик фаолиятининг илк кунларидан бошлаб таълим муассасаларида сифат ва самарадорликни оширишга биринчи галдаги вазифа сифатида қараб келаётгани бежиз эмас.

Ҳукуматимизнинг 2017 йил 18 июлдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ташкил қилинди.

Инспекция зиммасига қатор масъулиятли вазифалар юкланди. Жумладан, юртимиздаги нодавлат таълим ташкилотларига лицензия бериш ҳуқуқи ҳам. Нодавлат таълим соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш йўлида халқаро тажрибадан келиб чиқиб янгича таомил ишлаб чиқилди. Масалан, тадбиркорлик субъектидан ортиқча ҳужжат талаб қилмаслик, вақт, маблағ сарфини камайтириш учун тегишли ҳужжатларни бериш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш орқали шаффофлик таъминланяпти. Лицензия учун талабгорлар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар сони 9 тадан 5 тага қисқартирилди.

Ҳозиргача Таълим инспекцияси томонидан белгиланган талабга жавоб берган 4 мингдан ортиқ субъектга лицензия расмийлаштирилди. Натижада, нодавлат таълим ташкилотлари сони бугунги кунга келиб 5678 тага етди, яъни сўнгги беш йилда қарийб 11 баробар ошди.

Маълумки, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида 2026 йилгача нодавлат олий таълим ташкилотларини 50 тага етказиш вазифаси белгиланган. 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида 13 нодавлат олий таълим ташкилотига лицензия берилди ва айни пайт умумий сон 47 тани ташкил этмоқда. Ҳозиргача нодавлат олий таълим ташкилоти бўлмаган Қашқадарё, Наманган, Самарқанд вилоятларда ҳам жорий йил хусусий институтлар иш бошлади.

Олий таълим муассасалари аттестацияси ва аккредитацияси мавзусига ҳам тўхталсангиз.

– Бугунги глобаллашув шароитида ўзбек ёшларининг халқаро меҳнат ва таълим бозорида эркин мобиллиги ҳамда олий таълим муассасаларининг халқаро рақобатбардошлигини таъминлаш устувор вазифа бўлиб қолмоқда. Бу бир томондан сифатни ошириш ва тан олиш тизимини такомиллаштиришни тақозо этса, бошқа томондан Ўзбекистон ҳам хорижий таълимни тан олиш бўйича халқаро норматив-ҳуқуқий меъёрларга риоя қилишини талаб этмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш керак, сўнгги тўрт йилда ёшларимизни олий таълимга қамраб олиш даражаси кескин ошди. Нуфузли хорижий университетлар филиаллари, нодавлат олий таълим ташкилотлари очилди, вилоятларда бир қатор олийгоҳлар филиаллари ташкил этилди. Натижада олий таълимда қамров 2.5 баробар ошиб, 28 фоизга етди. Бу даражадаги ўсиш сифатга таъсир кўрсатиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, илғор хорижий тажриба асосида таълим ташкилотини аккредитациялашнинг янги, институтционал тизими жорий этилди. Жанубий Корея, АҚШ, Буюк Британия, Австралия, Европа Иттифоқи, ENQA халқаро сифат агентлиги тажрибаси асосида такомиллаштирилган ушбу тизим халқаро тан олинган ISO 9001/29990 ва Европа Иттифоқи стандарти (ESG)га уйғунлаштирилди.

Натижада Европа таълим кафолати агентликлари тизими - ENQA ҳамда Олий таълимда сифатни таъминлаш Европа реестри - EQAR аъзоси бўлишга ва ENIC-NARIC халқаро таълим сифати ахборот тармоғига кириш имкони пайдо бўлди. Бу Ўзбекистонда ўқиб олинган таълим квалификацияси халқаро майдонда тан олинишини таъминлайди.

Таълимни ислоҳ қилишда педагогнинг касбий маҳоратини ошириш, билим савиясини баҳолаш муҳим. Ўқитувчини аттестациядан ўтказиш тизимида қандай ўзгаришлар юз беряпти?

– Малака тоифаси бериш жараёнини адолатли ва шаффоф ташкил этиш мақсадида ўқитувчининг реал вақт режимида компьютер орқали тест топшириши йўлга қўйилди. Жараён кенг сиғимли бинода кузатув камераларидан фойдаланган ҳолда ташкил этиляпти. Тоифа пиллапоясидан илгарилашда фақат билим ва фаолият натижадорлиги талаб қилинадиган бўлди.

Яна бир янгилик: навбатдаги тоифага ўтиш учун 5 йиллик муддат чеклови олиб ташланди. Ўз устида ишлайдиган ва малакали ўқитувчи энди ҳар йили икки мартагача тоифа синовида иштирок этиши мумкин. Ўқитувчидан талаб қилинадиган ҳужжат сони 9 тадан 3 тагача қисқартирилди. Педагог кадрларга аттестациядан ўтганлик тўғрисида қоғоз шаклида сертификат топшириш амалиёти бекор қилиниб, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган электрон сертификат бериш тартиби жорий этилди. Жорий йилнинг биринчи ярмида ўтказилган аттестация жараёни якуний натижасига кўра, 278 минг 779 педагог аттестацияда иштирок этди.

Хорижий дипломни тан олиш борасида нима янгилик жорий этилди?

ЮНЕСКО таҳлилига кўра, дунё бўйлаб олти миллион талаба чет элда таҳсил олади ва бу рақам 2025 йилга бориб саккиз миллионга етиши мумкин. 2015 йил ўзбекистонлик 28 минг ёш хорижда таълим олган бўлса, бугун бу сон 53 мингга етди.

Йилдан йилга хорижий давлатларда таълим олаётган ёшларимиз сони ошиб бормоқда. Уларнинг таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш жараёнини замон талабига мослаштириш, ортиқча қоғозбозлик ва оворагарчиликнинг олдини олиш мақсадида айни жараён ҳам такомиллаштирилди. Мазкур хизматни Ягона интерактив давлат хизмати портали орқали амалга ошириш тизими жорий қилинди. Тақдим этиладиган ҳужжатлар сони 5 тадан 2 тага, аризани кўриб чиқиш муддати 30 кундан 10 кунга қисқартирилди.

Жараённи соддалаштириш, жараёнда инсон омилини камайтириш мақсадида илғор хорижий давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда икки босқичли тизимдан воз кечилиб, фақат мутахассислик бўйича тест синови ўтказиладиган бўлди. Бундан ташқари хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат 10 га яқин ҳолатда тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олиниши белгиланди.

Хусусан, халқаро тан олинган агентликлар (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education, Academic Ranking of World Universities) рейтингида олий таълим муассасалари орасида биринчи 1 000 ўринни эгаллаган хорижий олий таълим муассасаларида ўқиган талабгорлар ҳужжати тўғридан-тўғри, синовсиз тан олиниши йўлга қўйилди. Шу билан бирга, Россия ва Беларусь билан дипломларни ўзаро тан олиш бўйича ҳукуматлараро шартномалар имзоланди ва дипломлар ҳеч қандай тўсиқсиз тан олинишига эришилди. 

Шу билан бирга, академик мобиллик имкониятини янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистонда хорижий квалификацияни тан олиш бўйича халқаро ҳуқуқий майдонга қўшилиш борасида ҳам қатор ишлар бажарилмоқда. Хусусан, ЮНЕСКО билан ҳамкорликда Олий таълим соҳасидаги малакани тан олиш Осиё-Тинч океани минтақавий конвенцияси (Токио конвенцияси) ва Умумжаҳон конвенциясига қўшилиш чоралари кўрилмоқда.

“Йўл харитаси” асосида Токио конвенциясига қўшилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди ва келишилмоқда. Токио ва Жаҳон конвенциясига қўшилиш бўйича сўнгги икки йилда барча зарур шарт-шароит яратилди.

Инспекция томонидан 2018-2022 йиллар давомида arm.gov.uz тизими орқали хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш бўйича 29193 ариза қабул қилинган. Шундан 17658 нафар талабгор белгиланган тест синовида иштирок этган. Синовдан муваффақиятли ўтган ҳамда ҳужжати тўғридан-тўғри (синовсиз) тан олишга тавсия этилган 8862 нафар талабгорга сертификат расмийлаштириб берилган.

Таълим сифатини назорат қилишда қандай халқаро тадқиқотлар қўлланилмоқда?

– Бугунги кунда муайян давлат қай даражада тараққий этишини аниқлаш мақсадида таълим сифатини баҳолайдиган халқаро тадқиқот ўтказиб келинмоқда. Ўзбекистон ҳам ўқувчи олган билимини амалиётда қай даражада қўллай олишини текширишга қаратилган тадқиқотда иштирок этяпти. Қолаверса, PIRLS, TIMSS, PISA ва TALIS халқаро тадқиқотларига ҳам тайёргарлик кўриляпти.

2021 йил апрелда Ўзбекистон мактабларидаги 4-синф ўқувчиларининг матнни ўқиб тушуниш даражасини баҳолаш бўйича (PIRLS) халқаро тадқиқот ўтказилди. 2001 йилдан бери ҳар беш йилда бир марта ўтказилаётган ушбу тадқиқотда мамлакатимиз илк марта, дунёнинг 60 дан зиёд давлати қаторида иштирок этди.

Юртимизда ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқитиш методикаси ва таълим натижасини баҳолаш тизимини замонавий талаб асосида такомиллаштириш бўйича улкан ислоҳот бошлаб юборилган. Хусусан, 2018 йил Таълим инспекцияси ҳузурида Халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази ташкил қилинган. Бугунги кунга қадар халқаро тадқиқотга тайёргарлик бўйича 14 ҳудудда 348 таянч мактаби белгиланиб, бошқа 9691 мактаб ушбу таянч мактабларига бириктирилди.

2021 йили республиканинг 83 мактабида PISA тадқиқоти тажриба-синови ҳамда жорий йил апрель-май ойларида танлаб олинган 202 таълим муассасасида асосий синов жараёни ўтказилди.

Бир сўз билан айтганда, бугунги замон ёшлари илғор фикрлайдиган, қатъиятли, ўз мақсади сари ҳаракат қиладиган, мустақил қарор қабул қила оладиган, муаммони ижобий ечадиган шахслар бўлиши керак. Таълим соҳасида амалга оширилаётган бундай эзгу саъй-ҳаракатлар эса айнан шундай етук, баркамол авлодни тарбиялашга хизмат қилади. 

ЎзА мухбири

Гўзал САТТОРОВА суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сўнгги беш йилда 40дан ортиқ нодавлат олий таълим ташкилотлари иш бошлади