Бухоро шаҳрининг Алишер Навоий ва Фурқат маҳаллаларига бириктирилган солиқ инспектори Нажмиддин Бозоров жорий йилнинг февраль ойи учун белгилаб берилган айрим кўрсаткич режаларини 15 кунда уддалашга эришди.

Хусусан, ҳудуддаги бизнес вакилларига “Солиқчи–кўмакчи” тамойили асосида тўғри йўналишлар кўрсатилган ҳолда уларнинг товар айланмаси 15 кунда 2 миллиард 400 миллион сўмга оширилди. 

Худди шундай, ушбу маҳаллаларга бириктирилган солиқ инспекторининг сув солиғи бўйича февраль ойидаги кўрсаткичи ( прогноз 290 миллион) ҳам 15 кунда 363 миллион сўмга бажарилди. 

Бундан ташқари, Нажмиддин Бозоров норасмий ишлайдиган ёлланма ишчиларнинг меҳнат муносабатларини тўлиқ расмийлаштириш масаласига эътибор қаратиб, амалдаги меҳнат қонунчилигини билмасдан кунлик иш ҳақини нақд пул кўринишида олиб юрган 9 нафар фуқаронинг фаолиятини ҳам легаллаштиришга эришди. Эътиборлиси, ушбу ҳолат ҳам унинг февраль ойи учун белгилаб берилган кўрсаткич режа ижросининг 76.6 фоизга кўтарилишига замин яратди. 

– Менга бириктирилган Алишер Навоий ва Фурқат маҳаллаларида 352 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти, 2 212 та мол-мулк, 1 362 та ер солиғи ҳамда 289 та декларация солиқ тўловчилари бор, – дейди Нажмиддин Бозоров. – Шунингдек, 512 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилган. 

Маҳаллага бириктирилган солиқ инспектори жойларда фуқароларга расмий даромаднинг пенсияга чиқишда муҳимлиги, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига онлайн назорат касса машиналаридан мунтазам тарзда фойдаланиш, харид чекларини бериш, ишчи-ходимлар сонини яширмаслик, ҳисоботларини ўз вақтида топшириш юзасидан кунлик тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Юзма-юз мулоқотлар ва “маҳаллабай” ишлаш тизими эса юқорида таъкидлаганимиздек, ўз самарасини кўрсатяпти. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқчиларнинг “маҳаллабай” ишлаши ўз самарасини бермоқда