Россия Федерацияси ва Қирғизистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикасининг “Буюк хизматлари учун” ва “Амир Темур” орденлари совриндори, космонавт Солижон Шарипов билан суҳбат.

Солижон Шарипов 1990 йил 36 ёшида собиқ иттифоқ космонавтлари бўлинмасига саралаб олинган. У кема командири сифатида парвозларга тайёргарлик кўриш бўйича тўлиқ курсни тамомлаган. Қизиғи шундаки, Солижон Космонавтларни тайёрлаш марказидаги фаолиятидан узилмасдан туриб, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг «Аэрокосмоэкология» факультетини тугатган.

У 1997 йил ёзда АҚШда SpaceShuttle тизимини кўп марта қўллайдиган кемада парвозга тайёргарлик курсини тамомлайди. Ярим йилдан сўнг Канаверал бурнидан «Endeavour» космик кемасида парвозни амалга оширади. Парвоз пайтида Россиянинг “Мир” орбитал мажмуи билан туташув амалга оширилади. Ўша пайтда Солижон коинотга парвоз қилганлар орасида энг ёши бўлган.

Солижон Шарипов иккинчи космик парвозини «Союз ТМА-5» космик кемаси командири сифатида амалга оширган. Иқтидорли ўзбек ўғлони Американинг НАСА космик агентлигининг «Космик парвози учун» медали билан тақдирланган.

Солижон Шарипов Ўзбекистондаги Халқаро аэрокосмик мактаби таъсисчиларидан бири ҳисобланади. Ушбу мактаб ўзбекистонлик йирик олим, физика-математика фанлари доктори, академик Шавкат Воҳидов ва ҳамюртимиз учувчи-космонавт Владимир Жонибеков ташаббуси билан ташкил этилган. Мактаб манзарали тоғлар этагида, Чотқол тизмасидаги Қизилсой дарёси ёнида жойлашган. Таъкидлаш жоизки, аэрокосмик мактабга фақат аниқ фанлар бўйича олимпиада ғолиб ва совриндорлари таклиф этилади. Қабул мавсуми икки ҳафта давом этади. Унда Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан 40 нафар йигит иштирок этади. Ўтган йиллар давомида ёшлар академиясида Ўзбекистон ҳамда яқин ва узоқ хорижий мамлакатларнинг юз нафардан ортиқ ёш истеъдодлари шуғулланган. Покистон, Малайзия, Москва остонасидаги Звездной шаҳарчасида ҳам шу каби мактаблар очилган бўлиб, Ўзбекистондаги Халқаро аэрокосмик мактаби ўқитувчилари ва курсантлари ана шу мактабларга учирма қилинган. Собиқ битирувчилар муҳандислик, конструкторлик каби касбларни танлаб олим, авиаракета моделлаштириш бўйича мураббий ва инструкторлар бўлишган.

Доим жилмайиб турадиган, самимий, биринчи ўзбек космонавтини Ўзбекистонда худди космонавт Юрий Гагарин каби кутиб олишади.

– Солижон Шокирович, ҳарбий хизматдан қайтган ёш йигит шошганча ёқтирган қизига қўнғироқ қилишга шайланиб, унинг телефон рақами ўрнига ўз автоматининг рақамларини тера бошлагани масал эмас, балки ҳаётий воқеадир. Айтингчи, сиз учун 375 ва 88 рақамлари нимани англатади?

С.Шарипов: – Мен Совет Иттифоқи ва Россиянинг 88-, дунёнинг 375-космонавтиман. Юрий Алексеевич Гагариндан бошлаб деярли 550 нафар космонавт коинотга парвоз қилди. Ю.Гагарин Совет Иттифоқининг биринчи космонавти бўлса, мен 88-эканлигимдан бахтиёрман. Буюк олим Мирзо Улуғбек ҳам Самарқанд осмонида 88 та юлдуз туркумини кашф этган.

– Сиз Американинг «Шаттл» космик кемасида илк парвозингизни амалга оширгансиз, иккинчи парвозингиз эса Совет Иттифоқида бўлган. Россия учувчи-космонавти унвони билан ҳам тақдирлангангансиз, шулар ҳақида айтиб берсангиз.

С.Шарипов: – Ҳа, мен 1998 йилда SpaceShuttleИндевор космик кемасида илк парвозимни амалга оширганман. Ўшанда 34 ёшда эдим. Кема командири сифатида узоқ парвозларга тайёргарлик кўрганман. Россия-Америка ҳамкорлигидаги «Мир-Shuttle» дастури бошланди. Ўша пайтда «Мир» станциясига учишга тайёргарлик кўраётгандим. Америка экипажининг “Мир” станциясига учишига ярим йил қолганда, менга экипажга қўшилиб, улар билан парвоз қилишни таклиф этишди. Гап шундаки, мен бошқа космонавтлар билан бирга инглиз тилини ўрганаётган эдим ва улар орасидан мени танлаб олишган. Парвозга олти ой қолгани ва станцияда рус тилида гаплашадиган йигитлар бўлмагани боис, мени Америка экипажига қабул қилишди. Шу тариқа мен космосга биринчи парвозимни амалга оширишга муваффақ бўлдим.

– Сиз Қирғизистонда туғилиб Россияда таълим олгансиз, америкалик астронавтлар билан бирга космосга учгансиз. Фахрли томони – ўзбек фарзандисиз. Айтингчи, Ўзбекистонда юз бераётган ўзгаришларни кузатиб борасизми? Тошкентга қанча вақтда келасиз, Ўзбекистондаги аэрокосмик тадқиқотлар мактаби тингловчилари билан учрашиб турасизми? Қаерда ёшлар билан ўз тажрибангизни ўртоқлашасиз?

С.Шарипов: – Мен Тошкентга, Андижонга кўп бориб тураман, Халқаро космик станциядаги йигитлар билан радиоҳаваскорлик алоқаси орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқдим. Халқаро аэрокосмик мактаби асос солинган 90-йиллардан бошлаб ҳар йили Тошкентга бориб тураман, ёшлар олдида чиқишлар қиламан, космик парвозлар, станция бортида ўтказиладиган илмий тадқиқотлар ҳақида уларга сўзлаб бераман. Мен билан ҳамкасбларим, кўплаб космонавтлар ҳам бирга боришади. Мен нафақат аэрокосмик мактаби, балки университетлар, институтлар ва мактабларда ҳам бўламан. Ҳар сафар борганимда, космонавтикага қизиққан, коинотга парвоз қилишни истайдиган ёшларни кўриш менга ёқади. Бугунги кунда Ўзбекистон ривожланиб бормоқда ва бутун дунё унга бутунлай бошқача нигоҳ билан қарамоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон энг фаровон мамлакатлар қаторидан жой олиши, халқи бошқалардан кам бўлмаслиги учун улкан ишларни амалга оширмоқда. Барча ишлар, иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, мактаблар ва университетларни ривожлантириш, ёшлар маълумотли ва энг зўр бўлишига қаратилгани кўриниб турибди. Мен бундан жуда хурсандман. Ўзбекистон ва бутун дунё кўриб турган бу саъй-ҳаракатлар ва қаратилаётган эътибор мамлакатимизни дунёнинг энг ривожланган давлатлари сафидан ўрин олишига хизмат қилиши тилакдошиман ва бунга ишонаман. Чунки бизнинг меҳнатсевар халқимиз бор. Агар шароит яратилса, биз буларнинг барчасини амалга оширишга имкон топамиз. Талабалар ва ўқувчиларга эътибор билан ёндашаётган устоз ва ўқитувчиларга ташаккур. Ҳозир ҳамма нарса ўзгармоқда, мактабларга замонавий технологиялар кириб келмоқда. Аминманки, буларнинг барчаси олдинга интилишимизга ёрдам беради.

– Сиз 1995 йилда Москвадаги Россия нефть-газ университетининг аэрокосмоэкология факультетини тугатгансиз. Айни дамда, экологик менежмент магистри, Ўш университетининг фахрий профессорисиз. Айтингчи, экология муаммоси ердаги каби коинотда ҳам шу қадар долзарбми, ҳатто самода ҳам бу масала билан шуғулланишмоқда?

С.Шарипов: – Коинотда ҳам муаммолар талайгина – ўз асрини яшаб бўлган кўплаб сунъий йўлдошлар учиб юрибди. Аэрокосмоэкология – Ердаги экология ҳақидаги фандир. Афсуски, инсониятнинг атроф-муҳитни ифлослантираётгани, табиатга нисбатан ёмон муносабатда бўлаётгани, ишлаб чиқаришнинг оғир оқибатлари коинотдан яхшироқ кўринади. Булар музларнинг эриши, ёнғинлар, фавқулодда вазиятларда намоён бўлади. Одамзот табиий русурсларига нисбатан ёмон муносабатда бўлмоқда. Биз буларнинг барчасини қайд этиб борамиз. Буларни ўрганиш, аниқлаштириш, коинотдан туриб олимлар билан ишлаш бўйича ўқиганмиз. Бу битта йўналиш.

Биз коинотда илм-фан билан шуғулланамиз – бу фундаментал илмий тадқиқотлардир. Бугунги кунда сайёрамизни ҳимоя қилиш тўғрисидаги фан биринчи ўринга чиқмоқда, шу боис менинг Губкин (И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть-газ университети)да олган билимларим фаолиятимда катта ютуқ бўлди. Биз олимлар билан бирга кўплаб фото-видеосуратларни олдик. Гарчи кўзга кўринмаса-да, бироқ юз берадиган аномал ҳодисаларни аниқлаш учун маълум илмий ускуналардан фойдаландик. Улар кўзга кўринмас нарсаларни ҳам илғай олади ва бу нафақат илм-фанга, балки амалий фаолият учун, фавқулодда ҳодисаларни прогнозлашда катта фойда келтирди. Кўпчилик Ерда сезмасликка ҳаракат қиладиган, бироқ кўринадиган ифлосланишлар бўйича кўплаб суратларни олдик.

– Сиз Москва остонасида яшаб, космик тадқиқотлар марказида ишлайсиз, Бойқўнғирга парвоз қиласиз. Доим ишдасиз. Қадрдон Ўзганни соғинмадингизми? Ватанингиз, яқинларингиз ҳақида сўзлаб берсангиз.

С.Шарипов: – Албатта, касбим жуда қизиқарли. Ўз вақтида кўп ўқиганим учун Юрий Гагарин номидаги космонавтларни тайёрлаш марказида ишлаш мен учун мароқли. Айни пайтда ёш космонавтларни ўқитаяпман. Космонавтларни тайёрлаш маркази ҳузурида ёшлар таълим космомарказ ҳам ташкил этганман.

Шундай бўлса-да, ватанимга, қадрдон Ўзган шаҳрига боришни канда қилмайман, у ерда ҳам мактаб ўқувчилари билан учрашаман. Қирғизистондаги учта мактаб менинг номим билан аталади. Шунингдек, турли меҳнат жамоалари билан ҳам учрашувлар ўтказаман. Коинотдаги парвозни, Ерда юз бераётган барча жараёнларни қандай кўриб туришим ва қандай ёрдам бера олишим ҳақида тинглаш юртдошларим учун жуда қизиқ.

Ўзганда қариндошларим, ака-укаларим, опа-сингилларим яшайди. Афсуски, онам – 2000 йилда, отам – 2013 йилда оламдан ўтиб кетди. 4 акам, 2 синглим бор. Улар Ўзган шаҳрида яшайди. Андижон, Фарғона, Тошкентда ҳам қариндошларим кўп. Менинг ҳар бир ташрифим – синов. Ҳар сафар қариндошларникига бориб, бир дастурхон атрофида ўтириш керак. Улар бизни палов билан меҳмон қилишади. Биз эса парҳез тутишимиз керак. Ўзбек таомлари жуда мазали ва ҳаммасидан тотиб кўргингиз келади Шу боис, ҳар сафар меҳнат таътилидан сўнг вазним ортади. Гарчи мактабда 10 йил бирга ўқиган синфдошим, рафиқам Насиба пазанда бўлса-да, Ўзбекистонда, она юртимда ноз-неъматлар бўлакча. Шунинг учун оиламиз билан ўз юртимизга боришни ёқтирамиз.

– Солижон Шокирович, рус, француз, словак, япон, америкалик космонавт ва астронавтлар билан экипажларда қўшимча таркибда бўлгансиз, ҳатто айримлари билан коинотга икки марта парвоз қилгансиз. Табиий савол туғилади: экипажда иккинчи ўзбек космонавти қачон бўлади?

С.Шарипов: – Албатта, мен ҳам буни кутяпман. Йигитларимиз бошқалардан қолишмайди. Биз ўзбеклар илм-фан, технологиялар билан шуғулланиб, коинотга парвоз қилишда ҳеч кимдан кам эмаслигимизни бутун дунёга исботлашимиз керак. Бунинг учун улкан илмий дастур талаб қилинади ва эҳтимол Ўзбеккосмос – космик агентлиги ҳам тузилиши керак. Чунки бир пайтлар улкан салоҳият бор эди, Тошкент ва бошқа шаҳарларда мутахассислар ҳали ҳам қолган. Ва албатта, коинотга парвоз қилиш катта молиявий харажатларни талаб этади ва давлат иштирокисиз бу қийин. Ўзбекистонни космик тадқиқотларга жалб қилиш масалалари ҳал этилиши ва иккинчи космонавтнинг ҳам парвоз қилиш вақти келгани тўғрисида қарор қабул қилиниши билан, менимча икки йил ичида бу нарса содир бўлади. Ва албатта, йигитлар, эҳтимол, қизлар, олим, шифокор, учувчини саралаб олиш керак бўлади. Саралаб олинганидан сўнг, бу ерда ҳам танлов бўлади. Биз бир йил мобайнида уларни қисқа парвозга тайёрлаб, учишга юборишимиз мумкин.

– Сиз 2000 йил июнь ойидан бошлаб “Мир” орбитал станцияси экспедициясида асосий экипаж командири сифатида тайёргарликдан ўтдингиз, бироқ ярим йилдан сўнг идоралараро комиссия қарори билан экипажингиз тайёргарликдан чиқарилди. Бунинг сабаби нимада?

С.Шарипов: – Мен «Мир» орбитал станциясига парвоз қилган экипажларга командир сифатида кўп марта қўшимча таркибда иштирок этганман. Павел Виноградов билан бирга парвоз қилиш навбати етганда, “Мир” станциясини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Чунки ўша пайтда Халқаро космик станциянинг парвози бошланганди ва бизнинг парвозимиз бекор қилинди. Мен Халқаро космик станцияга парвоз қилишга тайёргарлик кўра бошладим. Ўшанда SpaceShuttle кемасида авария содир бўлди, мен Халқаро космик станцияга 6-экипаж билан бирга учишим керак эди. Бироқ Халқаро космик станцияга 10-экспедицияда учишимга тўғри келди. Менинг коинотга иккинчи парвозим 193 кун давом этди.

Қўшимча таркибда бир неча бор қатнашгандан сўнг, кўпроқ бизни асосий экипажга ўтказишади. Барча имтиҳонлар, машғулотлар, тадқиқотлар муваффақиятли ўтди. Учиш навбатимиз етганда, орбитада Халқаро космик станциянинг биринчи модуллари мавжуд бўлгани ва ўша пайтда Россия Федерациясининг молиявий масалалардан қийинчиликлари бўлгани сабабли, Россия ҳукуматининг “Мир” орбитал станциясини тўхтатиш ва барча кучларни Халқаро космик станциясидаги парвозларга йўналтириш тўғрисида қарори қабул қилинди. Биз ана шу боис Халқаро космик станцияси парвозлари дастурига ўтдик ва “Мир” орбитал комплекси 15 йиллик эксплуатациядан сўнг сувга чўктирилди.

– 2005 йил 24 апрелда бортида сиз ва икки нафар америкалик астронавт бўлган аппарат Халқаро космик станциясидан чиқарилди. Қўниш Қозоғистоннинг Орқалиқ шаҳридан 93 километр шимоли-шарқий ҳудудда амалга оширилди. Қурилма ерга қўнганда, нималарни ҳис қилгансиз?

С.Шарипов: – Коинотда олти ярим ой ишлаб, илмий дастурни тўлиқ бажариб, станцияни кейинги экипажга соғ-омон топшириш – энг бахтли онлар ҳисобланади. Ҳар бир космонавт орбитада ишлаш имкониятига эга бўлганидан маънавий қониқиш ва фахр ҳис этади. Албатта, биринчи парвоз иккинчисидан кўра муҳимроқ. Биринчи парвозда сенинг мактаб давридан буён интилган орзуинг амалга ошади. Иккинчи парвозда эса профессионал космонавт эканинг ва коинотда бошқалар – буюк кашфиётчилар билан баравар парвоз қила олишинг намоён бўлади. Иккинчи парвоз вақти етганда, бу ҳақда ўйлаймиз, чунки парвоз – жуда қизиқарли ва мароқли. Мен ҳар бир ерлик сайёрамизни юксакдан туриб кўра олиш имконига эга бўлишини истардим. Ҳақиқатан ҳам, вазнсизлик ҳолатини ҳис этиш – бу бутунлай ўзгача туйғу. Буни сўз билан ифодалаб бўлмайди.

– Сиз икки марта очиқ коинотда бўлгансиз – 5,5 соат ва 4,5 соат. Чексизликда нимани ҳис этгансиз? Ҳамюртингиз Чингиз Айтматов “Кассандра тамғаси” номли ажойиб роман ёзган. Айтингчи, буюк ёзувчининг хаёлоти ва тасаввури нечоғлик ҳақиқатга тўғри келади?

С.Шарипов: – Очиқ коинотда ишлаш – ҳамма космонавтнинг ҳам қўлидан келмайди. Коинотга парвоз қилган 500 нафардан ортиқ космонавт орасидан 100 нафарга яқини очиқ коинотга чиққан бўлса керак. Станциядан ташқарида бўлиш ҳам жисмонан, ҳам маънан, ҳам руҳан катта машаққат. Бунда ҳаётинг ўзингга боғлиқ бўлади. Битта хато билан чексизлик станциядан учиб кетиш ва абадий йўқолиш мумкин. Албатта, бу пайтдаги ҳиссиётлар ҳам ўзгача бўлади. Бу кема ичидан туриб, иллюминатор орқали Ерни кузатишдаги ҳиссиётлардан бошқача. Станциядан ташқарида бўлиш, бошқача кўриниш, бошқа ҳиссиётлар. Сен қандай вазифани бажараётганингни биласан – буни таърифлаб бўлмайди. Буюк ёзувчи Чингиз Тўрақулович ҳаётимизнинг барча жиҳатларини чуқур ҳис этган. Унинг ёрдамида кўп одамлар маълум бир вазиятда инсон бошдан кечириши мумкин бўлган ҳис-туйғуларни билиб олди. Албатта, у адабиётимизни, ҳаёт ҳақидаги билимларимизни бойитди, ва мен бу инсонни билганим учун тақдирдан миннатдорман. Биз у киши билан дўст эдик, турли тадбирларда бирга бўлганмиз. Бишкекка келганимда, у ҳамиша мени меҳмонга таклиф қиларди. Биз бирга тоғларга чиқардик, кўп суҳбат қурардик, тунлари дарё бўйидаги гулхан атрофида суҳбатлашардик. У инсоният учун буюк асарлар яратган буюк инсон, буюк ёзувчидир.

– Эсимда, 1990 йил, сиз парвозда пайтингиз Марказий Осиёлик бир ўсмир Ердан туриб сиз билан боғланишга муваффақ бўлган. У ким эди? Шу ўспирин ва у каби интилувчан ёшлар билан алоқаларингиз ҳақида сўзлаб берсангиз.

С.Шарипов: – Мен коинотда бўлган пайтим кўплаб мактаб ўқувчилари билан суҳбатлашганман. Бизда интернет орқали ҳам боғланиш имкони бўлган. Телефон, радиоалоқа орқали жуда кўп дўстларимиз – мактаб ўқувчиларимиз бўлган. Мен улар билан ҳозир ҳам мулоқот қилиб тураман. Кўп йигитлар шу соҳадаги билим юртига ўқишга кирди, улар ҳам бир кун келиб учиш имкони насиб этишини орзу қилишади. Нафақат Ўзбекистондан, балки Қирғизистон, Америка, Малайзия, Ҳиндистон, Россиядан ҳам кўп ёшлар, ҳаваскорлар биз билан боғланган. Шундай қилиб, менинг жуда кўп учрашувларим бўлган.

– Айтингчи, парвоз пайти ҳатто бугунги кунда ҳам изоҳлаб бўлмайдиган ғайриоддий ҳодисаларнинг гувоҳи бўлгансиз?

С.Шарипов: Биз Худога ишонсак-да, материалистмиз, ва албатта илмий билимларга қарши чиқолмайман. Аммо Қуръонда ёзилган нарсаларга ҳайратланмай илож йўқ. Бундан бир ярим минг йил олдин ҳаммаси Қуръонда ёзилган. Коинотда ишлаб бошқа дунёлар, бегона цивилизациялар, уларни яратган ғайриоддий куч борлигини ҳис этасиз, албатта. Ва албатта, ҳатто Ердалигимизда ҳам кўра олишимиз, ҳис эта олишимиз учун ҳайратланишдан тўхтамаслигимиз керак. Ўсимликлар ҳам, ҳайвонлар ҳам, биз ҳам – ҳаммамиз муайян қонунларга кўра яратилганмиз. Ва фақат одамлар (хомо сапиенс) буларнинг барчасини бошқаришимиз, севишимиз, асрашимиз, авлодларимизга етказишимиз керак. Чунки ҳаёт биз билан тугамайди ва ерликлар бажара олмайдиган кўп ишларнинг вақти яқинлашаётгани боис, биз бугун сайёрамиз ҳақидаги қарашларимизни қайта кўриб чиқишимиз керак.

– Сиз академик Шавкат Воҳидовни яхши танигансиз. Ушбу олим ҳақида, Тошкент остонасидаги сиз ҳам таъсисчиларидан бири бўлган “кичик юлдузлар академияси” тўғрисида сўзлаб берсангиз.

С.Шарипов – Шавкат Аҳадович Воҳидов – Совет Иттифоқида космонавтикани ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган олим. У Тошкент машинасозлик конструкторлик бюросига раҳбарлик қилган, Шароф Рашидов билан яқин ишлаган. Унинг даврида кўплаб космик объектлар қурилди, афсуски улар бугунги кунда тўхтаб қолган. У космик парвозлар, астрономия, фан ва технологиялар ривожига улкан ҳисса қўшган. Барча конструкторлик бюроларининг Москва ва Россиянинг бошқа шаҳарларида ишлаган бош конструкторлари уни яхши билишган. Шавкат ака жуда обрўли инсон эди. Умид қиламанки, у бажарган ишлар ёшларимизнинг келгусида космик маконни ўзлаштиришни янада ривожлантиришда асос бўлиб хизмат қилади.

– Совет космонавтларида шундай анъана бор эди: коинотга парвоз қилгандан сўнг буюк Мирзо Улуғбек хотирасини шарафлаш учун албатта Самарқандга келиб, у барпо этган расадхонани зиёрат қилишарди. Айтингчи, Мирзо Улуғбекнинг 15-асрда ёзилган “Зижи Кўрагоний” асари бугунги замонавий астрономия, аэрокосмикада нечоғли долзарб?

С.Шарипов: – Мирзо Улуғбек бобомиз ҳақида жуда кўп гапириш мумкин. Тан олиш керак, ўша анъана тўхтаб қолди, аммо ҳар сафар аэрокосмик мактабига келганимизда албатта, Самарқандга боришга ҳаракат қиламиз. Шу кунларда 15 нафар қаҳрамон космонавтика музейини очиш учун Тошкент шаҳрига, Жиззах вилояти Гагарин шаҳрига боради. У ерда космик маконни ўзлаштиришда Ўзбекистоннинг қўшган ҳиссаси тўғрисида жуда кўплаб материаллар намойиш этилади. Бу ёш авлоднинг у ерга келиб, бир пайтлар Ўзбекистонда космос учун салмоқли иш қилган жуда кўплаб мутахассислар, олимлар, конструкторлар, ишчилар бўлгани ҳақида маълумотга эга бўлиши учун ажойиб имконият бўлади. Ва бу анъана имкониятларимизга қараб давом эттирилади. Биз насиб этса бу музейга келиб турамиз. Ҳозир ҳам аэрокосмик мактабида Шавкат Аҳадовичнинг ўғли Феруз Воҳидов меҳнат қилади. Биз ўтган йили пандемия туфайли бу ишни амалга оширолмаган эдик, жорий йилда бу иш амалга ошади, худо хоҳласа. Биз Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлардан энг яхши олимларни таклиф этамиз.

– Ажойиб ака-сингилларингиз бор: катта синглингиз шифокор, акангиз ошпаз, яна бири қурувчи-муҳандис, оилада фармацевт ҳам бор. Рафиқангиз иқтисодчи, ўғлингиз Жаҳонгир – учувчи. У отаси изидан боришни истайдими? Фарзандларингиз ҳақида гапириб берсангиз.

С.Шарипов: – Менинг бир қиз ва бир ўғлим бор – исмлари Нигора ва Жаҳонгир. Нигора турмушга чиққан, икки фарзанднинг онаси. Жаҳонгир – учувчи, айни пайтда Бишкекка парвоз қилади. Албатта, у ҳам космонавт бўлишни орзу қилади. Шарқда ёшлигингда ота-онанг билан фахрлан, вояга етганингда, улар сен билан фахрлансин деган гап бор. Ўғлим бу нақлга амал қилади. Бир кун келиб, унинг орзуси амалга ошади ва биз унинг ютуқларидан қувонамиз, деб умид қиламан. У камтар, ҳали бўйдоқ, айтганча, биз келин қидираяпмиз.

– Солижон Шокирович, жонли ва мазмунли суҳбат учун Ўзбекистондаги кўп миллионли мухлисларингиз номидан миннатдорлик билдиришга ижозат бергайсиз.

С.Шарипов: – Менинг жавобларим ким учундир қизиқарли бўлган бўлса бундан мамнунман. Сизга космонавтика ҳақида бироз маълумот бера олдим, деб умид қиламан. Барчангизга тинчлик, эзгулик ва фаровонлик тилайман. Ўзбекистон янада гуллаб-яшнайверсин!

ЎзА мухбири

Ирисмат Абдухолиқов суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солижон Шарипов: Ҳар бир инсон сайёрамизни фазодан туриб кўра олиш имконига эга бўлишини истардим