15 май — Халқаро оила куни

Инсониятнинг маънавий камол топишида оиланинг ўрни муҳим. Оила жамиятнинг ажралмас қисми, унда инсон дунёга келади ва вояга етади. Соғлом оила муҳитини яратиш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантириш эса соғлом келажак демакдир.  

Фуқаролар ва уларнинг оилалари манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолининг турмуш даражаси ва фаровонлигини оширишга қаратилган кучли ижтимоий сиёсат мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Сўнгги йилларда оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, никоҳ институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, ёш оилаларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ва маънавий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ижтимоий сиёсатнинг асосий тамойиллари ва устувор йўналишларини самарали амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратилди.  

Халқаро оила куни арафасида “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази “Ўзбекистонликлар оила тўғрисида: асосий қарашлар ва устуворликлар” мавзусида комплекс тадқиқот ўтказди. Сўровда Ўзбекистоннинг барча минтақалари аҳолиси, эркаклар ва аёллар, ёшлар ва катта ёшдагилар, шаҳар ва қишлоқлар аҳолиси иштирок этди.  

Ўтказилган жамоатчилик фикри сўрови оила болаларнинг туғилиши ва тарбияси, қадриятлар ва хулқ-атвор нормаларининг авлоддан-авлодга ўтиши амалга ошириладиган асосий ижтимоий институт эканлигини тасдиқлайди. Оила ўзбекистонликларнинг фикрича, оила аъзоларининг ҳиссий ва моддий эҳтиёжларини қондириш, барқарорлик ва қўллаб-қувватлашни таъминлаш каби бир қатор вазифаларни бажаради. Оила ва фуқароларнинг оила ва никоҳга бўлган муносабати сўнгги вақтларда сезиларли ўзгаришларни бошдан кечирмоқда, бу ўзбекистонликларнинг ҳар бир шахс, жамият ва умуман давлат учун оиланинг роли ва аҳамияти ҳақидаги тасаввури ва фикрига таъсир кўрсатмоқда, оилани жамиятнинг ячейкаси сифатида тушунишдан унинг қадр-қимматини англаш томон силжиш юз бермоқда.  

Сўровда олинган натижаларга кўра, оиланинг асосий вазифаларидан бири ўзбекистонликларнинг тасаввурида фарзандларни дунёга келтириш, уларга ғамхўрлик қилиш ва тарбия бериш, насл-насаб давом эттирилишини таъминлаш ҳисобланади.  

Шунингдек, тадқиқот иштирокчиларининг ҳисоблашича, оила ўз аъзоларига эмоционал қўллаб-қувватлашни тақдим этади, уларга ҳаётда ишонч ва ҳимояланганлик ҳиссини беради, ҳис-туйғуларни, мулоқот ва ўзаро муносабатларни ифода этиш учун қулай шарт-шароитларни яратади, оила кишилар қўллаб-қувватлаш, тушуниш ва меҳр-муҳаббат топишлари мумкин бўлган макон ҳисобланади. Оила ёш авлод тарбиясида етакчи роль ўйнайди, айнан оилада шахснинг шаклланиши, умум эътироф этилган хулқ-атвор нормалари, маънавий қадриятлар ва анъаналарнинг ота-оналардан болаларга ўтиши юз беради, оилада инсон керакли мулоқот ва ўзаро ҳамжиҳатлик кўникмаларига эга бўлади, оила зарур кўникмаларни ривожлантириш ва ҳаётга мослашишга ёрдам беради.  

Респондентлар оила жамиятнинг ахлоқий асоси эканлигини таъкидлаб ўтган. Сўров иштирокчиларининг фикрича, соғлом жамият авлоддан-авлодга ўтадиган юксак маънавий-ахлоқий тамойиллар, қадриятлар ва анъаналарга эга кучли, бахтли,

маънавий барқарор оилалардан таркиб топади. Сўров иштирокчиларининг таъкидлашича, шунингдек, оила ота-оналар ва болалар ўртасида ҳиссий боғлиқликни яратади, бу эса оиланинг катта аъзоларини қўллаб-қувватлаш ва уларга ғамхўрлик қилинишига ёрдам беради.

Ўзбекистон жамияти ижтимоий муносабатлардаги динамик ўзгаришларни бошдан кечирмоқда, бу жараёнда гендер, оила-никоҳ муносабатлари намуналари, эркаклар ва аёлларнинг жамият ва оиладаги роли ва мавқеи, қадриятлар тизими ўзгармоқда.

Мамлакатимизда оила институтининг ривожланиши дунёнинг аксарият мамлакатларида ушбу ривожланишни тавсифловчи глобал жараёнларни: оилавий ажралишлар ва такрорий турмуш қуришлар сонининг кўпайиши ҳамда шунга мувофиқ ота-оналардан бири ўгай бўлган ва олдинги никоҳда туғилган болани тарбиялаётган оилалар, такрорий турмуш ва эр-хотиннинг ҳар бирининг биринчи никоҳидан фарзандлари бўлган аралаш турдаги оилалар улушининг  кўпайиши, оиланинг муқобил шакллари (тўлиқсиз оилалар, рўйхатга олинмаган никоҳ) пайдо бўлиши, никоҳни анча каттароқ ёшгача кечиктириш ҳолларини қисман такрорламоқда.  

Оила билан содир бўлаётган ўзгаришларни, оила аъзоларининг ўзаро муносабатлари модернизация қилинаётганини фуқароларнинг ўзлари ҳам ҳис қилмоқдалар. “Сўнгги 10 йилда оила ижтимоий тузилма сифатида ўзгардими?” деган саволга ўзбекистонликларнинг аксарияти ижобий жавоб беришди, 65,2% респондентлар уларни ижобий деб ҳисоблайди ва замонавий оилалар мустаҳкам ҳамда барқарор бўлиб бораётганига ишонади. Сўралганларнинг ҳар бешинчиси қарама-қарши фикрда бўлиб, давом этаётган ўзгаришларни салбий баҳолайди, уларнинг фикрича, оилаларнинг барқарорлиги ва мустаҳкамлиги камайди.  

Сўров давомида оила қуриш учун зарур бўлган мажбурий шартлар аниқланди. Сўров иштирокчиларининг таъкидлашича, бўлажак умр йўлдошлари ўртасидаги меҳр-муҳаббат оила қуриш учун энг муҳим омил ҳисобланади, кучли ҳиссий боғлиқлик, ўзаро яқинлик туйғуси, мулойимлик, ҳурмат, севимли кишининг тақдири учун жавобгарлик, садоқат ва ўзаро қўллаб-қувватлаш, турмуш ўртоғи билан ҳаётнинг ҳамма қувончлари ва қийинчиликларини баҳам кўришга тайёрлик каби таркибий қисмлари оилавий ришталарнинг мустаҳкамлигига ва никоҳ муносабатларининг уйғунлигига ёрдам беради. Никоҳга кираётган ёшларнинг руҳий-ҳиссий мутаносиблиги оилани шакллантириш учун зарур шартлар орасида иккинчи ўринда туради. Руҳий хусусиятлар ва феъл-атворнинг мос келиши эр-хотиннинг уйғунлиги ва никоҳдан қониқишига ҳисса қўшади, кўп йиллар давомида муносабатларни сақлаб туришга имкон беради.  

Сўров эркаклар ва аёлларнинг оила қуриш учун қандай шароитлар зарурлиги ҳақидаги фикрида мавжуд бўлган фарқларни аниқлади. Эркаклар учун моддий мустақиллик устувор ҳисобланади, улар фақат барқарор, яхши ҳақ тўланадиган иш ёки доимий даромад мавжуд бўлган ҳолдагина оила қуриш мумкин деб ҳисоблайди.Аёллар учун оила қуришда икки ёш ўртасидаги ўзаро муҳаббат ва ҳиссий ришталарнинг мавжудлиги энг муҳим ҳисобланади.  

Эркаклар учун ўзаро севги-муҳаббатнинг мавжудлиги оила қуришнинг иккинчи муҳим шарти ҳисобланади, унингсиз оила қуриш мумкин эмас дейишса, аёллар учун умр йўлдошларнинг руҳий-ҳиссий мутаносиблиги оила қуриш учун зарур бўлган таркибий қисмларнинг иккинчи қаторида туради. Эркаклар руҳий-ҳиссий мутаносибликни ёшларнинг турмуш қуриши учун зарур бўлган учинчи муҳим шарт деб аташди, аёллар эса молиявий мустақилликни кўрсатишди.  

Ўтказилган тадқиқот Ўзбекистон жамиятида оила қуриш ва никоҳ иттифоқини тузиш борасидаги анъаналар ва урф-одатлар кучли эканлигини тасдиқлади. Сўралганларнинг аксарияти (43,9%) бўлажак эр-хотин ота-оналарининг ушбу жараёнда бевосита ва тўғридан-тўғри иштирокини оилани яратиш учун мақбул вариант сифатида қайд этишди, тадқиқот иштирокчиларининг ҳисоблашича, катта ҳаётий тажрибага эга бўлган ота-оналар ўз фарзандларининг феъл-атвори ва хусусиятларини билганликлари туфайли уларга умр йўлдоши танлашда ижобий таъсир кўрсатадилар, улар қизи ёки ўғли учун энг яхши умр йўлдоши танлашга ёрдам берадилар ва шу билан бахтли оилавий ҳаёт учун пойдевор қўйилади, унинг барқарорлиги ва фаровонлиги таъминланади.  

Оддий бўлмаган ушбу масалада идеал муносабатлар ҳақидаги ҳис-туйғулар ва тасаввурларга эътибор қаратиб, ёшлар ўз оилаларини мустақил равишда яратиши кераклигига амин бўлган фуқароларнинг улуши 41,8%ни ташкил қилди. Уларнинг таъкидлашича, фақат ўзларининг ҳаётий тажрибаси, қарорлари ва хатти-ҳаракатлари учун масъулият ҳисси ёшларнинг келажакдаги турмуш ўртоғини танлаш ва оила қуришга онгли равишда ёндашувига ёрдам беради.  

7,1 фоиз сўралганларнинг фикрича, оила қуриш ва никоҳга кириш учун умр йўлдоши излашнинг яхши варианти профессионалларга мурожаат қилиш ҳисобланади. Никоҳ агентликлари ёки совчилар бу масалада катта тажрибага эга,  улар ҳаётдаги шерикни излаш ва танлашга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.  

Аҳоли сўровларининг мониторинги шуни кўрсатдики, ўзбекистонликлар оилавий ажралишларнинг энг кенг тарқалган сабабларидан бири – бу эр-хотин феъл-атворининг мос келмаслиги ва дунёқарашларининг ҳар хиллигидир, бу эса тушунмовчилик, келишмовчилик, жанжаллар ва оилавий низоларга олиб келади деб ҳисоблашади. Оилавий ажралишларнинг иккинчи энг кенг тарқалган сабаби сифатида респондентлар иқтисодий вазиятнинг беқарорлиги билан боғлиқ муаммолар ва ўзининг моддий аҳволидан қониқмасликни келтирдилар. Респондентлар молиявий келишмовчиликлар, эр-хотиндан бирининг ортиқча талаблари, исталган фаровонлик билан ҳақиқий ҳолат ўртасидаги номувофиқлик оиланинг бузилишига сабаб бўлади деб ҳисоблайдилар. Никоҳларнинг бузилишига олиб келадиган энг кенг тарқалган сабаблар орасида маиший муаммолар учинчи ўринга чиқди. Респондентлар эр-хотиндан бирининг интернетга қарамлигини ва ижтимоий тармоқларнинг таъсирини оилавий муносабатларни бузадиган салбий омил сифатида таъкидлашди.  

Сўров иштирокчилари умр йўлдошининг хиёнати ва эр-хотин ҳаётига қариндошларининг аралашувини оилавий ажралишнинг муҳим сабаблари қаторига киритишди. Шунингдек, тадқиқот иштирокчилари фарзандли бўлолмаслик ва алкоголизм ёки эр-хотиндан бирининг гиёҳвандлиги ажримга сабаб бўлмоқда деб ҳисоблайдилар.  

Сўров натижаларига кўра, фарзандлар учун асосий масъулият ота-она зиммасига тушади, 92% ўзбекистонлик шундай деб ҳисоблайди. Фарзандлар тарбияси ва камолоти, уларни катта мустақил ҳаётга тайёрлаш учун ота-оналар масъул эканликларига ўзбекистонликларнинг ишончи комил. Сўров иштирокчилари фарзандларнинг маънавий-ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилиш, энг яхши инсоний фазилатларни шакллантириш ва жамиятнинг муносиб аъзосини тарбиялаш ота-оналарнинг асосий мажбурияти деб ҳисоблайди.  

Фуқароларнинг фикрига кўра, ота-оналарнинг фарзандлар олдидаги устувор мажбуриятларидан бири – бу уларнинг таълим олиши учун қулай шарт-шароитларни яратишдан иборат, респондентларнинг таъкидлашларича, фарзандлар замонавий меҳнат бозорида талабгор бўлган муносиб касбга эга бўлиши учун ота-оналар барча зарур чораларни кўриши зарур. Фуқаролар ота-оналарнинг ўз фарзандлари олдидаги муҳим мажбурияти – бу уларнинг соғлиғи, жисмоний ва руҳий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилиш деб ҳисоблайдилар.

Сўров иштирокчиларининг таъкидлашларича, ота-оналар фарзандларининг тўғри овқатланиши, соғлом турмуш тарзини юритиши, касал бўлса, даволанишни ўз вақтида таъминлаши, уларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш имкониятига эга бўлишлари ҳақида қайғуриши керак.  

Умуман олганда, телефон орқали ўтказилган жамоатчилик фикри сўровининг кўрсатишича, оила ўзбекистонликлар учун ноёб ва ўзгармас қадриятдир, фуқаролар ўз ҳаётини оила, севги, фарзанд, никоҳ ва қариндошлик муносабатларисиз тасаввур қила олмайди.  

Жамоатчилик фикрига кўра, оила Ўзбекистон фуқароларининг асосий ҳаётий қадрияти, жамиятнинг маънавий пойдевори, маънавият ўчоғи, миллий анъана ва урф-одатларнинг посбони, муносиб авлод тарбиясини ва ижтимоий тажрибанинг авлоддан-авлодга узатилишини таъминловчи энг муҳим ижтимоий институт бўлиб қолмоқда.  

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази замонавий оилани ривожлантиришни ҳар томонлама ўрганиш доирасида ҳар йили оилавий ички, шахслараро муносабатлар, умр йўлдошлар, ота-оналар ва болалар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатлар мониторингини олиб боради, оила ва никоҳни ривожлантириш институтини тавсифловчи асосий тенденцияларни қайд этади.  

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сўнгги 10 йилда оила институти ижтимоий тузилма сифатида ўзгардими?