Бухоро вилоятида “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этишда давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Жондор туманида ҳам жорий йилнинг ўтган даврида 1 минг 700 дан зиёд тадбиркорлик субъектининг турли муаммоларини ҳал этишга кўмаклашилди. Шундан, дастлабки бухгалтериясини юритиш бўйича 370 та корхонага ёрдам берилган бўлса, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш борасида 110 та корхонага кўмаклашилди.

Туман марказида жойлашган “Текстил” корхонаси раҳбари яқин вақтгача ўз фаолиятини ўзи яшаб турган хонадонида амалга ошириб келаётган эди. Табиийки, корхона фаолиятини кенгайтириш янги иш ўринлари яратиш мақсадида каттароқ бинога эҳтиёж бор эди. Давлат солиқ инспекцияси ходимларининг ўз вақтидаги кўмаги билан ушбу корхона яқинда ижара асосида ҳар томонлама ишлаб чиқариш талабларига мос бўлган бинода иш бошлади. Натижада, корхонанинг ишлаб чиқариш ҳажми оширилиши ҳисобига бу ерда ишловчилар сони 30 нафарга етказилди.

Мазкур корхона маҳсулотларига айни кунларда ички ҳамда ташқи бозорларда талаб тобора ортмоқда.

Тумандаги “Шижоат текстил маш” корхонаси момиқ сочиқ маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида ушбу корхонага солиқ имтиёзларини қўллашда ва қўшилган қиймат солиғини қайтаришда амалий кўмаклашилди.

Тадбиркорнинг таъкидлашича, берилган солиқ имтиёзлари ва енгилликлардан унумли фойдаланган ҳолда мазкур корхонада ҳам тармоқлар йилдан-йилга кенгайиб, қўшимча ишчи ўринлари яратилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқчилар кўмагидан тадбиркорлар мамнун