ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ҳамда Шаҳрихон туманида Давлат солиқ қўмитаси томонидан тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилди.
Даставвал мутахассислар томонидан солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартишлар юзасидан батафсил маълумот берилди. Шунингдек, тадбиркорлар солиқ маъмурчилигидаги енгилликлар, инсон омилини чеклаш мақсадида соҳага ахборот технологияларини кенг жорий қилиш борасидаги янгиликлар билан атрофлича таништирилди.
[gallery-6355]
- Шахсий карточкалар салдо қаторларини ҳисоблаш каби мураккаб жараёнлар ўн баробар тезлашди, - дейди Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари М. Мирзаев. - Илгари республика бўйича ҳисоблашга 24 соат вақт кетган бўлса, эндиликда бу жараён 2-3 соатда амалга оширилмоқда. Солиқ соҳасига кибер ҳужумдан ҳимоя, бизнес-аналитика технологиялари жорий қилинди. “E-ijara”, “E-imtiyoz”, “E-aktiv”, “Қўшилган қиймат солиғи тўловчилари”, “Солиқ текширувлари”, “Автоматлаштирилган камерал назорат тизими”, “Солиқ узилиш коэффициенти” каби янги дастурлар ишлаб чиқилди.
Мулоқот давомида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат),ЎзА