Бугунги кунда биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш, йўқолиш арафасидаги турларни асраб-авайлаш энг муҳим ҳаётий масалалардан бирига айланган. Зеро, биохилма-хилликнинг йўқолиши табиий мувозанатнинг бузилишига олиб келади.

Маълумотларга кўра, Ер юзидан сўнгги 50 йилда ҳайвонларнинг 100 дан ортиқ тури, Марказий Осиёда эса 26 турдаги қушлар, 12 турдаги сут эмизувчилар, жумладан, Турон йўлбарси, Осиё қоплони ва бошқа эндемик турлар бутунлай йўқ бўлиб кетган.  

22 май бутун дунёда Халқаро биохилма-хиллик куни сифатида кенг нишонланади. Мазкур сана муносабати билан парламент қуйи палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамкорлигида Зоология институтида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир доирасида биологик хилма-хилликни сақлаш соҳасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқаро мажбуриятларни бажариш, ҳудудий ва глобал ҳамкорлик, ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаш ҳамда экологик онгни юксалтириш масалалари муҳокама этилди.

Давра суҳбатида сўз олган депутатлар ва мутахассислар ҳозирги кунда Ўзбекистон халқаро ҳуқуқнинг тенг иштирокчиси сифатида биологик хилма-хилликни асраш йўналишида бир қатор халқаро ҳужжатларни ратификация қилганини таъкидладилар. Хусусан, Ўзбекистон 1995 йилда БМТнинг Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги Конвенциясига аъзо бўлган. Шунингдек, “Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисида”ги, “Сувда сузувчи қушларнинг асосий яшаш манзили бўлган халқаро аҳамиятга эга сувли-ботқоқ ерлар тўғрисида”ги конвенциялар шулар жумласидандир.  

Қайд этилганидек, бугунги кунда мамлакатимизда ўсимлик дунёсининг 15 мингга, ҳайвонот оламининг 11 мингга яқин хили мавжуд. Мазкур турларни асраш, биохилма-хилликни муҳофаза қилишда жамоатчилик, айниқса, ёшларнинг иштирокини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга экани алоҳида таъкидланди. Айниқса, аҳоли ўртасида экологик маданиятни шакллантириш, атроф-муҳитни, ўсимлик ва ҳайвонот оламини асраб-авайлаш, яшил боғларни кўпайтириш долзарб ўрин тутиши айтиб ўтилди. 

Муҳтарама Комилова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сўнгги 50 йилда ҳайвонларнинг 100 дан ортиқ тури бутунлай йўқ бўлиб кетган