Нукусда Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллигига бағишланган “30 йил 30 ёш учрашуви” лойиҳасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Мақсад, фахрийларнинг ҳаётий малакасини ёшларнинг креатив фикрлари билан уйғунлаштириш орқали шакллантирилган инновацион ёндашув негизида давлат солиқ қўмитаси органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, “Устоз-шогирд” анъанасидан оқилона фойдаланиш ва уларни сифат жиҳатидан янги кўринишда сақлаб қолишдан иборат.

Лойиҳада Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси, шаҳар ва туман инспекциялардан бир нафар фахрий ва бир нафар ёш таркибида тузилган 15 та жуфтлик иштирок этди.

Иштирокчилар мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар моҳиятини очиб бера олиш қобилияти, солиққа тортиш ва солиқ саводхонлиги соҳасидаги долзарб муаммоларнинг ноанъанавий таҳлили, амалиётда юзага келадиган у ёки бу ўткир масалаларнинг аниқ ечими юзасидан кутилмаган таклиф киритиш бўйича билимларини синовдан ўтказди.  

Беллашув якунида Қораўзак тумани давлат солиқ инспекцияси гуруҳи биринчи ўринни эгаллаб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Иккинчи ўринни Тўрткўл тумани давлат солиқ инспекцияси, учинчи ўринни Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси гуруҳлари эгаллади.  

Ғолиб ва фаол иштирокчилар Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси томонидан рағбатлантирилди.  

Довуд Абибуллаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқчилар янги лойиҳада билимларини синовдан ўтказди